Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/1369 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "OQQORGON DEXQON BOZORI " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1095550 Claim ID 3348972 PDF Hash 630f47d5ca28dd8b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Ушбу кодексининг 333-моддаси Ушбу кодекси 333 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 851 символов
4-1103-2301/1369-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубов, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармасининг жавобгар "OQQORGON DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.371.400 сўм асосий қарз, 2.185.700 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, соддалаштирилган таритибда, суд биносида, якка тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "OQQORGON DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.371.400 сўм асосий қарз, 2.185.700 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш хужжатларидан кўринишича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси (бундан буён матнда-"Ижрочи" деб юритилади) ва "OQQORGON DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 09 сентябрда "Техник қўриқлаш пункти (ТҚП) орқали қўриқлаш хизмати кўрсатиш" тўғрисида 1415-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1-бандига мувофиқ, "Ижрочи" Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси техник қўриқлаш пунктидан (кейинги ўринларда ТҚП деб юритилади) фойдаланган ҳолда "Буюртмачи"нинг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини, "Буюртмачи" эса мазкур шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.1-3.4-бандларига асосан, мазкур шартнома бщйича кщрсатиладиган ихзмат нархи щрнатилган тариф асосида қўриқлаш соати ҳисоби бўйича шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган ҳисоб-сметасида ҳисоблаб кўрсатилиши, "Ижрочи" хизматлари учун тўловларга ўзгартиришлар критиш қонун хужжатларига мувофиқ ушбу хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда қайтари кўриб чиқилиши, "Буюртмачи" кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоиз миқдоридаги пулни "Ижрочи"нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш, "Ижрочи"хизмати учун ҳисоб- китоб қилишга ўз маблағлари бўлмаган ҳолда "Буюртмачи" белгиланган мудддатда юқори орган (ташкилотлар) марказлашган фондидан қўшимча маблағлар ҳисобига қарздорликни қоплаши, "Ижрочи"нинг қўшимча хизматлари учун "Ижрочи" томонидан ҳисоб ёки билдириш берилганда "Буюртмачи" томонидан 10 кун муддатда пул ўтказиш йўли билан таъминланиши ўзаро белгиланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. "Ижрочи" томонидан шартнома шартларига асосан хизматлар кўрстаилган бўлиб, "Буюртмачи" кўрсатилган хизматлар ҳақидан 2022 йил 01 декабрь ҳолатига ўзаро тузилган таққослаш далолатнома асосида 4.371.400 сўм қарздорлигини тан олган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 15 июлда 2/51-21-2243-сонли, 2022 йил 12 декабрда 2/51-21-4004сонли, 2023 йил 11 январда 2/51-21-173-сонли ҳамда 2023 йил 18 апрелда 2/51-21-1459-сонли талабнома хатлари асосида мурожаат қилган бўлиб, ушбу талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236, 238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам истеъмолчи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 4.371.400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида жавобгардан 2.185.700 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими 5.1.1-бандига асосан мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрстаилган смманинг "Буюртмачи" томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги учун "Буюртмачи" "Ижрочи"га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сумманинг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги юзасидан ўзаро келишган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг келиб чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 1.092.850 сўм миқдорида белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.371.400 сўм асосий қарз, 1.092.850 сўм пеня ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ФКнинг 236, 238, 327, 333-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 2031-2035-моддаларига асосан, суд, ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "OQQORGON DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси фойдасига 4.371.400 сўм асосий қарз, 1.092.850 сўм пеня, 330.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов