← Назад
Решение #585619 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 272 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2302/1683-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья –
Х.Абдураимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Д.Убайдуллаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 июнь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси Т.Атабоевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков
ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Х.Азизовнинг котиблигида,
Пахтаобод тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши вакили Ш.Холиқов (ишончнома асосида), “Мухаммадзохид”
фермер хўжалиги раҳбари А.Абдуллаев (паспорт асосида), “OLTIN MATO
GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Усманходжаев
(ишончнома асосида), Пахтаобод туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
вакили Б.Кадиров (ишончнома асосида) иштирокида, Пахтаобод тумани
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар –
“Мухаммадзохид” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар –
“OLTIN MATO GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан 2020 йилги
ҳосилдан топширилган уруғлик пахтадан 17 600 000 сўм ва захира
уруғидан 8 400 000 сўм жами 26 000 000 сўм, 2021 йилги ҳосилдан
топширилган уруғлик пахтадан 14 375 000 сўм, захира уруғидан
17 890 000 сўм жами 32 265 000 сўм, 2022 йилги ҳосилдан топширилган
уруғлик пахтадан 142 785 000 сўм ҳамда 2021 йилда ортиғи билан
топширилган 19 195 кг пахтадан ва 2022 йилда ортиғи билан
топширилган 14 220 кг пахтадан олиниши зарур бўлган “Шрот ва
шелуха” ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Избоскан
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув
қарори юзасидан Пахтаобод тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Пахтаобод тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан буён матнларда – “кенгаш” деб юритилади)
кенгаш аъзоси “Мухаммадзохид” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб
(бундан буён матнларда – “даъвогар” деб юритилади) судга мурожаат
қилиб, “OLTIN MATO GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнларда – “жавобгар” ёки “кластер” деб юритилади)
2020 йилги ҳосилдан топширилган уруғлик пахтадан 17 600 000 сўм ва
захира уруғидан 8 400 000 сўм жами 26 000 000 сўм, 2021 йилги
ҳосилдан топширилган уруғлик пахтадан 14 375 000 сўм, захира
уруғидан 17 890 000 сўм жами 32 265 000 сўм, 2022 йилги ҳосилдан
топширилган уруғлик пахтадан 142 785 000 сўм ҳамда 2021 йилда
ортиғи билан топширилган 19 195 кг пахтадан ва 2022 йилда ортиғи
билан топширилган 14 220 кг пахтадан олиниши зарур бўлган “Шрот ва
шелуха” ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан Уруғчиликни
ривожлантириш маркази ДУК, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилоят Қишлоқ
хўжалиги бошқармаси, 2023 йил 17 апрелдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси акциянерлик
жамияти ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан 71 972 084,84 сўм асосий қарз ундирилган,
даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, кенгаш томонидан
киритилган апелляция шикоятида 2022 йилда ортиғи билан
топширилган 14 220 кг пахтадан олиниши зарур бўлган “Шрот ва
шелуха” ҳақи асоссиз равишда инобатга олинмаганлиги каби важлар
баён этилиб, 2022 йилда ортиғи билан топширилган 14 220 кг пахтадан
олиниши зарур бўлган “Шрот ва шелуха” ҳақини ва пеня ҳамда жарима
суммаларини қўллаб ундиришни сўраган.
Кенгаш вакили апелляция шикоятида келтирган важларини
такрорлаб, кенгаш томонидан судга тақдим этилган даъво аризаси
А.Ниёзов томонидан имзоланганлигини, апелляция шикояти эса
А.Ниёзов хизмат сафарида бўлганлиги боис кенгаш раисининг
ўринбосари Р.Ортиқов томонидан имзоланганлигини билдириб, судлов
ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда
келтирилган важларни қувватлаб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, 2022 йилда ортиғи билан топширилган
14 220 кг пахтадан олиниши зарур бўлган “Шрот ва шелуха” ҳақини ва
пеня ҳамда жарима суммаларини қўллаб ундириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция
шикояти кенгаш раиси томонидан имзоланмасдан, балки унинг
ўринбосари имзоланганлиги сабабли апелляция шикоятини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Пахтаобод туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили апелляция
шикоятини ҳал этишни суднинг ҳукмига хавола қилди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва қўшимча тақдим
апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, кенгаш томонидан
судга тақдим этилган апелляция шикояти А.Ниёзов томонидан
имзоланмасдан, балки, кенгаш раҳбарининг номидан бошқа шахс
(кенгаш раиси ўринбосари) томонидан имзоланиб судга тақдим
этилган.
Кенгаш вакилининг судга тақдим этган ёзма тушунтиришида
кенгаш томонидан судга тақдим этилган даъво аризаси А.Ниёзов
томонидан имзоланганлигини, апелляция шикояти эса А.Ниёзов хизмат
сафарида бўлганлиги боис кенгаш раисининг ўринбосари Р.Ортиқов
томонидан имзоланганлигини баён қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
272-моддаси биринчи қисмига биноан, агар апелляция шикояти
(протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг
имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
272-моддаси тўртинчи қисмига асосан апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган
тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикояти уни имзолаш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги боис шикоятни
кўрмасдан қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Чунки, апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилганда тўланган
давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи
тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилади.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида даъво
талабининг 2022 йилда топширилган 14 220 кг пахтадан олиниши зарур
бўлган “Шрот ва шелуха”ни ундириш қисмини қаноатлантириш рад
қилинган.
Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида киритилган апелляция
шикояти ҳал қилув қарорининг рад қилинган ушбу қисмига нисбатан
тақдим этилган, шунингдек, даъво талабида мавжуд бўлмаса-да,
жавобгардан пеня ва жарима суммаларини ундиришни сўраган.
Ёғ-мой ишлаб чиқарувчи “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 13 апрелдаги 012-сонли хатида
1 тонна пахта чигитидан ўртача 440 кг, яъни 44 фоиз шрот ҳамда 330 кг,
яъни 33 фоиз шелуха маҳсулотлари олиниши мумкинлиги маълум
қилинган.
Даъвогар томонидан 2022 йил ҳосилидан ортиқча топширилган
14 220 кг пахта хом-ашёсидан ўртача 7 110 кг пахта чигити олиниши
мумкин. Мазкур пахта чигитидан 3 128,4 кг шрот ва 2 346,3 кг шелуха
маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин.
“Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси”нинг 2023 йил
20 апрелдаги 06/1195-сонли хатида 2022 йил 29 декабрда 1 кг шрот
маҳсулотлари 4300 сўмдан шелуха маҳсулотлари 3400 сўмдан
сотилганлиги маълум қилинган.
Демак, 14 220 кг пахта хом ашёсдан ажратиб олиниши мумкин
бўлган 3 128,4 кг шрот ва 2 346,3 кг шелуха маҳсулотларини мос
равишда
биржада
сотилган
шрот
ва
шелуха
нархларига
кўпайтирилганда 21 429 540 сўмни ташкил этади.
Апелляция шикояти 2022 йилда топширилган 14 220 кг пахтадан
олиниши зарур бўлган “Шрот ва шелуха”ни ундириш қисмига нисбатан
берилганлиги, апелляция шикояти эса кўрмасдан қолдирилганлиги
сабабли даъвогардан республика бюджетига апелляция инстанцияси
учун 214 295,4 (21 429 540 х 1%) сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 195, 272-моддаларини қўллаб
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Пахтаобод тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
“Мухаммадзохид” фермер хўжалиги томонидан тўланган 33 000
сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“Мухаммадзохид” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
214 295,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
(прокурор протест) келтириш мумкин.
Раислик қилувчи
/зо/
Т.Атабоев
Ҳайъат аъзолари
/имзо/
У.Холиков
Д. Убайдуллаев