← Назад
Решение #585808 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илиш ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2302/2054-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ажрим
чиқарган судья – Ж.Ачилов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Д.Рахимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
июнь
2023 йил 14
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида,
даъвогарнинг вакили Ў.Сафаров (2023 йил 5 апрелдаги 6-сонли ордер
асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Temurbek avto markaz” хусусий
корхонасининг жавобгар “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат
банкининг Қарши банк хизматлари офиси ва қўшимча жавобгар “Muborak
davdos mahsus qurilish ta'mirlash” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
жавобгарлар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 330 ва
481-моддасига асосан мулк қилиб бериши лозим бўлган Мирмирон
қишлоғида жойлашган мевани қайта ишлаш ҳамда пойабзал фабрикаси
биносини даъвогар фойдасига давлат рўйхатидан ўтказиб бериш
мажбуриятини юклаб, даъвогарга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори устидан “Temurbek avto markaz” хусусий
корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Temurbek avto markaz” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат
банкининг Қарши банк хизматлари офиси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ва қўшимча жавобгар “Muborak davdos mahsus qurilish ta'mirlash”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 330 ва
481-моддасига асосан мулк қилиб бериши лозим бўлган Мирмирон
қишлоғида жойлашган мевани қайта ишлаш ҳамда пойабзал фабрикаси
биносини даъвогар фойдасига давлат рўйхатидан ўтказиб бериш
мажбуриятини юклаб, даъвогарга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими
билан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 1 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар суд ҳужжатларидан норози бўлиб кассация шикояти билан
мурожаат қилган. Шикоятда Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 1 мартдаги ажримини ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарорини бекор қилишни
ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўраган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажримини ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарорини бекор қилишни ва ишни биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун юборишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарларнинг вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво
аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, биринчи инстанция судининг
2023 йил 1 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча
жавобгарга нисбатан тақдим этган даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилган.
Биринчи инстанция суди бунга асос қилиб, ИПК 25-моддасининг
олтинчи қисми, 26, 154-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26 ва
27-моддаларини кўрсатган бўлса-да, бироқ даъво аризасини иш юритишга
қабул қилишни рад этишга сабаб бўлган хулосасини асослантириб бермаган.
ИПК 25-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ўзаро боғлиқ бўлиб,
баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган
бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Даъво аризасида жавобгарлар зиммасига Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси 330 ва 481-моддасига асосан мулк қилиб бериши лозим
бўлган Мирмирон қишлоғида жойлашган мевани қайта ишлаш ҳамда
пойабзал фабрикаси биносини даъвогар фойдасига давлат рўйхатидан
ўтказиб бериш мажбуриятини юклаб, даъвогарга ўтганлигини давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш сўралган бўлиб,
аммо маъмурий судга тааллуқли бўлган талаб билдирилмаган ёки иқтисодий
ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилмаган.
Бироқ, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини
нотўғри қўллаб, даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиб,
хатоликка йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам юқорида қайд этилган ҳолатга тўғри
баҳо бермасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланиб чиқарилган
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириб, хатоликка йўл
қўйган.
Вахоланки, ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра,
суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво аризасини иш
юритишга қабул қилишни рад этмасдан, иш юритишга қабул қилиб низони
ҳал этиши лозим эди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси
суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишга ҳақли
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримини ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини, ишни
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, ишни кўриш билан
4
боғлиқ суд харажатларини, шу жумладан ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласини ҳал
қилишни биринчи инстанция судининг зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 302 ва 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Temurbek avto markaz” хусусий корхонасининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими
ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
“Temurbek avto markaz” хусусий корхонасининг даъво аризаси, ишни
кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров