← Назад
Решение #585511 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 234 | — | law | |
| амда ушбу Шартнома | 15.1 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2301/5-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ў.Йўлдошев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Рахимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 14 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Т.Аннаеванинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Сирдарё вилоят судининг ходими Б.Хасанов, ТИФ “Миллий банк” акциядорлик
жамиятининг вакили Б.Абдурахмонов, (2023 йил 10 январдаги 01-70/03-сонли
ишончномага асосан) “Марказий банк” Сирдарё вилояти бошқармаси вакили
Ш.Қурбонов, “Xujand-Xovos” масъулияти чекланган жамияти вакили
О.Мўминов (раҳбар), “Abduvali-Mo’minov-Oromgoxi” масъулияти чекланган
жамияти вакили Ж.Мўминов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг ТИФ “Миллий банк”
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, “Xujand-Xovos” масъулияти
чекланган жамиятидан 1 355 010 627,88 сўм фоиз қарзини ундиришни,
ундирувни “Abduvali-Mo’minov-Oromgoxi” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган гаров мулки ҳисобланган Янгиер шаҳар, Обод юрт МФЙ,
Боғистон кўчасида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 32902,82 кв.м
бўлган, 12:11:01:02:02:0157:0001-кадастр рақамли Маданият ва истироҳат боғи
бино ва иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
иш бўйича Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ТИФ Миллий банк акциядорлик
жамияти манфаатида берилган кассация шикоятни иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “палата” деб юритилади) ТИФ “Миллий банк”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Xujand-Xovos”
масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб
юритилади) 1 355 010 627,88 сўм фоиз қарзини ундиришни, ундирувни
“Abduvali-Mo’minov-Oromgoxi” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги
ўринларда матнда “иккинчи жавобгар” деб юритилади) тегишли бўлган гаров
предмети ҳисобланган Янгиер шаҳар, Обод юрт МФЙ, Боғистон кўчасида
жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 32902,82 кв.м бўлган,
12:11:01:02:02:0157:0001-кадастр рақамли Маданият ва истироҳат боғи бино ва
иншоотларига қаратишни сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 105 010 627,88 сўм фоиз қарзи ундирилиб, ундирув иккинчи
жавобгарга тегишли бўлган гаров предмети ҳисобланган кўчмас мулкларга
қаратилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, шунингдек,
жавобгар ҳисобидан 2 100 212,55 сўм, даъвогар ҳисобидан 25 000 000 сўм давлат
божи республика бюджетига ундирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ТИФ “Миллий банк” акциядорлик
жамияти манфаатида берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилган ва биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ТИФ Миллий банк АЖ
манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор
қилишни ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган ва бунга асос
қилиб, кредит шартномасининг 8.1-бандида қарз олувчи томонидан кредитлар,
фоизлар, комиссиялар ёки ушбу шартнома бўйича ҳар қандай тўловларнинг
муддати кечиктирилса, ушбу шартнома 15.1-бандига биноан кредитни
муддатидан олдин ундириш учун тақдим этилган ҳолларни инобатга олган
ҳолда, қарз олувчи кредитни қайтармаган тақдирда қарз олувчи банкка муддати
ўтган тўловлар учун фоизларни қайд этилган ставка бўйича 0,3 фоизлар билан
тўлиқ ҳолда банкка қайтариши белгиланганлигини, аммо қуйи инстанция
судлари томонидан ушбу банд нотўғри изоҳланганлигини, шартномада муддати
ўтган қарздорликка нисбатан қўлланиладиган оширилган фоиз, орттирилган
фоиз, юқори фоиз, қатъий фоиз каби ибораларнинг барчаси бошқа фоизлар деб
тушунилиши, ҳамда бундай фоизлар миқдори шартномада белгиланган йиллик
асосий фоизга нисбатан ёки унга боғлиқ бўлмаган ҳолда алоҳида қайд этилган
ставка миқдорида қатъий сон ёки фоиз шаклида белгиланиши мумкинлигини,
шунингдек апелляция инстанцияси шартноманинг 8.1-бандидаги фоиз ҳисоблаш
шарти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 январда 1306сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш
тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда номувофиқ деган хулосага келган
бўлса-да, айнан қайси ҳолатлар ёки шартлар номувофиқлигини асослаб
бермаганлигини кўрсатиб ўтган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикояти бўйича
тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важларини тўлиқ қувватладилар.
2
Жавобгар вакили шикоятга эътироз билдириб, ишни қонуний кўришни
сўради.
Иккинчи жавобгар вакили шикоятни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи ва
апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 8 июнда 2020/376-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар жавобгарга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга
айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 2 500 000 000 сўм кредит
маблағларини ажратиши, жавобгар эса келишилган тартиб ва муддатда кредит
асосий қарзини қайтариши ҳамда устама фоизларини тўлаб бориши белгиланган.
Кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг мажбуриятларининг таъминоти
сифатида 2020 йил 26 июнда тузилган ипотека шартномасига асосан иккинчи
жавобгарга тегишли бўлган, Сирдаре вилояти, Янгиер шаҳар, Обод юрт МФЙ,
Боғистон кўчасида жойлашган, ер участкасининг умумий майдони 32902,82 кв.м
бўлган, 12:11:01:02:02:0157:0001-кадастр рақамли Маданият ва истироҳат боғи
бино ва иншоотлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга келишилган
маблағлар ажратилган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан кредит асосий қарзи ва фоизларини белгиланган муддатларда
тўламасдан келган.
Натижада, даъвогар муқаддам судга киритган даъво аризаси Боёвут
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 июндаги (4-1203-2101/388-сонли
иқтисодий иш) ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 961 892 331 сўм кредит асосий қарзи, 194 614 000 сўм фоиз
қарзи ундирилиб, ундирув иккинчи жавобгарга тегишли гаров предмети
ҳисобланган кўчмас мулкларга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 734-моддасининг биринчи қисмида “Агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик
шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт” деб кўрсатилган.
ФК 279-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
3
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўтган вақт давомида жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ
қопланмаганлиги боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
2022 йил 5 декабрь ҳолатига 105 010 627,88 сўм кредит фоизи ва 1 250 000 000
сўм орттирилган фоиз суммаси ҳисобланганлигини кўрсатиб, жавобгардан
1 355 010 627,88 сўм фоиз қарз суммаларини ундиришни сўраган.
Бироқ, биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан қуйидаги
моддий ва процессуал қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳисоб китобларга кўра,
2021 йил 8 апрель санасидан 2021 йил 3 декабрь санасига қадар бўлган кредит
маблағларининг қайтмаган даври учун жавобгарга нисбатан шартномага
мувофиқ йиллик 22 фоиз устама – 105 010 627,88 сўм фоиз ҳисобланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги,
шунингдек, шартноманинг 20.8-бандига кўра шартнома қарздорнинг тўлов
мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунига қадар амалда бўлиши келишилганлиги
боис, даъвогар шартномада келишилган устама фоизни талаб қилишга ҳақлидир.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу
қисмини қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 105 010 627,88 сўм
фоиз қарзини ундириш ва ундирувни гаров предмети ҳисобланган иккинчи
жавобгарга тегишли кўчмас мулкларга қаратиш ҳақида тўғри хулосага келган
деб ҳисоблади.
Шунингдек, Кредит шартномасининг 8.1-бандида “Қарз олувчи томонидан
Кредит, фоизлар, комиссиялар ёки ушбу Шартнома бўйича ҳар қандай тўловнинг
муддати кечиктирилса, ҳамда ушбу Шартноманинг 15.1-моддасида
кўрсатилгани каби, Банк Кредитни муддатидан аввал ундириш учун тақдим этиш
ҳолларини ҳам инобатга олган ҳолда ва Қарз олувчи Кредитни қайтармаган
тақдирда, Қарз олувчи Банкка муддати ўтган тўловлар учун фоизларни қайд
этилган ставка бўйича – 0,3% (ноль уч) фоиз, муддатни ўтказган ҳар бир кун
учун, аммо кредит қийматининг 50% ортиқ бўлмаган ҳолда, юридик шахслар ва
юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлар бўйича миллий валютада,
муддати ўтган тўловнинг вужудга келган санадан бошлаб, бундай тўлов қиймати
ҳисобланган фоизлар билан тўлиқ ҳолда Банкка қайтарилган санагача тўлайди”
деб шартлашилган.
Даъвогар шартноманинг мазкур бандига асосланиб, жавобгарга нисбатан
кредит
асосий
қарзининг
муддати
ўтган
қисми
юзасидан
2021 йил 8 апрель санасидан 2022 йил 5 декабрь санасига қадар бўлган давр учун
4
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида даъвогар вакили ўз
важлари ва шартноманинг 8.1-бандига асос сифатида судга ТИФ Миллий банк
бошқарувининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси билан
тасдиқланган кредит сиёсатининг 10.8-бандини келтиргани ва кредит
шартноманинг 8.1-банди айнан кредит сиёсатининг 10.8-бандига мослиги,
шундай бўлса-да 1 250 000 000 сўм оширилган фоиз ФКнинг 736, 734, 327моддаларида назарда тутилган фоиз ҳисобланмай, фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик чораси ҳисобланмасдан, ФК 260, 261-моддаларида назарда
тутилган неустойканинг пеня шаклига ўхшаш ҳолда ҳисобланган тўлов
эканлиги, кредит шартномасининг 8.1-бандида ФК 261, 736 ва 327-моддалари
талаблари қўлланилган ҳолда оширилган фоиз дейилса-да, лекин неустойканинг
пеня аломатларига ўхшаш бўлган тўлов ҳисоблаш назарда тутилган деб
ҳисоблаб, кредит шартномасининг 8.1.-бандини шарҳлаб, оширилган фоизларни
ундириш деб хатоликка йўл қўйилган ҳолда судга даъво киритилганлиги
ва даъвонинг 2021 йил 8 апрелдан 2022 йил 5 декабр ҳолатига кредит
шартномасининг 8.1-бандига асосан муддати ўтган асосий кредит қарзига
ҳисобланган 1 250 000 000 сўм оширилган фоиз ундириш тўғрисидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси суди тарафлар шартноманинг 8.1-бандида
орттирилган фоиз ҳисоблаш ҳақида келишувга эришмаганлиги боис, биринчи
инстанция суди даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли хулосага келган деб ҳисоблади.
Судлар ишни кўришда даъвогарнинг 2020 йилга тасдиқланган кредит
сиёсати қайси ҳужжатларга асосан расмийлаштирилганлигига аниқлик
киритмаган, Марказий банк томонидан тайёрланган 2023 йил 7 февралдаги
маълумотномани муҳокама қилмаган, ваҳоланки кредит сиёсати билан
белгиланган 0,3 фоизлар миқдори 2020 йилда тузилган кредит шартноманинг
шартларида акс эттирилган, Марказий банкнинг маълумотида эса 0,3 фоизлар
2021 йил апрел ойидан бошлаб 2022 йил декабрга қадар ҳисобланганлиги
кўрсатилган. Бундай ҳолатда, банкнинг кредит сиёсати 2021 йилда ўзгартириш
киритилганлиги ёки йўқлиги ҳақида аниқлик киритилмаган, қолаверса мазкур
оширилган фоиз миқдори кредит сиёсати билан айнан 2020 йилга тадбиқ
этилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда ишнинг ҳақиқий ҳолатларга ва оширилган фоизлар ҳисобкитобларнинг қонунийлигига ойдинлик киритиш лозим бўлади. Ушбу
далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг ва уларга баҳо
беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга
ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
5
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга
ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида билдирилган ҳар бир даъво талаби, ҳамда
у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги
ва тақдим этилган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш,
уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний
ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
ҳал этиш.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Боёвут туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан ТИФ “Миллий банк” АЖ манфаатини кўзлаб берилган кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
Ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов
6