Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2202/780 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "232-XO давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1091874 Claim ID 3293476 PDF Hash e5ae1f00c9ba3e42... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2202/780-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья А.Сафаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “232-Хўжаликлараро Механизациялашган кўчма калонна” акциядорлик жамияти вакили О.Бутаев (2023 йил 29 майдаги 3/23-сонли ишончнома), “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили С.Оролов (2022 йил 11 майдаги 12/5279-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Қашқадарё худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида “232-Хўжаликлараро Механизациялашган кўчма калонна” акциядорлик жамиятидан 263 515 698 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “232-Хўжаликлараро Механизациялашган кўчма калонна” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Қашқадарё худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “232-Хўжаликлараро Механизациялашган кўчма калонна” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 263 515 698 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 210 737 469,41 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиш белгиланган 210 737 469,41 сўм қарз миқдори 127 287 102 сўмга ўзгартирилган. Ушбу суд қарорларидан норози бўлиб берилган жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияга юбориш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 263 515 698 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасига илова қилинган истеъмол қилинган электр энергияси бўйича таққослаш далолатномасида 2022 йил 1 февраль куни ҳолатига кўра даъвогарнинг қарздорлиги 263 515 698,96 сўмни, шундан қарздорлиги 210 737 469,41 сўмни, ҳисобланган пеня эса 52 778 229,55 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Даъвогарнинг 2022 йил 11 майдаги маълумотномасида жавобгарнинг истъемол қилинган электр энергиясидан қарздорлиги 224 695 798 сўмни ташкил этиши қайд этилган. “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси Ш.Турдиевнинг маълумотномасида фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисобланган сумма 57 467 152,41 сўмни, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги бўйича ҳисобланган сумма 69 718 950 сўмни ташкил этиши баён қилинган. Судлар томонидан истеъмол қилинган электр энергия бўйича таққослаш далолатномасида, даъвогарнинг ва “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси Ш.Турдиевнинг маълумотномасида қарздорлик миқдори ҳар хил кўрсатилганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаган. “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси Ш.Турдиевнинг маълумотномасида фойдаланилган электр энергияси бўйича жавобгарнинг қарздорлиги 57 467 152,41 сўмни ташкил этиши қайд этилган бўлса-да, қайси ҳужжатлар асосида ва қайси даврга ушбу қарздорлик миқдори юзага келганлиги асослантириб берилмаган. Судлар томонидан даъвогардан жавобгарнинг қарзи қайси давр учун юзага келганлигига ҳамда қайси ҳужжатларга асосан ушбу қарздорлик тасдиқланиши аниқланмаган, далилларни талаб қилиб олиш чоралари кўрилмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши сўралган 263 515 698 сўм қарздолик миқдорига 2021 йил 20 декабрдаги далолатномага асосан ҳисобланган қарз суммаси ҳам киритилган. Судлар томонидан жавобгарга нисбатан расмийлаштирилган 2021 йил 20 декабрдаги далолатноманинг асл нусхаси даъвогардан талаб қилиб олинмаган ва ушбу далолатноманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилганлигига ҳамда унда кўрсатилган қонунбузарликларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Демак, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун тарафлардан далиллар талаб қилиб олинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; 4 - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун Косон туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Иш бўйича берилган 2022 йил 16 июлдаги ва 2022 йил 20 октябрдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. “232-Хўжаликлараро Механизациялашган кўчма калонна” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов О.Халмирзаев