← Назад
Решение #585774 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1155-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар MEGA KOMFORT DJIZAKH
масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар MEGA
KOMFORT DJIZAKH масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг кўчмас
мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномаси давлат солиқ органларида
ҳисобга қўйилмаганлиги аниқланганлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик
шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф
этилганлиги сабабли ариза билан такрор мурожаат қилганлигини билдириб,
аризани қонуний кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
31.05.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар MEGA KOMFORT
DJIZAKH масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатиган 4-1304-2301/1074-сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг
жавобгар MEGA KOMFORT DJIZAKH масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан
аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича
давлат божини ундирмасликни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
MEGA KOMFORT DJIZAKH масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов