Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/1746 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "GUZELSOY" MCHJ шаклидаги хорижий корхона
Source ID 1092284 Claim ID 3198788 PDF Hash aa7a5b24afce96cc... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 671-моддаси ФКнинг 671 law
пудратчи ушбу Кодекснинг 382-моддаси пудратчи ушбу Кодекс 382 code_article
ФКнинг 636-моддаси ФКнинг 636 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/1746-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Т.Салимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья – З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, судьялар О.Халмирзаев ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Мирсагатов (2023 йил 4 майдаги 492-сонли ордерга асосан) “GUZELSOY” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари Х.Хасанова (раҳбар), таъсисчи Recep Gulsoy (2023 йил 3 майдаги 05/-3/23-сонли ишончномага асосан), В.Ехалкин (2023 йил 12 апрелдаги 04/-1/23-сонли ишончномага асосан), Р.Рахматов (2023 йил 3 майдаги 05/-2/23-сонли ишончномага асосан) иштирокида, “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг “GUZELSOY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 328.090.819 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарорига нисбатан “GUZELSOY” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “GUZELSOY” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 25 февралда 5-сонли, 2020 йил 01 декабрда 1/12-сонли ва 2021 йил 25 майда 21-сонли шартномалар тузилган. 2020 йил 25 февралдаги шартноманинг 1.3-бандига кўра, даъвогар электромонтаж ҳужжатларини лойиҳаси ишларини бажариш, жавобгар эса шартноманинг 1.2-бандига кўра ишларни қабул қилиб олиш ва 2020 йил 01 декабрдаги шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар ТМГ-1600/6-04 кВа комплект трансформаторни етказиш, ўрнатиш ҳамда электромонтаж ишларини бажариш шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 550.000.000 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этган. 2021 йил 25 майдаги шартноманинг 1.3-бандига асосан, даъвогар электромонтаж ишларини бажариш, шартноманинг 1.2-бандига асосан жавобгар ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 100.000.090 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этган. Биринчи инстанция судининг ажримлари билан "TOTAL ESTIMATE" МЧЖ, ва "BARQAROR BAHOLASH" МЧЖ, "Азимов Баходир Туробович" хусусий корхонаси, "ELMAX" МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 200.189.600 сўм қарздорлик, 2.001.896 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилган ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 1.279.012,19 сўм давлат божи зиммасида қолдирилиб, ортиқча тўланган 19.091,8 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш ҳақида маълумотнома берилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгар томонидан ортиқча тўланган 1.640.454 сўм миқдоридаги давлат божи маълумотнома асосида қайтарилган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, шартномалар бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар шартлари даъвогар томонидан ўз вақтида ва лозим даражада бажарилмаганлиги, бажарилган ишларни якунига етказмасдан ташлаб кетганлиги, ишларни якунига етказиш учун бошқа пудратчилар билан шартномалар тузилганлиги, даъвогарнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида жавобгарнинг ўз инвестициявий мажбуриятларини бажариш муддатлари кечикканлиги, ишлар юборилган ҳисобварақ-фактуралар қонун талабларига мувофиқ бўлмаганлиги ҳамда жавобгар билан келишилмаганлиги сабабли рад этилганлиги, лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш даъвогарнинг мажбурияти этиб белгиланганлиги бироқ бажарилмаганлиги, лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш учун даъвогарнинг лицензияси бўлмаганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини билдириб, шикоятни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар таъсисчиси судлов ҳайъатидан адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти асоссизлигини маълум қилиб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. "TOTAL ESTIMATE" МЧЖ, ва "BARQAROR BAHOLASH" МЧЖ, "Азимов Баходир Туробович" хусусий корхонаси, "ELMAX" МЧЖ суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни "TOTAL ESTIMATE" МЧЖ, ва "BARQAROR BAHOLASH" МЧЖ, "Азимов Баходир Туробович" хусусий корхонаси, "ELMAX" МЧЖ вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Аниқланишича, 2020 йил 25 февралдаги шартноманинг 3.2-бандига асосан шартнома имзолангандан сўнг беш кун ичида буюртмачи шартнома суммасининг юз фоизидан кам бўлмаган олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Жавобгар томонидан 2020 йил 26 февралдаги 11-сонли тўлов топшириқномасига асосан 7.000.000 сўм, 2020 йил 04 сентябрдаги 74-сонли тўлов топшириқномасига асосан 7.325.000 сўм жами 14.325.000 сўм даъвогарга ўтказиб берган. Шунингдек, 2020 йил 01 декабрдаги шартноманинг 1.3-бандига асосан, шартномадаги ишларнинг бажарилиши муддати 2020 йил 01 декабрдан 2021 йил 01 февраль этиб белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандига асосан шартнома имзолангандан сўнг беш кун ичида буюртмачи шартнома суммасининг эллик фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Шавобгар томонидан 02.12.2020 йилдаги 132-сонли тўлов топшириқномасига кўра 150.000.000 сўм, 12.01.2021 йилдаги 6-сонли тўлов топшириқномасига кўра 70.000.000 сўм, 22.02.2021 йилдаги 7-сонли тўлов топшириқномасига кўра 55.000.000 сўм, 07.05.2021 йилдаги 51-сонли тўлов топшириқномасига кўра 140.000.000 сўм, 22.06.2021 йилдаги 90-сонли тўлов топшириқномасига кўра 60.000.000 сўм жами 475.000.000 сўм пул маблағларини даъвогарга ўтказиб берган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан 2021 йил 12 июлдаги 2-сонли 550.000.000 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги электрон ҳисобварақфактура, 2021 йил 12 июлдаги 2-сонли 475.000.000 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда 2021 йил 06 сентябрдаги 2-сонли 475.000.000 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги электрон ҳисобварақ-фактура жавобгарга юборилган. Аммо, жавобгар томонидан мазкур электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилинмасдан рад этилган. 2021 йил 25 майдаги шартноманинг 1.4-бандига асосан, шартномада назарда тутилган ишларнинг бажариш муддати 2021 йил 25 майдан 2021 йил 25 июнь этиб белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандига асосан шартнома имзолангандан сўнг беш кун ичида буюртмачи шартнома суммасининг юз фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Жавобгар томонидан 27.05.2021 йилдаги 71-сонли тўлов топшириқномасига кўра 30.000.027 сўм, 04.06.2021 йилдаги 75-сонли тўлов топшириқномасига кўра 40.000.000 сўм, 26.06.2021 йилдаги 100-сонли тўлов топшириқномасига кўра 25.000.000 сўм жами 95.000.027 сўм пул маблағларини даъвогарга ўтказиб берган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан 2021 йил 8 сентябрда 5-сонли 95.000.027 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги электрон ҳисобварақ-фактура жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралар қабул қилинмасдан рад этилган. “Barqaror Baholash” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 55-уй манзилидаги жавобгар йигирув фабрикасининг электр-монтаж ишларига кетган харажатларнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ҳисоботи тайёрланган. Мазкур баҳолаш ҳисоботига “Total Estimate” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йилнинг 22 апрель куни эксперт хулосаси тақдим этилган. Баҳолаш ҳисоботига кўра, даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг қиймати 912.415.846 сўмни ташкил этганлиги кўрсатилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ажрими билан низо бўйича экспертиза тайинланиб, экспертизани ўтказиш “Qurilish Loyihalash va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамиятига топширилган. “Qurilish Loyihalash va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат ўлчови хулосасига асосан даъвогар томонидан 200.189.600 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган. Судлов ҳайъати судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар мазмунига қараганда, даъвогар жавобгарнинг топшириғига кўра иш бажариш ва унинг натижасини жавобгарга белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини жавобгар эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги 2020 йил 25 февралдаги шартноманинг умумий қиймати 14.375.000 сўм, 2020 йил 01 декабрдаги шартноманинг умумий қиймати 550.000.000 сўм ва 2021 йил 25 майдаги шартноманинг умумий қиймати 100.000.090 сўм жами 664.375.090 сўмни ташкил этган бўлиб, жавобгар томонидан 2020 йил 25 февралдаги шартнома бўйича 14.325.000 сўм, 2020 йил 01 декабрдаги шартнома бўйича 475.000.000 сўм ва 2021 йил 25 майдаги шартнома бўйича 95.000.027 сўм жами 584.325.027 сўм тўлаб берилган. “Barqaror Baholash” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 55-уй манзилидаги жавобгар йигирув фабрикасининг электр-монтаж ишларига кетган харажатларнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ҳисоботига “Total Estimate” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йилнинг 22 апрель куни эксперт хулосаси тақдим этилган. Баҳолаш ҳисоботига кўра, даъвогар томонидан 912.415.846 сўмлик асосий ишлар ва 149.663.793 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги қайд этилган. ФКнинг 671-моддасига кўра, агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати жиҳатидан сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, буюртмачи техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритишга ҳақли. Техник ҳужжатларга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганига нисбатан каттароқ ҳажмда ўзгартишлар киритиш тарафлар келишган қўшимча смета асосида амалга оширилади. Агар ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ сметани қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли. Пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларидаги камчиликларни аниқлаш ва йўқотиш билан боғлиқ оқилона харажатларни қоплашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 636-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, пудратчи, қоида тариқасида, қатъий баҳо (қатъий смета)ни оширишни, буюртмачи эса уни камайтиришни талаб қилишга, шу жумладан бажарилиши керак бўлган ишнинг тўла ҳажмини ёки бунинг учун зарур харажатларни пудрат шартномаси тузилаётган пайтда назарда тутиш имконияти бўлмаган ҳолларда ҳам, ҳақли эмас. Биринчи инстанция суди “Qurilish Loyihalash va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат ўлчови хулосасига асосан яъни бажарилган ишлар хажми 784.564.627 сўмлиги бўнак сифатида 584.375.027 сўм тўлаб берилганлиги сабабли даъво талабини қисман 200.189.600 сўм қисмини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 261-сонли Қарорининг 20-бандига кўра, ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд эксперти хулосаси суд томонидан бошқа далиллар билан бир қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳоланади. Эксперт хулосасини баҳолашда суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари)нинг малакаси, тарафларнинг манфаатларига риоя қилинганлиги, тадқиқотда қўлланилган усулларнинг ишончлилиги, суд томонидан қўйилган саволларга берилган жавобларнинг асослантирилганлиги ҳисобга олиниши лозим. Экспертнинг хулосаси ноаниқ бўлган, шунингдек у тахминларга асосланган тақдирда, хулоса суд томонидан далил сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда суд ҳал қилув қарори (қарор, ажрим)да хулосанинг далил сифатида қабул қилмаганлиги сабабларини асослаб бериши шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. “Qurilish Loyihalash va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат ўлчови хулосасида тарафлар ўртасидаги 2020 йил 25 февралдаги шартнома бўйича 14.375.000 сўмлик ишлар учун тўловлар нотўғри амалга оширилганлиги, 2020 йил 1 декабрдаги шартнома бўйича 547.175.553 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва 475.000.000 сўм маблағ тўлаб берилганлиги, 2021 йил 25 майдаги шартнома бўйича 237.389.074 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳамда 95.000.027 сўм маблағ тўлаб берилганлиги, шунга кўра бажарилган ишлар хажми 784.564.627 сўмни тўлаб берилган маблағ эса 584.375.027 сўмни ташкил этганлиги натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 200.189.600 сўмни ташкил этиши қайд этилган бўлса-да, назорат ўлчови хулосасини тайёрлашда жавобгарнинг манфаатлари инобатга олинмаган. Чунки, қўшимча ва ортиқча бажарилганлиги маълум қилинган ишлар бўйича тарафлар ўртасида келишувга эришилмаган ва тузилган шартномаларнинг қийматини қайта кўриб чиқиш ҳақида даъвогар жавобгарга мурожаат қилмаган. Бундан ташқари, назорат ўлчови хулосасида бажарилган электр-монтаж ишларига қилинган харажатларнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисобкитоб қилинган бўлиб, хулосада электр-монтаж ишларига қилинган харажатларнинг ҳисоб китоблари кўрсатилмаган ва нархлари қайси давр учун ҳисобланганлиги аниқлаштирилмаган. Қолаверса, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича даъвогарнинг бажарган ишлари учун тўловлар 2020 ва 2021 йилда амалга оширилган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман қоноатлантириб, суди “Qurilish Loyihalash va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат ўлчови хулосасига таяниб жавобгардан даъвогар фойдасига 200.189.600 сўм қарздорликни ундириб нотўғри хулосага келган. Ўз навбатида апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни эътиборга олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция суди, апелляция инстанцияси суди ҳамда кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиб, даъвогардан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3.280.908,19 сўм давлат божи зиммасида қолдирилиши, биринчи интанция учун ортиқча тўланган 19.091,81 сўмни давлат божи маълумотнома асосида унга қайтаришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриб чиқиш билан боғлиқ жами 3.280.908,19 (1.640.454,1+1.640.454,1) давлат божи ҳамда 54.000 (24.000+30.000) сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилиши ва жавобгар томонидан апелляция ва кассация интанциялари учун ортиқча тўланган 3.280.910,2 сўм давлат божини маълумотнома асосида унга қайтариш лозим бўлади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301–303, 343моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати корхонаси томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг “GUZELSOY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 328.090.819 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Даъвогар “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи инстанция учун олдиндан тўланган 3.280.908,19 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жавобгар “GUZELSOY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига олдиндан тўланган 3.280.908,19 (1.640.454,1+1.640.454,1) давлат божи ҳамда 54.000 (24.000+30.000) сўм почта харажатлари ундирилсин. “YANGIOBOD EKOINVEST SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига биринчи инстанция учун ортиқча тўланган 19.091,81 сўм маълумотнома асосида ўзига қайтарилсин. “GUZELSOY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига апелляция ва кассация инстанциялари учун ортиқча тўланган 3.280.910,2 сўм давлат божи маълумотнома асосида ўзига қайтарилсин. Ижро варақалари ва маълумотномалар берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев З.Рустамов