← Назад
Решение #585643 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 29 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2201/2584-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья З.Хасанова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Г.Зарипова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 14 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва
Ф.Ражабовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимов
котиблигида,
Қорақалпоғистон Республикаси суди ходими Б.Розумбетов кўмагида,
“ERLAN” масъулияти чекланган жамияти вакиллари З.Саидов (2023 йил
12 июндаги 1-сонли ишончнома асосида), Т.Жакешов (2022 йил
20 октябрдаги 3-сонли ишончномага асосан), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
вакиллари И.Есемуратов (2023 йил 14 июндаги 3-сонли ишончномага
асосан), Б.Қосимбетов (2022 йил 23 июндаги 04-16/13-сонли ишончномага
асосан)нинг иштирокида,
даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
манфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг жавобгар “ERLAN” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан берилган “ERLAN”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг Тахиатош филиали ҳамда “ERLAN” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил
28 августда 70-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга асосан даъвогар
филиали жавобгарга 6 ой имтиёзли давр билан 36 ой муддатга, 2021 йил
27 августга қадар 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 998 000 000 сўм кредит
маблағини ажратган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 февралда тузилган
ҳакамлик битимига асосан 2021 йил 5 мартда даъвогар томонидан
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик судига даъво аризаси киритилиб,
жавобгардан 689 280 324,39 сўм муддатли кредит қарзи, 45 237 000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 21 077 033,01 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
56 729 288,22 сўм пандемия вақти ҳисобланган фоиз қарздорлиги жами
812 323 645,62 сўм ундиришни, ундирувни гаров мулкларига қаратишни
сўраган.
Ҳакамлик судининг 2021 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори билан
жавобгардан даъвогар фойдасига 598 807 000 сўм муддатли кредит асосий
қарзи, 135 711 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи 66 262 000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи жами 800 780 000 сўм ундирилиб, ундирув гаров
қўйилган жавобгарга тегишли бўлган 1 комплект BITZER 6GE-40Y-40P
маркали, 2 комплект BITZER 2PES-15Y-40-P маркали совутиш ускуналарига,
шунингдек, Тахиатош тумани, А.Фарабий кўчаси рақамсиз уйда жойлашган
кафе ва дўкон иморатига қаратилган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 июнь кунги
ажрими билан ҳакамлик судининг қарорини ижро қилиш учун ижро варақаси
берилган.
Даъвогар жавобгар кредитни тўлаш муддатини кечиктирганлиги учун
2021 йил март ойидан 2022 йил февраль ойи оралиғида жами 225 791 000 сўм
фоиз ҳисобланган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 225 791 000 сўм фоиз ундиришни, ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратишни сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд қарорларидан
норози бўлиб, суд ҳужжатлари устидан кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, кассайия шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини
қисман бекор қилиб, янгидан қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида асосий қарздорликка нисбатан
225 791 000 сўм миқдорида фоиз қарздорлиги ҳисоблашда хатоликка йўл
қўйилганлиги, чунки, асосий қарздорлик 734 518 000 сўмга йиллик 18 фоиз
устама ҳисобланганда жами 365 кунга 132 213 290 сўмни ташкил қилиши,
бунда бир кун учун 362 228 сўм (132 213 290 сўм/365 кун) бўлиб, 318 кунга
ҳисоблаганда 109 392 856 сўмни ташкил қилиши, даъвогар томонидан
тақдим этилган маълумотда 2021 йил март ойи учун ҳам фоизлар (31 кунга)
ҳисобланганлиги қайд этилганлиги, ваҳоланки, ҳакамлик судининг 2021 йил
26 мартдаги ҳал қилув қарорида шу кун (2021 йил 26 март)га қадар бўлган
жавобгарнинг фоиз қарздорлиги аниқ ҳисобланганлиги, мазкур ҳолатда
даъвогар томонидан 5 кунга фоизлар ҳисобланиши лозимлиги, яъни
302 кундан 26 кунни айирганда 276 кунга 362 228 сўмдан 99 974 928 сўм
ҳисобланиши кераклиги, биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати томонидан шартнома шартларидан келиб чиқиб, юқори фоиз
ставкада 54 кунга жами 25 261 000 сўм миқдорида фоиз нотўғри
ҳисобланганлиги эътиборга олинмаганлиги, даъвогар томонидан 54 кун учун
18 фоиз ва 27 фоиздан жами 45 фоиз миқдорида фоизлар ҳисобланганлиги,
ушбу ҳолат даъвогар маълумотномасида кўрсатилганлиги, шу билан бирга
маълумотномада жами 27 фоиздан 318 кунга 35 020 000 сўм фоизлар
ҳисобланганлиги кўрсатилиб, жавобгарнинг ҳисоб китоби бўйича унинг
даъвогар олдидаги мавжуд қарзи 106 942 240 сўмни ташкил қилишини
маълум қилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари
кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари
кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгарга нисбатан ҳакамлик судига
2021 йил 5 мартда даъво аризаси билан мурожаат қилинганлиги, ушбу даъво
аризасида жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги 2021 йилнинг феврал ойи учун
ҳисобланганлиги, қилинган барча ҳисоб китоблар тарафлар ўртасида
тузилган шартномага асосан амалга оширилганлигини маълум қилиб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда
хабардор қилинган палата суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судида ишни палата
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 28 августда 70-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 6 ой имтиёзли
давр билан 36 ой муддатга, 2021 йил 27 августга қадар йиллик 18 фоиз
усатам тўлаш шарти билан 998 000 000 сўм кредит ажратилган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 27 мартда тузилган 2-сонли қўшимча
келишувга кўра, кредитдан фойдаланиш муддати 2022 йил 27 февралга қадар
узайтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонунчиликда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида фоиз
ставкаси йиллик 18 фоиз деб белгиланган бўлса ҳам шартноманинг
5.3-бандида асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда жавобгар
барча кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг
1,5 баравар оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг (бундан буён
матнда қарор деб юритилади) 5-бандининг иккинчи хатбошисида кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври
учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда
ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши
мумкинлиги, 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида агар
шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар
миқдори
оширилиши
белгиланган
бўлса,
қарз
маблағларидан
фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг
327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа
фоизлар
миқдори
деб
ҳисобланиши
лозимлиги,
ФКнинг
736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик чораси ҳисобланади. Кўрсатилган, қарз суммасини қайтаришни
кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган
фоизларсиз ушбу суммага ҳисобланаши ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилган ҳолатда, даъвогар кредитни тўлаш муддати
кечиктирилганлиги учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси сифатида
кредит шартномасида белгиланган фоизлар миқдорида оширилган фоиз
ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар томонидан ҳисобланган фоизнинг ҳисоб-китобига асосан
асосий қарз суммаси 734 518 000 сўмга 2021 йил март ойдан 2021 йил
октябрь ойининг 30 куни учун, 2022 йил январь ва февраль оралиғида жами
344 кунга оширилган фоиз ставкада 76 070 577,50 сўм, асосий қарзнинг
644 050 000 сўми 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 январга қадар балансдан
ташқари ҳисоб рақамига ўтказилганлиги сабабли шу суммага 2021 йил
октябрь ойининг 1 куни, 2021 йил ноябрь ва декабрь ойларида жами
54 кун учун оширилган ставкада 25 726 719,34 сўм, кредит асосий қарзи
734 518 000 сўмга ҳисобланган 18 фоиз ҳисобидан 2021 йил март ойидан
2022 йил февраль оралиғида жами 364 кунга 131 851 011,09 сўм жами
233 648 397,93 сўм фоиз ҳисобланган. Даъво талабида ушбу суммадан
ошмаган ҳолда 225 791 000 сўм фоиз ундириш ҳақида талаб қуйилган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Қарор 26-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кредитор
қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш
кунига қадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров
нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бундай
ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров
объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган
бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш даврида гаров
мулки бўлган кафе ва дўкон иморати 737 730 000 сўмга даъвогар балансига
топширилган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди ундирувни реализация
қилинмаган совутиш ускуналарига қаратиш ҳақида қонуний қарор қабул
қилган.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг кассация шикоятида
келтирган ва суд мажлисида билдирган важлари билан келиша олмайди.
Биринчидан, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар кассация шикоятида даъвогар томонидан фоиз қарздорлиги
нотўғри ҳисобланганлиги қайд этган бўлса-да, мазкур важларини исботлай
олмади ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим эта олмади.
Иккинчидан, судлов ҳайъати жавобгарнинг 2021 йил 24 февралда
тарафлар ўртасида ҳакамлик битими тузилганлиги, битимда 2018 йил
28 февралдаги 70-сонли кредит шартномасидан келиб чиқадиган барча
низолар ҳакамлик судида кўрилиши кераклиги тўғрисидаги важлари билан
ҳам келиша олмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми
“Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни
кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ИПКнинг
29-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган
ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда иқтисодий судга тааллуқли бўлган
низо тарафларнинг келишувига биноан иқтисодий суд қарор чиқаргунга
қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
Агар тарафларнинг низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш
тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш
имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига
қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан
ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан
мурожаат қилса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Бунда «биринчи ариза» деганда жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар низо моҳияти бўйича баён қилган ёзма ёки оғзаки
фикрини тушуниш лозим.
Ваҳоланки, ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида жавобгар
ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар низо моҳияти бўйича иш
ҳакамлик судида кўрилиши лозимлигини ёзма баён қилмаган ёки оғзаки
фикр билдирмаган.
Шу боис суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар
мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди палатанинг даъвогар
манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш хақида қонуний
тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 16 февралдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
7
республика бюджетига 1 128 955 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб
рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“ERLAN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“ERLAN” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Республика бюджетига 1 128 955 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 500 сўмлик суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов