Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1736 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MELEK DON AGRO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SHAXZODA-AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 1128196 Claim ID 3319823 PDF Hash 85deb7bed7a42146... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик Кодексининг 327-моддаси аролик Кодекси 327 code_article
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 11 244 символов
4-1104-2301/1736-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 14 июнь Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Абдувалиев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 677 966 сўм асосий қарз, 9 827 542 cўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 677 966 сўм асосий қарзни, 9 827 542 cўм фоизни ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига 43 677 966 сўм асосий қарздорлик бартараф этмаганлиги боис, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва “Агробанк” АТБ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгар ва учинчи шахснинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. 1 Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва ўртасида 2021 йил 1 мартда №245-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Ушбу шартномага тарафлар ўртасида бошоқли дон уруғлигини ҳақини тўлаш бўйича қўшимча келишув ҳам тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” фермер хўжалиги - “Хўжалик” 2021 йил ҳосилидан ўзига ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган дон маҳсулотини топшириш мажбуриятини, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти –“Тайёрловчи” эса, “ХХХ” фермер хўжалигини – “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлардан аниқланишича, “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилиб тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга, бир томонлама ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига, ишончномаларга кўра, фермер хўжалиги – “Хўжалик” томонидан “Тайёрловчи”га топширган 249 656 382,85 сўмлик дон маҳсулоти учун (Ғаллачилик кластерларининг фермер хўжаликларидан харид қилиб олинган давлат ресурларига сотилган ҳосилининг бир тоннаси учун 350 000 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан ажратилган субсидияни қўшиб ҳисоблаганда), “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 293 334 349,37 сўмлик сарф-харажатлари (бошоқли дон уруғлиги учун тўловлар, моддий ресурслар, минерал ўғитлар ва бошқалар) чегирилганда, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигининг даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти олдида 43 677 966 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича 2 жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунги қадар бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, 2023 йил 13 февраль ҳолатига бир томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ва ҳисобварақфактураларда ўз аксини топган ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга, “Агробанк” АТБ Бўка филиалининг ва “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖнинг маълумотларига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 43 677 966 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 677 966 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида ва даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 327-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан жавобгар ҳисобидан 9 827 542 сўм фоиз ундириб беришни сўраган. Ушбу ҳолатда, суд, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган ва таъминланган ресурслар учун жавобгар томонидан ўз вақтида қарздорлик тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан фоиз ундириш талабини қисман асосли деб ҳисоблайди Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 5-бандида ФКнинг 327моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. Ушбу Қарорнинг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. 3 манфаатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган фоизни 6 200 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, даъвогар томонидан билдирилган фоизни ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилганлиги боис, суд харажатларининг фоизни камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган фоиз суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 677 966 сўм асосий қарз, 6 200 000 сўм миқдорда фоиз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 1 070 110,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4