Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/2683 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAFTUNKOR MUBORAK INVEST" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б.Шукуров якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1093717 Claim ID 3303875 PDF Hash aa044368fe14c17f... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 11-моддаси онуни 11 law
нинг 126-моддаси нинг 126 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
лганлиги даъвогар томонидан ИПК 68-моддаси лганлиги даъвогар томонидан ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2201/2683-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Жумаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Алимардонов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И июнь 2023 йил 13 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили С.Абдурахимов (ишончномага асосан), жавобгар “Ipotekabank” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят филиалининг вакиллари И.Бобоқулов (2023 йил 25 апрелдаги 4/1605-сонли ишончномага асосан) ва Ж.Машарипов (2022 йил 2 ноябрдаги 508-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар “Maftunkor muborak invest” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б.Шукуров, “Termiz tezkor sanoat” масъулияти чекланган жамияти ва “Ipotekabank” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят филиалига нисбатан нотариус томонидан 2021 йил 18 сентябрда 2021001600004862-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ipotekabank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва “Termiz tezkor sanoat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 8 октябрда 243-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш ҳамда 24 ой муддатда қайтариш шарти билан қурилиш ишларини бажариш учун 10 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, ҳар иккала томон имзолаган. Кредит мажбуриятларининг таъминоти сифатида жавобгар, “Maftunkor muborak invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва банк ўртасида 2021 йил 18 сентябрда ипотека шартномаси тузилган ҳамда нотариал тартибда тасдиқланган. Ипотека шартномасига кўра, даъвогарга тегишли бўлган Термиз шаҳри, Абу Али Ибн Сино кўчаси 125 ва 127-сонли уйлар гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулклар тарафлар томонидан 2021 йил 17 сентябрда тузилган гаровга қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномасига кўра, 125-сонли уй 1 300 000 000 сўмга, 127-сонли уй эса, 1 200 000 000 сўмга баҳоланган. Даъвогар Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б.Шукуров, жавобгар ва “Ipotekabank” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, нотариус томонидан 2021 йил 18 сентябрда 2021001600004862-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб даъво аризасида, 2021 йил 17 сентябрдаги келишув баҳолаш далолатномаси рўйхатдан ўтказилмаганлиги, “Гаров туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 11-моддасининг 4-банди қоидаларига риоя қилинмасдан ипотека шартномаси тузилганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ишга “Ipotekabank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади) жавобгар сифатида жалб этилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор чиқаришни сўраган. Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, кассация шикоятида баён этилганларни такрорлаб, мулкни гаровга қўйишда асос бўлган 2021 йил 17 сентябрдаги баҳолаш келишув далолатномаси “Гаров туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддасига кўра белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шунингдек жамият таъсисчиларининг розилиги олинмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Банкнинг вакиллари даъвогарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, баҳолаш келишув далолатномасини рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда назарда тутилмаганлиги, мулкни гаровга қўйишда жамият таъсисчиси бир нафар бўлганлиги, у ҳам жамият раҳбари эканлиги сабабли розилик олинганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгарнинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида гаровга қўйилган мулкларни баҳолаш келишув далолатномаси рўйхатдан ўтказилмаганлигини важ қилиб келтирган. Бироқ, “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Бундан кўринадики, ипотека предмети ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра баҳоланиши белгиланган бўлиб, уни рўйхатдан ўтказиш зарурлиги қонунчиликда назарда тутилмаган. Аксинча, Қонуннинг 12 ва 13-моддаларига асосан фақатгина ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Иш ҳужжатларидаги ипотека шартномасига кўра, шартнома Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг Термиз шаҳар филиалида 2021 йил 20 сентябрда 781-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг бу ҳақдаги важини асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли Қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, даъвогарнинг битим тузиш ваколатлари чекланганлигини битимдаги иккинчи тараф – банк бу чеклашлар ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги даъвогар томонидан ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан исботлаб берилмаган. Шунингдек, низони биринчи инстанция судида кўриш жараёнида даъвогар мулклар гаровга қўйилишида жамият таъсисчиларининг розилиги олинмаганлиги ҳақида важларни ҳам билдирган. Иш ҳужжатларидаги жамиятнинг ипотека шартномаси тузилган вақтдаги уставига кўра, жамиятнинг ягона таъсисчиси Пиримқулов Сардор Сағдулло ўғли эканлиги қайд этилган. Ипотека шартномаси даъвогарнинг раҳбари (таъсисчиси) С.С.Пиримқулов томонидан имзоланган ва нотариал тартибда расмийлаштирилган. Шунга кўра, даъвогарнинг юқоридаги важлари асоссиз ҳисобланади. Биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди ҳам қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган бўлиб, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шу сабабли судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва почта ҳаражатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатларни даъвогардан ундириш, ортиқча тўланган 750 000 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш лозим. 5 Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Maftunkor muborak invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Maftunkor muborak invest” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ортиқча тўланган 750 000 сўм давлат божи “Maftunkor muborak invest” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин. Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров