← Назад
Решение #586561 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2201/2605-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Давлатов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Бобоназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Нури
Оллоҳ” фермер хўжалиги вакиллари - О.Худайберганов (раҳбар),
А.Худайберганов (2023 йил 1 январдаги ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Шижоат қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
“Нури Оллоҳ” фермер хўжалигидан 420 000 000 сўм асосий қарз
ва 210 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Боғот туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори
устидан “Нури Оллоҳ” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Шижоат қурилиш
сервис” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Нури Оллоҳ” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) 420 000 000 сўм асосий қарз ва 210 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги
ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 420 000 000 сўм асосий қарз ва 23 625 000 сўм пеня
ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, шартномада жавобгарнинг муҳри ва имзоси мавжуд
эмаслиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ишдаги ҳужжатлар
билан тасдиқланганлиги, электрон юк хатларига ҳам шубҳа борлиги,
чунки жавобгарнинг бош ҳисобчиси Хасанбой ҳисобланиши, қолаверса
даъвогарда фақат бир дона компрессор ускунаси мавжуд бўлиб, бироқ
бир нечта фирмалари борлиги ва шу фирмалар билан ушбу компрессор
ускунасини ижарага бериш бўйича шартномалар тузиб келинганлиги, ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш
сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва даъвогардан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улдан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 январда
1 дона автомобилларга сиқилган табиий газ қуйиш компрессор ускунасини
12 (ўн икки) ой муддатга вақтинчалик фойдаланиш учун ижарага бериш
тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, 2022 йил 1 январдаги олиш-топшириш
далолатномасига асосан жавобгар ушбу ускунани даъвогардан қабул қилиб
олган.
Шартноманинг 3.1-бандида жавобгар мол-мулкдан фойдаланганлик
учун даъвогарга ҳар ойда 45 000 000 сўм миқдорида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган, 2022 йилда жами ижара ҳақи 540 000 000 сўмни
ташкил қилган.
Шунингдек, шартноманинг 3.2-бандига кўра, ижара тўловлари ижарага
жавобгар томонидан ҳар ойлик ижара ҳақи суммасининг 100 фоиз миқдорида
шу ойнинг 1 санасидан кечиктирмай тўлаб борилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 декабрь куни ҳолатига имзоланган ўзаро
солиштирма далолатномага кўра, жавобгар 540 000 000 сўм қарздорликни
тан олган.
Бироқ, даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис тарафлар ўртасиджа мазкур
низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, иш ҳужжатларида жавобгар томонидан тақдим этилган
илтимоснома мавжуд бўлиб, унда 2022 йил 1 январдаги 1-сонли ижара
шартномаси ва таққослаш далолатномасида жавобгарнинг муҳри ва жавобгар
раҳбарининг имзоси йўқлиги, даъво аризасига илова қилинган
ҳужжатлардаги муҳр ва имзога шубҳа борлиги, қолаверса, мазкур ижара
шартномаси тузилган вақтдда низоли компрессор ускунаси банкда гаровга
қўйилганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолатлар судлар томонидан
ўрганилмаган.
Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгар ва “Тараққиёт имконият” ХК
ўртасида 2019 йил 24 августдан 2020 йил 31 августга қадар, даъвогар
ва “Тараққиёт имконият” ХК ўртасида 2019 йил 20 августдан 2020 йил
31 августга қадар, жавобгар ва “Экстра фарм” МЧЖ ўртасида 2021 йил
1 апрелдан 2021 йил 31 декабрга қадар (жавобгарнинг қайд этишича) низоли
компрессор ускунасини ижарага олиш тўғрисида шартнома, олиш топшириш
далолатномлари, ўзаро таққослаш далолатномалари мавжуд бўлиб, ушбу
ҳолда низоли компрессор қайси корхонанинг балансида эканлиги, жавобгар
ва даъвогар ўртасида ижара шартномаси тузилган вақтда ҳақиқатдан
ҳам низоли компрессор ускунаси даъвогарнинг балансида мавжуд
бўлганлиги ҳолатларига ниқлик киритилмаган.
Қайд этилган ҳолатларга аниқлик киритиш учун ишга “Тараққиёт
имконият” ХК ва “Экстра фарм” МЧЖни жалб қилиш чоралари кўрилмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, тўртинчи қисмининг
4-бандига кўра ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган
ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар
бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган
ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тегишли суд ҳужжати қабул қилиш;
- иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун “Тараққиёт имконият” ХК
ва “Экстра фарм” МЧЖни жалб қилиш чораларини кўриш;
- даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома, олиш топшириш
далолатномаси, ўзаро таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлардаги
жавобгар номидан қўйилган муҳр ва имзоларнинг аслига мослигини
ўрганиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги
ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун
Боғот туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев