Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2225/486 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZEGNA Dis tijaret A.S Ответчик / Подсудимый Скортон текстил қўшма корхонаси
Source ID 1095700 Claim ID 3275174 PDF Hash d73b414d45700539... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
нинг 453-моддаси нинг 453 law
илган харажатлари ушбу Кодекс 456-моддаси илган харажатлари ушбу Кодекс 456 code_article
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2225/486-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ҳал қилув қарори қабул қилган судья – А.Ибрагимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Убайдуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили О.Зарипов (2022 йил 13 октябрдаги 29710-сонли ишончнома ва 2023 йил 23 майдаги 1-сонли ордер асосида), жавобгарнинг вакиллари Т.Кушмуродов (2023 йил 1 мартдаги 222/Т-сонли ишончнома ва 2023 йил 24 майдаги 228-сонли ордер асосида), Д.Касимов (2023 йил 24 майдаги 342/Т-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Zegna Dis Tijaret A.S” корхонасининг жавобгар “Skorton tekstil” масъулияти чекланган жамиятидан 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз ва 294 867,18 АҚШ доллари пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан “Skorton tekstil” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Zegna Dis Tijaret A.S” корхонаси (Туркия Республикаси) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “Skorton tekstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида ип-калава маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 16 ноябрда 2021/117-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, жавобгар даъвогарга шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган 1-сонли иловада кўрсатилган сотиб олувчи томонидан олдиндан маҳсулот учун қилинган тўлов асосида ип-калава маҳсулоти Ne 30/1,100 % (хлопчатобумажная пряжа кардная, колцепрядильная трикатаж) кардаланган пахта иплари, халқа йигириш трикотажини 2022 йил январь ойида етказиб бериш, даъвогар эса, бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3-бандида шартнома қиймати 3 255 000 АҚШ долларини ташкил этиб, шартноманинг 4.1-бандида даъвогар “сотиб олувчи” шартнома имзоланганидан сўнг 5 иш куни ичида 3 255 000 АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши белгиланган. Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ўз шартномавий мажбуриятини бажариб, жавобгарнинг шартномада кўрсатилган ҳисоб-рақамига 2021 йил 22 ноябрда 674 000 АҚШ доллари, 2021 йил 10 декабрда 195 300 АҚШ доллари ҳамда 2022 йил 28 апрелда 111 050 АҚШ доллари, жами 980 350 АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган. Бироқ, жавобгар томонидан 390 615,63 АҚШ доллари миқдоридаги ип калава маҳсулоти етказиб берилиб, қолган 589 734,37 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот етказиб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз ва 294 867,18 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз, 88 500 АҚШ доллари пеня ундириш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар томонидан тақдим этилган кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Жавобгарнинг вакили кассация шикояти важларини қувватлаб, шартноманинг 4.1-бандига биноан даъвогар томонидан маҳсулот учун олдиндан 3 255 000 АҚШ долларини тўлаш белгиланганлиги, бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилмаганлиги, бироқ, даъвогар ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги, жумладан маҳсулот учун тўлиқ ҳақ тўланмаганлиги билан бирга олдиндан қисман тўланган пуллар ҳам кечиктириб тўланганлиги, маҳсулот жавобгарнинг омборида тайёр турган бўлса-да, даъвогар маҳсулотни олиб кетиш учун транспорт воситаси тақдим қилмаганлиги, ҳозир ҳам маҳсулотлар юклаб жўнатиш учун тайёр ҳолда бўлганлиги, агар даъвогар қабул қилса юбориши мумкинлиги, шартнома тузилгандан сўнг жаҳон бозорида пахта маҳсулотининг нархи кўтарилиб кетганлиги тарафлар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, даъвогар маҳсулотни олмаслик учун турли баҳоналар ўйлаб топганлиги, масалани музокара йўли билан ҳал этиш учун жавобгарнинг вакили Туркияга борганлиги, бироқ даъвогар маҳсулот нархи арзон қилиб берилганда олиши мумкинлигини билдирганлиги, жавобгар маҳсулотнинг олиб кетишга тайёрлиги тўғрисида бир неча бор хабар берганлиги, даъвогарнинг вакили маҳсулотнинг сифатини текшириб кетганлиги, ушбу ҳолатда мажбуриятни бажаришда жавобгарнинг айби мавжуд бўлмаса-да, аксинча тўловни амалга ошириш мажбурияти даъвогарнинг ўзи томонидан лозим даражада бажарилмаган бўлса-да, судлар томонидан жавобгардан пеня ундирилганлиги, судлар моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, асоссиз қарорлар қабул қилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига жами 980 350 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан 390 615,63 АҚШ доллари миқдоридаги ип калава маҳсулоти етказиб берилиб, қолган 589 734,37 АҚШ долларига маҳсулот етказиб берилмаганлиги, шу сабабли, жавобгарнинг даъвогар олдида 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарзи юзага келганлиги, даъвогарга маҳсулотлар тайёрлиги ҳақида хабарнома юборилганлигини жавобгар таъкидлаган бўлса-да, бироқ бу ҳолат жавобгар томонидан исботланмаганлиги, тарафлар ўртасида низонинг келиб чиқишига шартнома тузилгандан сўнг жаҳон бозорида пахта маҳсулотининг нархи кўтарилиб кетганлиги сабаб бўлмаганлиги, буни ўша вақтда худди шу нархда бошқа шахслардан даъвогар томонидан маҳсулот харид қилинганлигига оид ҳужжатлар тасдиқлаши, мажбуриятни бажариш муддати кечиктирилганлиги сабабли 294 867,18 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳисобланганлиги, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асосли қарор қабул қилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 453-моддасини асос қилиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ФКнинг ушбу моддасига кўра, агар маҳсулот етказиб берувчи товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган миқдорда етказиб бермаган бўлса ёхуд сотиб олувчининг (олувчининг) тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан олиб, уларни олиш билан боғлиқ барча зарур ва оқилона харажатларни маҳсулот етказиб берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига эга. Маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўлиқ етказиб бермаган ёки сотиб олувчининг товарларнинг камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини бажармаган ҳолларда сотиб олувчининг бошқа шахслардан товарлар олишга қилган харажатлари ушбу Кодекс 456-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг камчилиги бартараф этилгунча ва улар бутлангунча ёки алмаштирилгунча тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш, борди-ю, товарлар ҳақи тўланган бўлса, –– тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, иш ҳолатларига кўра, тарафлар ўртасидаги низо товарларнинг камчилиги ёки бутлаш тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлигидан келиб чиқмаган, балки товарлар белгиланган муддатда етказиб берилмаганлигидан вужудга келган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжати қўлланилган. Натижада, қабул қилинган ҳал қилув қарори моддий ҳуқуқ нормалари билан мос келмаган. Холбуки, ҳал қилув қарори низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда қабул қилинган тақдирда қонуний ҳисобланади. Қолаверса, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, даъвогарнинг ўзи томонидан зиммасидаги мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида низо келиб чиққанлигини инобатга олмасдан даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди ҳам юқорида қайд этилган ҳолатларга аҳамият бермасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, хатоликка йўл қўйган. Вахоланки, ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. ИПК 302-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши ҳисобланади. Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунга кўра, биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорлари бекор қилиниши лозим. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 3 255 000 АҚШ долларини ташкил этган. ФК 420-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади. Шартноманинг 4.1-бандида сотиб олувчи (даъвогар) шартнома имзоланганидан сўнг 5 иш куни ичида 3 255 000 АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши белгиланган. Бироқ, даъвогар шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, 2021 йил 22 ноябрда 674 000 АҚШ доллари, 2021 йил 10 декабрда 16 иш кунига кечиктирган ҳолда 195 300 АҚШ доллари ҳамда 2022 йил 28 апрелда 135 иш кунига кечиктирган ҳолда 111 050 АҚШ доллари, жами 980 350 АҚШ доллари миқдорида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига тўловни амалга оширган. Бироқ, тўлаб берилиши лозим бўлган қолган пулларни тўлаб бермасдан келган. ФК 256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар зиммасидаги мажбуриятни лозим даражада бажармасдан, олдиндан тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлиқ тўламаган бўлса-да, жавобгар томонидан 390 615,63 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар даъвогарга топширилган. Қолаверса, жавобгар томонидан товарларни топшириш билан боғлиқ мажбурият лозим даражада бажарилмаган деб ҳисоблашга ҳам асос мавжуд эмас. Чунки, гарчи шартномада товар юклаб жўнатишга тайёрлиги тўғрисида сотувчининг сотиб олувчини хабардор қилиш тартиби белгиланган бўлса-да, тарафлар ўртасидаги муносабатларда йўлга қўйилган иш муомаласи одатларига кўра, бундай ишлар хабардор қилишнинг бошқа (оғзаки, электрон почта, телеграм тармоғи орқали) усуллари орқали амалга оширилган. Хусусан, жавобгар томонидан 2021 йил 13 декабрда ва 2022 йил 10 майда юклаб жўнатилган маҳсулотлар бўйича шартномада белгиланган тартибга риоя қилинмасдан, товар юклаб жўнатишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилишнинг бошқа усуллари орқали амалга оширилиб, шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришилган. Бундан кўринадики, даъвогар томонидан иш муомаласининг бундай одатига эътироз билдирилмаган. Аксинча, товарлар қабул қилиб олинган. Шу боис даъвогарнинг бу ҳақдаги важларини тўғри деб бўлмайди. Бинобарин, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан пеня ундириш ҳам сўралган. ФК 260-моддасининг тўртинчи қисмига кўра агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Судлов ҳайъати, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг жавобгардан 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз ва 294 867,18 АҚШ доллари пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, апелляция ва кассация шикоятлари учун олдиндан тўланган 60 000 сўм почта харажати ва 201 060 290,15 сўм давлат божини даъвогардан жавобгар фойдасига ундириш, жавобгарнинг вакили суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этганлиги учун жавобгардан 82 500 видеоконференцалоқа харажатлари ундириш ҳамда биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорлари бўйича ундирувни бекор қилиш лозим. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 мартдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. “Zegna Dis Tijaret A.S” корхонасидан “Skorton tekstil” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 60 000 сўм почта харажати ва 201 060 290,15 сўм давлат божи ундирилсин. “Skorton tekstil” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 82 500 сўм харажатлар ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров