Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1139 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BX XURSHID 0808" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1096164 Claim ID 3341144 PDF Hash 13df065c3cd625df... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1139-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 14 июнь Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BX XURSHID 0808 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар BX XURSHID 0808 масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 31.05.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BX XURSHID 0808 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатиган 41304-2301/1134-сонли иқтисодий иш мавжуд. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BX XURSHID 0808 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BX XURSHID 0808 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов