Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/4186 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят пенсия жамғармаси Ответчик / Подсудимый "FARG'ONA SHAHAR 3-SONLI OILAVIY POLIKLINIKASI" акционерлик жамияти
Source ID 1128799 Claim ID 3313071 PDF Hash cb7d4fbec1744896... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 июнь 4-1501-2304/4186-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Н.Шодмонова (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасининг жавобгар Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникасидан 15 287 171 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 287 171 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъвогарнинг даъво талабига эътирози йўқлиги, даъвони тан олиши, қарздорликни тез кунларда бартараф этишлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Аввалги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, қаноатлантиришни сўраган, ишга оид қўшимча ҳужжатлар талаб қилиб олиш мақсадида суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган ва бу ҳақда даъвогар вакилидан тилхат олинган. Даъвогар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд ИПК 128, 170моддаларини қўллаб, суд мажлисини даъвогар вакили иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаро М.Усмоновага жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан имтиѐзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, фуқаро М.Усмонова учун 2022 йил 1 июндан 2023 йил 30 майга қадар ҳисобланган 15 287 171 сўм тўланган пенсия тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ѐки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ѐшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган. Мазкур Низом талабларига кўра даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган нафақа тўловларини коплаб бериш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган. Лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида “Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан регресс тартибда 15 287 171 сўм тўланган пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгар Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси ҳисобидан 330 000 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига жавобгар Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси ҳисобидан регресс тартибда 15 287 171 сўм қарздорлик ҳамда 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси ҳисобидан 330 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов