Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2201/3272 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Meridian Servis Buxara" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Ипотека банк АТИБ
Source ID 1093732 Claim ID 3295818 PDF Hash af035994fcc38757... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рирдаги 12-моддаси рирдаги 12 law
онуни 13-моддаси онуни 13 law
лмаганлиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси лмаганлиги сабабли унга нисбатан ИПК 110 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2201/3272-сонли иқтисодий иш Қ А Р О Р 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонасининг АТИБ “Ипотекабанк” (Бухоро вилоят филиали), “Бухоробалиқ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси ўртасида 2018 йил 17 июлда тузилган, 1-155г реестр рақамли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори устидан “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 283, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев 2 4-2001-2201/3272-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – А.Сафаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Болтаев Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Тошкент шаҳри 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонасининг АТИБ “Ипотекабанк” (Бухоро вилоят филиали), “Бухоробалиқ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси ўртасида 2018 йил 17 июлда тузилган, 1-155г реестр рақамли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори устидан “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва банкнинг Бухоро вилоят филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади), “Бухоробалиқ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда даъвогар ўртасида 2018 йил 17 июлда тузилган, 1-155г реестр рақамли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга “Бухоробалиқ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жавобгар сифатида жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси, Давлат хизматлари маркази Бухоро шаҳар бўлимлари жалб қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Банк филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, ипотека шартномаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида даъвогар томонидан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлар базасидан кўчирма олинганда, 2018 йил 17 июлдаги ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлганлиги, ушбу маълумотлар базасида мажбурий ижро бюроси органлари томонидан кўчмас мулкка қўйилган таъқиқларгина мавжудлиги, судлар ипотека шартномасини давлат рўйхатидан ўтказилишида амалдаги қонун нормалари бузилганлигига эътибор қаратмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида ишда иштирок этувчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 2018 йил 22 майда 545-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан банк томонидан жавобгарга 674 800 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган. Кредит таъминоти сифатида банк, даъвогар жавобгар ўртасида 2018 йил 17 июлда Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси томонидан тасдиқланган, реестрда 1-155г рақами билан қайд қилинган ипотека шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарга тегишли бўлган, Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган, умумий ер майдони 183 кв.м, қурилиш майдони 183 кв.м, фойдали майдони 425,25 кв.м, 10 та хонадан иборат 2 қаватли савдо мажмуаси ва офис, ертўла биноси (кадастр рақами 20:12:01:65:01:1888) ипотекага қўйилган. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2020 йил 14 январга қадар амалда бўлган таҳрирдаги 12-моддасига мувофиқ ипотека тўғрисидаги шартнома (шу жумладан, навбатдагилари ҳам) нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг биринчи ва иккинчи бандларига асосан ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ипотека тўғрисидаги шартнома асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 55-бандининг учинчи хатбошисига кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб, қарз олувчининг қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш, шунингдек, уй-жойга бўлган рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатнинг ва кредит шартномасининг нусхаларини қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида штамп босилган ҳолда банкка тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. Мазкур Низомнинг 56-бандига кўра ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза Марказ томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади. Ушбу ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли Қарори қабул қилинишидан олдин, яъни 2018 йил 17 июлда ипотека шартномаси тузилган бўлиб, унда собиқ Бухоро вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси Бухоро шаҳар филиали томонидан давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп босилган, штампда рўйхатга олиниш санаси (24.07.2018), реестр китоби (1), реестр рақами (518), бет (38) кўрсатилган. Шунингдек, Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг банк филиалига йўллаган 2023 йил 12 январдаги 01-07-117-сонли хатида қайд этилган ҳолатлар тасдиқланган, яъни мазкур ипотека шартномаси Давлат кадастрлар палатаси Бухоро шаҳар филиали томонидан 2018 йил 24 июлда 1-китоб, 38-бет, 518-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар томонидан низоли ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги исботланмаган. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, банк филиали юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 750 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Меридиан Сервис Бухара” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев