Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/1372 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Boyarkin Vladimir Yurevich якка тартибдаги тадбиркор Ответчик / Подсудимый "TCT LOGISTIC" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1155174 Claim ID 3347733 PDF Hash 773dc65a4e108686... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
Ушбу кодекснниг 705-моддаси Ушбу кодекснниг 705 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 093 символов
4-1103-2301/1372-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар якка тартибдаги тадбиркор "BOYARKIN VLADIMIR YUREVICH"нинг жавобгар "TCT LOGISTIC" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 111.240.000 сўм асосий қарз, 2.002.329 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар якка тартибдаги тадбиркор В.Бояркин иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар якка тартибдаги тадбиркор "BOYARKIN VLADIMIR YUREVICH" судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "TCT LOGISTIC" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 111.240.000 сўм асосий қарз, 2.002.329 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган якка тартибдаги тадбиркор В.Бояркин даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 июлда 25/07-1-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга жами 196.240.000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизматлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 111.240.000 сўм қисми асоссиз тўлаб берилмаганлигини, бир неча маротаба ёзма оғзаки мурожаат қилганлигини бироқ, натижа бўлмаганлигини шартнома шартларига асосан асоссий қарздорлик ўз вақтида қоплаб берилмаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади бироқ судга ёзма илтимоснома билан мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, мазкур ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг важларини тинглаб, тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар якка тартибдаги тадбиркор "BOYARKIN VLADIMIR YUREVICH" (бундан буён матнда-"Бажарувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 25 июлда "Юк ташувчи автотранспорт ва махсус техника воситасида хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш)" юзасидан 25/07-1-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Бажарувчи" "Буюртмачи"нинг буюртмаси асосида юк ташувчи автотранспорт ва махсус техника воситасида хизматларни кўрсатиш "Буюртмачи" бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва тўловларини шартнома шартларига асосан амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) буюртма асосида тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига асосан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи шартноманинг 2-иловаси нархни келишиш баённомаси ҳамда шартноманинг умумий қиймати буюртма хатлари асосида белгиланиши, "Буюртмачи" хизмат кўрсатиш юзасидан бериладиган буюртма асосида олиндан шартноманниг таҳминий қийматининг 15 фоиз миқдорида тўлаш ва қолган қисмини хизматлар кўрсатилганлиги юзасидан расмийлаштирилган далолатнома имзоланган, ҳисоб-фактура ва бошқа ишлар ҳақиқатдан шартнома шартлари аоссида бажарилганлиги юзасидан хужжатларни тақдим этилган кундан 30 банк иш куни мобайнида тўлаб бериш, "Буюртмачи" тўловларни амалга ошириши учун "Бажарувчи" томонидан ҳисобфактура, ишлар бажарилганлиги юзасидан тузилган далолатнома, йўл варақа (расмийлаштирилган тақдирда) ва "Буюртмачи" асосий ишларни қабул қилиб олувчи бўлиб, "Бажарувчи" томонидан (қўшимча хизматлар ва ишлар бажарилган) товар-моддий бойликлар ишлатилган тақдирда қўшимча хужжатлар тақдим этиш белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Бажарувчи" томонидан буюртмалар асосида мажбуриятлар бажарилиб, "Буюртмачи"га жами 196.240.000 сўмлик хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун "Буюртмачи" томонидан "Бажарувчи"га жами 85.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлиб, кўрсатилган хизмат ҳақидан 2023 йил 20 февраль ҳолатига 111.240.000 сўм қарз бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Тарафлар ўртаисда 2023 йил 20 февраль ҳолатига расмийлаштирилган таққосаш далолатномасига асосан жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти 111.240.000 сўм қарздорликни тан олган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган даъвогар тараф вакили берган кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, кўрсатилган хизматлар юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар, жавобгар томонидан қарздорликни тан олиши юзасидан берилган илтимоснома ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил 20 январда 1-сонли ёзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ушбу кодекснниг 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолиниши, буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 111.240.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунга асосан жавобгардан 2.002.329 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.3-бандида "Бажарувчи" томонидан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун тўловларни амалга ошириш муддати бузилган тақдирда "Буюртмачи" ҳар бир кечиктирилган кунлар учун тўлов муддати бузилган сумманинг 0.01 фоиз миқдорида, бироқ 10 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ асоссиз қоплаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 111.240.000 сўм асосий қарз, 2.002.329 сўм пеня ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333, 705моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар якка тартибдаги тадбиркор "BOYARKIN VLADIMIR YUREVICH" фойдасига 111.240.000 сўм асосий қарз, 2.002.329 сўм пеня, 1.132.423,2 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья М.М.Якубов