Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/287 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKGIDROENERGO AJ NING 1- SON QURILISH DIREKSIYA" UK унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый OLMOS QURILISH INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093739 Claim ID 3300660 PDF Hash c9135371a93444ae... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2202/287-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ғ.Машкуров Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Батиров (2022 йил 16 февралдаги 01-08/0159-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили: А.Наврўзов, (2022 йил 5 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “O’zbekgidroenergo” акциядорлик жамияти “1-Son Qurilish Direksiya” унитар корхонаси манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг жавобгар “Olmos Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.833.217.826 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят судининг 2023 йил 14 апрелдаги қарори устидан даъвогар “O’zbekgidroenergo” акциядорлик жамияти “1-Son Qurilish Direksiya” унитар корхонаси томонидан берган кассация шикояти асосидаги ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси “O’zbekgidroenergo” акциядорлик жамияти “1-Son Qurilish Direksiya” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Olmos Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.833.217.826 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3.798.682.077 сўм асосий қарз ва 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 75.973.641,54 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогардан республика бюджетига 23.390.714,98 сўм давлат божи ундирилган. Даъвонинг тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг ажрими билан “Акбаршох Омад Қурилиш” МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.Суднинг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан «Самбур Саман» МЧЖ, «Work Space House» МЧЖлар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида, 2023 йил 16 январдаги ажрим билан «Акбаршох Омад Қурилиш» МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 798 682 077 сўм асосий қарз ундирилган ва тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 22 февралдаги 22/02/2021-сонли пудрат шартномаси бекор қилинган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарори билан даъвогардан давлат божи асоссиз ундирилганлиги, яъни даъвогар даъво аризаси билан судга 2022 йил 29 март куни мурожаат қилганлиги, жавобгарга нисбатан банкротлик иши эса 2022 йил 26 июль куни қўзғатилганлиги, даъво аризаси билан мурожаат қилинганда банкротлик иши бўйича олдиндан хабари бўлмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатни эътибордан четда қолдирганлиги, апелляция шикояти жавобгар томонидан киритилганлиги ҳам инобатга олинмаганлиги, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 9-банди нотўғри қўллаганлиги, хусусан мазкур бандда жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланганлиги, аммо ушбу низони банкротлик иши доирасида ҳал этиб бўлмаслиги важ қилиб келтирилиб, Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарорининг даъвогардан Республика бюджетига 149 046 534,78 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини тан олмасдан, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминлашмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги 4-1105-2202/1289-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Agessa Technologiie Group” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Olmos Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз(банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, “Olmos Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз(банкрот) деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормалари талабларига зид равишда даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 833 217 826 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини мазмунан кўриб чиқиб, 2023 йил 23 январда даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик туғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормалари талабларига зид равишда даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 833 217 826 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини мазмунан кўриб чиқиб, 2023 йил 23 январда даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг еттинчи қисмида эса давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Апелляция инстанциясининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилиниб, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ «1-сон қурилиш дирекция» УК ҳисобидан республика бюджетига 149 046 534,78 сўм (99 364 356,52 сўм (1 инс.) + 49 682 178,26 сўм (апел.) = 149 046 534,78 сўм) давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъвогар томонидан 23 390 714 сўм давлат божи қопланганлиги инобатга олинган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги давлат божи асоссиз ундирилганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, апелляция инстанцияси суди жавобгар Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги 4-1105-2202/1289-сонли иши бўйича тўловга қобилиятсиз(банкрот) деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили бошланганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида» 36-сонли Қарорининг 17-банди тўртинчи хатбошисида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилиб, суд ҳаражатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб қонуний тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ даъвогар ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини далиллар асосида исботлай олмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириб, суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисми бўйича берилган шикоятлар бўйича давлат божи ундириш қонунда белгиланмаганлиги сабабли, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ «1-сон қурилиш дирекция» УКнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент вилоят судининг 2023 йил 14 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Сагатов