Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2202/4674 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хасанбой Адолат фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Хонқа туман ҳокимлиги
Source ID 1092621 Claim ID 3252505 PDF Hash 34bf740e0f4daeca... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2202/4674 -сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Рахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Қазақов Кассация инстанциясида судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Хасанбой Адолат” фермер хўжалиги вакиллари А.Ибадуллаев (раҳбар), ҳуқуқшунос Ч.Қодиров (2023 йил 25 апрелдаги 6-сонли ишончнома асосида), адвокат Х.Бабажанов (2022 йил 22 декабрдаги 000244-сонли ордер ва 2023 йил 4 апрелдаги 4-сонли ишончнома асосида), “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалиги вакили Б.Исламов (раҳбар), “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги вакили М.Ваисов (раҳбар), адвокатлар Б.Бабаниязов (2023 йил 11 апрелдаги 000043-сонли ва 000044-сонли ордерлар асосида), Р.Жуманиязов (2023 йил 27 мартдаги 000031-сонли ва 000032-сонли ордерлар асосида)нинг иштирокида Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Хасанбой Адолат” фермер хўжалиги манфаатида Хонқа туман ҳокимлиги, “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалиги ва “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалигига нисбатан берилган ерни узоқ муддатли ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалигини ер майдонлардан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Хасанбой Адолат” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб Хонқа туман ҳокимлиги, “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалиги ва “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 28 январдаги 776-сонли ҳамда 2022 йил 28 январдаги 798-сонли ерни узоқ муддатли ижарага бериш шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиб, “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалигини ер майдонлардан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатаси Хонқа туман филиали ва Хонқа туман қишлоқ хўжалик бўлими жалб этилган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар Кенгаш судга даъво предметини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, жавобгарлар ўртасида имзоланган ерни узоқ муддатли ижара шартномасини қисман, яъни даъвогар билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топиб, “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалигини Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи ер харитасининг 165, 167, 172-контурларидан ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалигини Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи ер харитасининг 415, 438, 472-контурларидаги даъвогарга тегишли ер майдонларидан мажбурий чиқаришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қаноатлантирилган. Хонқа туман ҳокимлиги ва “Исламов Бахтиёр” фермер хўжалиги ўртасида имзоланган 2022 йил 22 январдаги 776-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижара олиш шартномасининг Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи, “Ўзбекистон” массиви 415, 438, 472-контурларида жойлашган 23,7 гектар ер майдонларини ижарага бериш қисми ҳақиқий эмас деб топилган, Хонқа туман ҳокимлиги ва “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ўртасида имзоланган 2022 йил 28 январдаги 798-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижара олиш шартномасининг Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи, “Ўзбекистон” массиви 165, 167, 172-контурларида жойлашган 18,1 гектар ер майдонларини ижарага бериш қисми ҳақиқий эмас деб топилган, “Исламов Бахтиёр” фермер хўжалигини Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи, “Ўзбекистон” массиви 415, 438, 472-контурларида жойлашган 23,7 гектар ер майдонларидан ҳамда “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалигини Хонқа тумани, “Томадургадик” қишлоғи, “Ўзбекистон” массиви 165, 167, 172-контурларида жойлашган 18,1 гектар ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалиги Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ушбу ерларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори асосида ташкил қилинган очиқ танловда ғолиб бўлиб олганлиги, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 740-сонли ва 737-сонли қарорларига асосан олганлиги, туман ҳокимлиги билан 2019 йил 8 февралда ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномалари тузилганлиги ҳамда ушбу шартномалар Хонқа туман ер ресурслар ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати ўтиб кетганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарлар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, “Ваисёз Қаҳрамон” фермер хўжалиги ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжалигининг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида Кенгаш даъвогар манфаатида Хонқа туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 737қ-сонли ва 740қ-сонли қарорларини, “Исламов Бахтиёр” фермер хўжалиги ва Хонқа туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 28 январда тузилган 776-сонли ҳамда “Ваисяз Қахрамон” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 28 январда тузилган 798-сонли ернинг узоқ муддатли ижара шартномаларининг даъвогарга тегишли қисмига нисбатан ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, “Исламов Бахтиёр” ва “Ваисяз Қаҳрамон” фермер хўжалигини даъвогарнинг ер майдонларидан мажбурий чиқаришни сўраганлиги, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳуқуқ тўғрисидаги низо мавжудлиги қайд қилиниб даъво аризаси рад этилганлиги баён қилинган. Судлар томонидан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори талаб қилиб олинмаган, ўрганиб чиқилмаган ва ушбу ҳал қилув қарорини Кенгашнинг даъво аризасига алоқадорлиги ўрганиб чиқилмаган ва ушбу ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги қарори билан Хонқа туман ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси бекор қилинган ҳамда даъвогарнинг фойдаланишида бўлган 50,2 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш белгиланган. Боғот туман маъмурий судининг 2020 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори билан туман ҳокимлиги қарор қабул қилишда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартиб бузилганлиги, даъвогарнинг розилигисиз ва суд қарорисиз ер ижара шартномаси бекор қилинганлиги боис, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, судлар томонидан даъвогар ер қонуничилиги талабларига амал қилган ёки қилмаганлиги, даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган ёки бажармаганлиги, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 1040Қ-сонли қарорини қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларга аниқлик киритилмаган. Боғот туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори қабул қилиниб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, даъвогарнинг низо ер майдонларига ижарада фойдаланиш ҳуқуқи тикланганлига аниқлик киритилмаган. Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги 32-12-0-Й/22сонли қарори билан Хонқа туманида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалигига тегишли жами 508 гектар ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига олинган ва давлат мулки сифатида рўйхатидан ўтказилган. Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 737Қ ва 740Қ-сонли қарорлари билан Фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги учун ер участкалари ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг 2019 йил 29 январдаги 4-сонли очиқ танлов якунлари бўйича йиғилиш баёни тасдиқланган ҳамда “Исламов Бахтиёр” фермер хўжалигига 117,1 гектар ва “Ваисяз Қахрамон” фермер хўжалигига 104,4 гектар ер майдонлари ижара шартномалари расмийлаштириш орқали ўзоқ муддатли ижарага бериш белгиланган. Судлар томонидан Хоразм вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги 32-12-0-Й/22-сонли қарори, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 737Қ ва 740Қ-сонли қарорлари асосида “Исламов Бахтиёр” фермер хўжалигига 117,1 гектар ва “Ваисяз Қахрамон” фермер хўжалиги билан ижара шартномалар расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлиги аниқланмаган, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 737Қ ва 740Қ- сонли қарорлари қонуний кучда эканлигига муносбат билдирилмаган. Яъни, ушбу қарорлар қонуний кучда бўлиб турган бир пайтда даъвони қаноатлантириш мумкинлиги суд қарорларида асослантириб берилмаган. Ушбу ҳолатда, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган ва иш ҳолатларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмаган, ишга Хоразм вилоят ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиш чораси кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 февралдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарларнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Иш бўйича берилган 2023 йил 22 февралдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. “Ваисёз Қаҳрамон” ва “Исломов Бахтиёр” фермер хўжаликларининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов О.Халмирзаев