Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2301/79 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Кодирова Мехринисо Қобиловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қўлдош Бўрон" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Buxoromaxsusssuvpudrat" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090392 Claim ID 3294633 PDF Hash b88fe8e7ec061e90... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК нинг 666-моддаси ФК нинг 666 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
згартириш учун ИПКнинг 279-моддаси згартириш учун ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2301/79-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Сафаров Protected by PDF Anti-Copy Freeинстанцияси судида Апелляция маърузачи судья М.Кодирова (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июнь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Болтаев ва М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноевнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ХХХ, даъвогар “ХХХ раҳбари ХХХ, вакили ХХХ (2023 йил 1 мартдаги 12-сонли ишончнома асосида), жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Тўхтаев, вакили Ф.Тошев (2022 йил 1 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати ИК ДУК мутахассиси М.Ҳайитов (2023 йил 8 июндаги 08/125-х/ссонли буйруқ асосида), гувоҳ А.Жабборовнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХ манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 478 823 315 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “ХХХ манфаатида берган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 478 823 315 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этилган. Жавобгардан республика 9 576 466,3 сўм давлат божи ундирилган. Палата даъвогар манфаатида ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти берган. Шикоятда даъвогар томонидан ўзига тегишли махсус техникалар ёрдамида Бухоро туманидаги Логистика марказида тупроқ ишларини бажарганлиги, иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топганлиги, суд бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги билдирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Protected by PDF Anti-Copy Free Суд мажлисида палата вакили берилган апелляция шикоятини to Pro Versionпудрат to Remove the Watermark) қувватлаб, тарафлар(Upgrade ўртасида тузилган шартномаси асосида Бухоро туман Логистика маркасида даъвогар тупроқ ишларини бажарганлигини, яъни ўзига тегишли транспорт воситаларида ер майдини тупроқ билан тўлдириб, текислаш ишларини амалга оширганлигини, бажарилган ишлар далолатномасини почта орқали жавобгарга юборган бўлсада, тасдиқлашдан асоссиз бош тортиб, тўловларни амалга оширмаганлигини, унда бошқа шахс бу ҳудудда тупроқ ишини бажармаганлигини, иш ҳужжатлари билан тасдиқланган бўлсада, суд асоссиз даъвони рад қилганини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, пудрат шартномаси асосида жавобгар кўрсатган ҳудудда тупроқ ишларини амалга оширганлигини, 2 та “Shacman” русумли автомашиналарда ташилганини, ҳар бири 25 тоннадан тупроқ олишини, погрузчик юклаб берганини, транспорт воситалари ишлаши учун даъвогар ведомость асосида ёқилғи билан таъминлаб турганини, ведомостларга 2 та ҳайдовчи ёки ўзи имзолаб қабул қилиб олганини, бажарилган ишлар далолатномасини жавобгар имзоламасдан келганини, объектда ўзи ва жавобгар томонидан тупроқ ишларини бажарганлигини, 3-ва 5-шакл далолатномаларни почта орқали жавобгарга юборганлигини, жавобгар ишларни қабул қилмасдан, пул тўлашдан бош тортиб келганлигини, шу сабабли бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраб мурожаат қилганлигини, суд даъвони нотўғри рад қилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, буюртмачи Ободонлаштириш бўлими бўлиб, бажарилган ишлар у томонидан тўлиқ қабул қилинмаганлигини, жами 1 064 809 537 сўмлик тупроқ ишлари бажарилганлигини, бажарган ишлардан 60 млн. ва 478 млн. сўмлик қисми топширилиб, ғазнадан ўтказилиб тўлаб берилганлигини, қолган қисмини судга даъво билан мурожаат қилиб, ундирилганлигини, даъвогар билан тузилган шартнома раҳбар томонидан имзоланмаганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис тарафлар вакиллари иштирокида Бухоро туманидаги Логистика марказида бажарилган тупроқ ишларини ўрганиб чиққанлигини, назорат ўлчови давомида даъвогар унга 478 823 315 сўмлик 3-шакл ҳисоб фактураси ва 5-шакл далолатномани тақдим этган бўлсада, пудратчи томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли қанча миқдорда тупроқ ишлари бажарилганлигини бир томонлама тузилган бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқлигини аниқлаш имкони бўлмаганлигини, жавобгар томонидан тупроқ ишлари бажарилганлиги Protected by PDF Anti-Copy Free тўғрисида 3-ва 5- шакл далолатномаларига асосан 1 064 809 537 сўмлик тупроқ (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ишлари бажарилганлигини, жойида ким, қанча иш бажарганлиги аниқлаш имкони йўқлигини билдирди. Суд мажлисида сўралган гувоҳ А.Жабборов 2021 йилда “Бухоробалиқ” корхонасида ишлаб келганлигини, улар билан ёнма-ён бўлган Логистика маркази ерларидаги чуқурлар тупроқ билан кўмилганлигини, ярим ер майдонини даъвогар, ярмини жавобгарга тегишли автомашиналар тупроқ ташиб тўлдиришганини кўрганини, ишлар август, сентябрь, октябрь ойларида бажарилганини, тупроқ соладиган погрузчик ва ташийдиган 2 та юк атомашинаси ишлаганини, ҳамма тупроқ ташиб бўлиб, устидан охирида булдозер билан текисланганини кўрганини, қолган нарсадан хабари йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, тарафлар вакилларининг мутахассиснинг тушунтиришларини эшитиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 июлда пудрат шартномаси тузилган. Пудрат шартномасига кўра субпудратчи (даъвогар) ўз зиммасига бош пудратчи (жавобгар)нинг топшириғига кўра тасдиқланган ишчи смета ҳужжатлари асосида Бухоро вилояти Бухоро туманидаги Логистика марказида тупроқ ишларини бажариш объектида тупроқ ишларини амалга оширишни, бош пудратчи (жавобгар) бажарилган ишларни буюртмачи томонидан қабул қилиниб, тўлов амалга оширилгандан сўнг унга ҳақ тўлашни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2-бандига кўра, бош пудратчи томонидан шартнома асосида бажариладиган ишларнинг жами баҳоси амалдаги нархларда 650 000 000 сўм ҚҚС билан белгиланган бўлиб, у якуний баҳо ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартнома асосида 2021 йил июль -ноябрь ойларида объектда тупроқ ишлар бажарилиб, 2021 йил ноябрь ойида бир томонлама 5-шакл далолатномаси ва 478 823 316 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси тузилган. Даъвогар 2022 йил 12 декабрда жавобгарга 17-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, талабномага далолатномаларни илова қилиб, юборилган далолатномаларни қабул қилиб тасдиқлашни ва тўловларни амалга оширишни сўраган. Жавобгар 2022 йил 15 декабрда 01/65-сонли хат орқали даъвогарга ҳеч қандай шартнома тузилмаганлигини билдириб, даъвогарнинг талабномасини рад этган. Шу боис даъвогар манфаатида палата даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, Protected by PDF Anti-Copy Free мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбурият қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФК нинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилишишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (субпудратчи) томонидан бажарилган тупроқ ишлари жавобгар ( бош пудратчи)га топширилмаган. Ваҳоланки, пудрат шартномаси 5.1-бандининг “Д” кичик бандига кўра, пудратчи бажарилган ишлар бўйича ҳужжатларни Ф-5 ва амалдаги нормативлар асосида расмийлаштириши ва тўлов учун бош пудратчи билан буюртмачига топшириши, шартноманинг 5.2- банди “Г” кичик бандига кўра, бош пудратчи ҳар ойда пудратчи томонидан бажарилган ишнинг ҳажми ва сифатини буюртмачи вакили қабул қилгандан сўнг Ф-5 асосида тўловга қабул қилиши, “Ж” бандига кўра, ушбу объект бўйича иш тугатилгандан кейин кўп томонлама комиссия тузилиб, объект қабул қилиб олиниши, бажарилган иш учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Даъвогар томонидан қурилиш объектида тупроқ ишлари бажарганлигини билдириб ўтган бўлсада, объектда ишлаган машина-механизмлар, уларга тарқатилган ёқилғи, ташилган тупроқ ҳажми, тупроқ ташиш масофаси бўйича маълумотлар, транспорт воситаларига берилган юк хати ва йўл варақаси ҳар ойда бажарилган ишлар ҳажми ва буюртмачи вакилиги топширилганлигига доир тупроқни қазиб олиш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар, судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, Protected by PDF Anti-Copy Free тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. (Upgrade Pro Version to Remove the Watermark) Ҳар бир далил ишгаtoалоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Судлов ҳайъати томонидан мазкур низоли ҳолат юзасидан назорат ўлчови ўтказиш учун Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати ИК ДУК га суд ажрими юборилган. Мутахассис томонидан судга берилган маълумотномада даъвогар томонидан бир томонлама тузилган далолатномалар бош пудратчи томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли қанча миқдорда тупроқ ишлари бажарилганлигини бир томонлама тузилган бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқлигини аниқлаш имкони бўлмаганлиги, жавобгар томонидан 1 064 809 537 сўмлик тупроқ ишлари бажарилганлиги маълум қилинган. Шунингдек, даъвогар томонидан низоли объектда жами 478.823.315 сўмлик тупроқ ишларини бажарганлигини тасдиқловчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари судга тақдим этилмаган. Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан низоли объектда тупроқ ишлари бажарилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 478 823 315 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қонун талаблари бузилмаганлиги сабабли даъвогарнинг апелляция шикоятидаги важларини асоссиз деб топади. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПКнинг 279-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати палатанинг даъвогар манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Protected by PDF Anti-Copy Free биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, (Upgrade toберишда Pro Version to Remove the Watermark) палата апелляция шикояти давлат божидан озод эканлиги боис, даъвогардан апелляция инстанцияси учун 4 788 233 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни, даъвогар томонидан 30 000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХ манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХдан республика бюджетига апелляция инстанцияси суди учун 4 788 233 сўм давлат божи ундирилсин. “Даъвогар “ХХХ томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан 30 000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи С.Абдурасулов ҳайъат аъзолари М.Болтаев М.Кодирова