← Назад
Решение #586656 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
23 713 символов
4-1104-2301/1193-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Равшанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Арипов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июнь
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судьяси И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Н.Юсупов ва А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Жумаевнинг котиблигида, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши вакили Р.Абдуғаниев (2023 йил
10 январдаги 03-рақамли ишончнома асосида), Тошкент вилоят Солиқ
бошқармаси вакили О.Тўхтаев (2023 йил 12 июндаги ишончнома
асосида) иштирокида, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “*****” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
288
990
183
сўм
асосий
қарз,
80 917 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори устидан жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“*****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “/////” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб
бериш бўйича 54-сонли фьючерс шартномаси имзоланган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб
пахта хом ашёсини етказиб берилган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан
ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида қарздорлик вужудга
келган.
Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
288 990 183 сўм асосий қарз, 80 917 200 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрим билан Тошкент вилоят
давлат солиқ бошқармаси ҳамда Бука туман давлат солиқ инспекцияси
ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 240 732 299,87 сўм асосий қарз,
3 100 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари, республика
бюджетига 7 398 147,66 сўм давлат божи ундириш белгиланган ва
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини қабул қилишда иш ҳолатлари ва ҳал қилув қарорини
қабул қилиш вақтида пахта хом ашёси бўйича нархлар
ўрганилмаганлигини, шартномада белгиланган нархдан юқори нархда
тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларини ўзгартира олмаганлигини
билдириб ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, ишга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларини жалб қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низоли ишлар
бўйича тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ҳамда тасдиқланган
ҳисоб варақ фактуралардаги фарқнинг мавжуд эканлиги бўйича мазкур
ҳолларда жавобгарнинг даъвогарларга нисбатан эътирози йўқлигини,
чунки ҳақиқатдан ҳам ушбу шартнома ва тасдиқланган ҳисоб варақ
фактуралари бўйича маҳсулот қабул қилиб олинганлигини, лекин
электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларда нарх юқори
тасдиқланганлиги сабабли, шартнома доирасида пахта хом ашёси учун
қарздорликни тўлаб берилишини ҳамда тўловлар амалга ошириб
келинаётганлигини
билдирди
ва
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция
шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, апелляция шикоятини рад
қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Бугунги суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган
даъвогар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган ДСБ вакили бугунги кунда
тасдиқланган электрон ҳисоб варақ фактуралари бўйича ҚҚС ундириб
олинганлигини, агар электрон ҳисоб варақ фактураларида хатолик
кетган ҳолларда уни тўғрилаб олиш тарафларнинг ҳуқуқи ва ихтиёрида
эканлигини, бугунги кунга қадар тўғриланмаганлигини, жавобгар
томонидан дастурий таъминотда хатолик бўлган деган важлари асоссиз
эканлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахс
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар
вакиларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда мутахассисларнинг
фикрини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб,
иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида
пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича 54-сонли фьючерс шартномаси
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 24,2 гектар ер
майдонидан 99,1 тонна пахта хом ашёсини "Буюртмачи"га етказиб
бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб пахта
хом ашёси жавобгарга етказиб берилган.
Жавобгар томонидан ушбу ҳисоб-фактуралар асосида маҳсулот
етказиб берилганлик ҳолатлари тасдиқланган, бироқ етказиб берилган
маҳсулот (пахта хом ашёси) ҳақи ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмаганлиги
натижасида,
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
қарздорлиги
288 990 183 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, жавобгар ушбу қарздорликни тўлаш ҳақида
юборилган талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу боис, Кенгаш даъвогар манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз
вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Аниқланишича, даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган
мажбурият бажарилиб, тегишли ҳисоб-фактуралар асосида жавобгарга
маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлик ҳолатлари ҳисоб-фактуралар асосида тасдиқланган, аммо
етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Бироқ, судга
даъво киритилгандан кейин қисман тўлов амалга оширилган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъво талабларининг асосий
қарз ундириш талабини қисман, яъни 240 732 299,87 сўмга
қаноатлантирган ва суд бу ҳақда тўғри ҳулосага келган.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгардан
шартноманинг 5.4-бандига асосан пеня ундириб беришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида тўлов
кечиктирилган тақдирда “Буюртмачи” “Хўжаликка” кечиктирилган ҳар
бир кун учун ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг
4-бандига кўра, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Баён этилганларга кўра, суд ФКнинг 326-моддасини қўллаган
ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини 3 100 000 сўмга
қаноатлантириб, қолган қисмини рад этган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи
инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Жавобгар апелляция шикоятида биринчи инстанция суди
томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Пахтачилик
соҳасида
бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 3-бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда
жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга
қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон
қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар
чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминланмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил
23 мартдаги 04/024-257-сонли хати билан фақат тўртинчи тип, иккинчи
нав, биринчи синф пахта хомашёсининг минимал нархларини қайси йил
ҳосили учун тааллуқли эканлигини ёритмасдан, вилоят ҳокимликларига
юбориш билан чекланиб, кластер ва фермер хўжаликларига маълум
қилмаган, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил пахта хомашёсининг минимал нархлари эълон қилинмаганлиги, бундан ташқари
жамият тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандининг
иккинчи хат бошисига мувофиқ 1 тонна пахта хом-ашёси учун ўртача
нархларда 6 512,0 минг сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги,
қабул
қилинган
ҳисоб
фактуралар
солиқ
ҳисобот
даври
якунланаётганлиги сабабли тасдиқланганлиги, шартномадаги нархлар
қатъий эканлигига эътиборини қаратмасдан, Қишлоқ хўжалиги
вазирлигининг хати тавсиявий характерга эга эканлигини инобатга
олмасдан, 1 тонна пахта хом-ашёсини ўртача харид нархини 9 770 000
сўмдан деб қабул қилиб, ҳал қилув қарори чиқарганлиги тўғрисида важ
келтирган.
Апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиш мақсадида
2023 йил 25 майдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасдан мутахассис
жалб этилган ва уларнинг ёзма тушунтиришлари олинган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра апелляция шикоятида
кўрсатилган важлар билан келишмайди.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-банди иккинчи
хат бошисига кўра, 1 тонна пахта хом-ашёси учун ўртача нархларда
6 512 000 сўмдан этиб белгиланиши билан биргаликда, шу банднинг
биринчи хат бошисида, “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га етказиб
бериладиган пахта хом ашёсининг бир тоннаси учун “нарх”, ҳосил
йилининг сентябрь ҳолатига жаҳон бозоридаги бир тонна пахта
толасининг ўртача фъючерс котировкалари нархида белгиланишига
ҳамда “Буюртмачи” “Хўжалик”га якуний ҳисоб-китобларни пахта хом
ашёсининг сортлари бўйича тасдиқланган тавсиявий нархлардан кам
бўлмаган нархда тўлашни зиммасига олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарорининг 3-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва
саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда
жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга
қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон
қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар
чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминласин деб
кўрсатилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлигининг 2022 йил 7 сентябрдаги 03/28-04/6377-сонли хатида,
Жахон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари
ва фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган бир
тонна пахта хомашёсининг минимал нархи иловадаги жадвал асосида
юборилган.
Шундан сўнг, фермер хўжалиги томонидан, етиштирган пахта хом
ашёсини сотиш учун расмийлаштирилган ҳисоб фактураларда,
маҳсулотнинг нархи кўрсатилган тарзда жавобгарга юборилган ва унинг
ваколатли шахслари томонидан ҳисоб фактуралари электрон равишда
тасдиқланган ва имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи иқсмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон
қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан
бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақфактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини
юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор
билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон
шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланиш
тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура
(кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади)-товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш
тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган,
қонунчилик
ҳужжатларига
мувофиқ
белгиланган
шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори
билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг (кейинги ўринларда 489-сонли Низом) 2-бандига кўра,
ҳисобварақ-фактура-Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига
мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни
(хизматларни)
сотувчи
(етказиб
берувчи)
томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар
ҳақиқатда
жўнатилганлигини
ёки
хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар 489-сонли Низомнинг 5-бобида кўрсатилган
қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки тузатиш киритилаётган ҳисобварақфактураларни қайта расмийлаштирмаган.
Демак, иш ҳужжатларидаги мавжуд ҳисоб-фактуралар суд
томонидан мақбул далил сифатида эътироф этилган.
Шунингдек,
иш
ҳужжатларидаги
тарафлар
томонидан
тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралардаги шартноманинг рақами,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома рақамларидан фарқланса-да,
шартномалар МЧЖ томонидан фермер хўжалигига ўз вақтида
берилмаганлиги ҳамда ҳисоб-фактуралар жавобгарнинг масъул
шахслари билан биргаликда расмийлаштирилганлиги, шунингдек
2022 йилда тарафлар ўртасида битта шартнома имзоланганлиги, бошқа
шартномалар мавжуд эмаслиги сабабли, иш ҳужжатларидаги ҳисоб
фактуралар ушбу шартнома юзасидан тузилган бўлиб, жавобгарнинг суд
мажлисида берган кўрсатмасида ҳам бу ўз исботини топганлиги даъво
талабини рад этиш учун асос бўлмайди.
Қолаверса, жавобгарнинг илтимосномасига асосан ишга
мутахассис сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган 2023 йил
13 июндаги ёзма фикрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори
ижроси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил
пахта хом-ашёсининг минимал тавсиявий нархлари эълон қилинганлиги
баён этилган.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги бош мутахассиси
Н.Хужақулов томонидан берилган ёзма фикрида, жахон бозорида
шаклланган нархлар тахлилидан келиб чиқиб масъул этиб белгиланган
вазирлик ва идоралар томонидан билдирилган таклифлари асосида
минимал нарх ишлаб чиқилиши, шунингдек ушбу минимал нархдан
келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилиб
олувчи субъектлар шартномавий муносабатар доирасида пахта хом
ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил
равишда белгиланишини кўрсатган.
“Ўзбекистон
Пахта-тўқимачлик
кластерлари”
уюшмаси
мутхассиси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сонли
қарори билан тасдиқланган “Пахта-тўқимачилик кластерлари
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва тарафлар
ўртасида тузилган шартнома шартлари асосида нархлар белгиланиши
лозимлиги юзасидан ёзма фикр берилган.
Шунингдек, Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси
мутахассиси судлов ҳайъатига берган кўрсатмасида, тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисоб фактуралар асосида солиқ ҳисобланганлиги ва
қўшилган қиймат солиғи тўлаб берилганлиги қайд этилган.
ФК 354-моддаси 5-қисмига кўра, шартноманинг шартлари
тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни
қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Демак, тарафлар ўртасида тузилган шарномада пахта хом
ашёсининг қиймати белгиланган бўлса-да, аммо унинг қиймати қонун
ҳужжатларида белгиланган нархлардан кам бўлмаслиги ҳам
кўрсатилган. Ушбу нархлар ваколатли вазиликлар томонидан тавсиявий
нарх сифатида эътироф этилган.
Шу боис, шартнома шартидаги пахта-хом ашёсининг қиймати
қонунчиликда кўрсатиб қўйилган нормаларга асосланган тарзда
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом
ашёси жавобгар томонидан қабул қилиниб, ҳисоб-фактуралар
эътирозсиз тасдиқланган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи
инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий
ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги,
ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага
келинганлиги ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмаслиги сабабли, апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан келиша олмайди ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ИПК 118моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатларини жавобгар
зиммасида қолдиришни ҳамда ихтиёрий равишда тўланганлигини
инобатга олишни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278, 280моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л д и:
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
5 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари
Н.Юсупов
А.Арипов
10
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
(хулоса қисми)
4-1104-2301/1193-сонли иш 2023 йил 13 июнь
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судьяси И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Н.Юсупов ва А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Жумаевнинг котиблигида, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши вакили Р.Абдуғаниев (2023 йил
10 январдаги 03-рақамли ишончнома асосида), Тошкент вилоят Солиқ
бошқармаси вакили О.Тўхтаев (2023 йил 12 июндаги ишончнома
асосида) иштирокида, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “*****” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
288
990
183
сўм
асосий
қарз,
80 917 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори устидан жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, ИПКнинг
68, 118, 274, 278, 280-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л д и:
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
5 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “/////” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари
Н.Юсупов
А.Арипов