← Назад
Решение #586752 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ФК | 116 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 27 | — | code_article | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| йича ФК | 154 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2119/16949-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ф.Ёдгоров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Сагатов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Тошкент шахар, Миробод тумани “Янги Замон” маҳалла фуқаролар йиғини
вакили - Т.Алибаев (2021 йил 1 майдаги ордерга асосан), “EM-DER-SALINSHAAT” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Ф.Базарбаев (раҳбар),
М.Гулямова (2023 йил 12 июндаги 74-сонли ишончномага асосан),
Б.Маджидов (2023 йил 12 июндаги 75-сонли ишончномага асосан), Р.Гафуров
(2023 йил 12 июндаги 76-сонли ишончнома ва 2023 йил 10 июндаги 1-сонли
ордерга асосан), иштирокида, Тошкент шахар, Миробод тумани
“Янги Замон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “EM-DER-SAL-INSHAAT”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил
9 мартда тузилган инвестиция шартномасини ва МФЙнинг 2018 йил
27 февралдаги 14-сонли мажлис баённомасини хақиқий эмас деб топиш,
МЧЖни МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонидан ноқонуний равишда қурган
биносини ўз ҳисобидан буздириб, МФЙ ҳудудидан мажбурий тартибда
кўчириб чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори устидан Тошкент
шахар, Миробод тумани “Янги Замон” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шахар, Миробод тумани “Янги Замон” маҳалла фуқаролар
йиғини (бундан буён матнда МФЙ деб юритилади) “EM-DER-SALINSHAAT” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида 2018 йил 9 мартда тузилган инвестиция шартномасини
ва МФЙнинг 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис баённомасини
хақиқий эмас деб топиш, МЧЖни МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонидан
ноқонуний равишда қурган биносини ўз ҳисобидан буздириб, МФЙ
ҳудудидан мажбурий тартибда кўчириб чиқаришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 30 июлдаги ажрими билан Миробод тумани
ҳокимлиги ва “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Миробод туман
бўлинмаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, МФЙнинг 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис
баённомаси хақиқий эмас деб топилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 24 декабрдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор
қабул қилинган. МФЙнинг тарафлар ўртасида 2018 йил 9 мартда тузилган
инвестиция шартномасини хақиқий эмас деб топиш ва МЧЖни МФЙнинг
565 кв.м. ер майдонида ноқонуний равишда қурган биносини ўз ҳисобидан
буздириб, МФЙ ҳудудидан мажбурий тартибда кўчириб чиқариш
тўғрисидаги талабларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвонинг МФЙнинг
2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис баённомасини хақиқий эмас деб
топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. МФЙдан бюджетга
2 430 000 сўм давлат божи ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 16 июндаги қарори билан
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган кассация
протести қисман қаноатлантирилиб, ушбу иш бўйича қабул қилинган
Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 24 декабрдаги қарори
бекор қилинган, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Суднинг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси жалб қилинган.
Шунингдек, МФЙ томонидан судга ариза тақдим этилиб, унда МЧЖ
томонидан МФЙ майдонида ноқонуний равишда қурган биносини ўз
ҳисобидан буздириб ташлаш ҳақидаги даъво талабидан воз кечиш сўралган
бўлиб, ушбу ариза суднинг ажрими билан иш юритишга қабул қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. МФЙнинг
даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида 2018 йил
9 мартда тузилган инвестиция шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
МФЙнинг 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис баённомасини
ҳақиқий эмас деб топиш ва МЧЖни МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонида
ноқонуний равишда қурган биносини ўз ҳисобидан буздириш тўғрисидаги
даъво талаблари бўйича иш юритиш тугатилган. МЧЖ ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргандан сўнг 30 кунлик муддатда Миробод тумани,
Сарикўл кўчаси, 8-А уй манзилида жойлашган МФЙнинг 565 кв.м. ер
майдонидан иборат ҳудудидан мажбурий тартибда кўчириб чиқарилиши
белгиланган. МЧЖдан МФЙ фойдасига биринчи ва апелляция инстанция
судлари учун 6 145 000 сўм давлат божи ва 19 600 сўм почта харажати
ундирилган. МФЙдан республика бюджетига биринчи инстанция учун
2 430 000 cўм давлат божи ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори билан
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
МФЙ томонидан берилган кассация шикоятида Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги
ҳал қилув қарори билан МФЙдан 2 430 000 сўм давлат божи нотўғри
ундирилганлиги ҳақида важ келтирилиб, суд қарорларининг МФЙдан
2 430 000 сўм давлат божи ундириш қисминигина бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ
иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил
мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакиллари илтимоснома билан
мурожаат қилиб, ишга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича Вакил девони ходимини жалб қилишни, кассация шикоятига
ёзма фикрнома тақдим этиб, ўз тушунтиришларида суд қарорларининг
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 мартдаги шартномани ҳақиқий эмас
деб топиш ва МЧЖни Миробод тумани, Сарикўл кўчаси, 8-А уй манзилида
жойлашган МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонидан иборат ҳудудидан мажбурий
тартибда кўчириш қисмларини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини
ҳам қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган МФЙ вакили ўз тушунтиришида
илтимосномани қаноатлантириш учун етарли асослар мавжуд эмаслигини
билдириб, кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорларининг МФЙдан 2 430 000 сўм давлат божи ундириш қисминигина
бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, илтимоснома ва кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрининг
туманлари ҳудудида “Замонавий маҳалла” марказлари намунавий
лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида” 2017 йил 31 мартда 333-сонли қарори
қабул қилинган бўлиб, унга кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан
Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда “Замонавий маҳалла" намунавий
лойиҳа асосида маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилари, профилактика
инспектори учун хоналар, қариялар учун дам олиш хонаси, кутубхона,
коммунал тўловларни қабул қилиш шохобчаси, барча шароитлари мавжуд
ўриндиқлар, соябонлар, болалар майдончаси ҳамда дам олиш майдонлари
енгил конструкциялардан иборат ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик
архитектура шакллари ва фавворалар, тунги ёритгич мосламаларидан ташкил
топган маҳалла маркази, шунингдек гўзаллик салони, савдо шохобчаси,
новвойхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, маиший техникалар
таъмирлаш устахонаси, кичик ҳажмдаги кийим-бош таъмирлаш ательеси,
кичик ва ўрта бизнес (ҳудуд экологияси, жамоат тартиби, фуқаролар
хавфсизлиги ва тинчлигига таъсир этмайдиган) фаолияти учун, кичик ўқув
ва спорт марказидан ташкил топган савдо ва маиший шаҳобчаларни ташкил
этишга рухсат берилган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 2 июндаги
704-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 2-бандида
тадбиркорлик субъектлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими
ҳамда ҳомийларга 2-иловада кўрсатилган манзилларда “Маҳалла” хайрия
жамоат фонди туман бўлими тавсия қилган шартларда мавжуд маҳалла
гузарлари биноларини реконструкция қилиш, қайта қуриш, таъмирлаш,
атрофида ободонлаштириш ишларини олиб боришга рухсат берилган.
Қайд этилган қарорнинг 3-бандида туман ҳокимлиги, Архитектура
ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман
бўлими биргаликда маҳалла гузарлари биноларини реконструкция қилиш,
қайта қуриш, таъмирлаш, атрофида ободонлаштириш ишларини олиб
боришга рухсат бериш ҳақида ҳақидаги туман ҳокимининг қарорини
қабул қилиш, шунингдек, ушбу қарор билан туман ҳокимлигига “Замонавий
маҳалла” лойиҳаси асосида “маҳалла марказлари” ҳамда “савдо ва маиший
шаҳобчалари” ташкил этиш бўйича тадбиркорларни жалб этиш, маҳалла
фуқаролар йиғини ва тадбиркорлик субъектини мурожаатларини
қабул қилиш, ихтиёрий шартнома тузиш, мазкур шартномалар асосида
қурилиш ишларини ва объектлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш
вазифалари юклатилган.
Миробод туман ҳокимининг 2018 йил 12 мартдаги 218-сонли қарорида
“Замонавий маҳалла” лойиҳаси асосида маҳалла маркази ҳамда савдо
ва маиший шаҳобчаларининг қурилиши учун МФЙга Миробод тумани, 1-тор
Сарикўл кўчаси, 8-А уй манзилидаги 0,20 гектар ер майдонида жойлашган
маҳалла гузари биносини қайта қуриш ва атрофида ободонлаштириш
ишларини олиб боришга рухсат берилиши белгиланган.
Қайд этилган қарорнинг 2-бандида “Замонавий маҳалла” лойиҳаси
асосида ташкил этилаётган маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший
шаҳобчаларни қуриш юзасидан ташаббус билдирган инвестиция шартномаси
инобатга олиниши қайд этилган.
МФЙ ва МЧЖ ўртасида 2018 йил 9 мартда тузилган инвестиция
шартномасининг 1.1-бандида МЧЖ (инвестор) Тошкент шаҳар ҳокимининг
2018 йил 5 февралдаги 193-сонли қарорига асосан “Замонавий маҳалла”
намунавий лойиҳа асосида “Маҳалла маркази” ва “Савдо ва маиший
шохобчалар” қуриш учун берилган ер майдонида келишилган лойиҳа-смета
ҳужжатларига асосан уларни қуриш, маҳалла умумий ер майдонининг асосий
қисмини ташкил қилувчи 1500 кв.м. (1-иловага асосан) ихтиёрий равишда
“Савдо ва маиший шохобчалар” инвестиция киритиш йўли билан қуриш,
қолган 400 кв.м. (2-иловага асосан) ер майдонида “Маҳалла маркази”ни ўз
ҳисобидан қуриб Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмасига беғараз
топшириш ҳамда топширилаётган бино хоналарини мебель жиҳозлари билан
беғараз жиҳозлаш мажбуриятини олган.
Инвестиция шартномасига кўра, МЧЖ МФЙ ҳудудида амалга
ошириладиган қурилиш ишлари бўйича буюртмачи ҳисобланган. Бироқ,
шартноманинг нусхасида, шартноманинг рақами, шартнома тузиш учун асос
бўлган ҳоким қарори, қурилиши режалаштирилаётган объектнинг техник
тавсифи, майдони, қурилиш баҳоси, инвестиция миқдори, қурилиш муддати
ва объектни топшириш санаси кўрсатилмаган.
Қолаверса, инвестиция шартномаси ва унинг иловасида қурилиш
ишларини олиб бориш учун белгиланадиган майдон (объектнинг тақсимоти,
масштаб кўринишидаги ҳажми), қурилиш объекти, унинг майдони
ва контури, тарафлар ўртасида қурилиш ишлари учун тузиладиган
лойиҳа-смета ҳужжатлари, тўлов тартиби ва қурилиш ишларини якунлаш
муддати назарда тутилмаган.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг 2020 йил
5 майдаги 3-сонли баёни билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 июнда 44п-сон билан
қайта давлат рўйхатига олинган фонд Уставининг 7.6-бандида фонднинг
ҳудудий тузилмавий бўлим ва бўлинмаларни мол-мулк билан таъминлаши,
ҳудудий тузилмавий бўлим ва бўлинмаларнинг мол-мулки алоҳида балансда
ҳамда Фонднинг балансида ҳисобга олиниши, ҳудудий тузилмавий бўлим
ва бўлинмаларнинг мол-мулкларидан асосий воситалари Фонд республика
бошқарувининг тегишли қарорисиз ҳисобдан чиқарилиши, учинчи шахсларга
берилиши ёки сотилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Маҳаллага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган ҳудудда
қурилиш ишларини олиб бориш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг
тегишли рухсати олинмаган.
МФЙ ва Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
ўртасида тузилган ижара шартномаси асосида низодаги ҳудуд беш йил
муддатга ижарага берилган бўлиб, ижарага бериш муддати тугаган бўлса-да,
ижара шартномаси муддати узайтирилмаган, МФЙ асоссиз равишда МЧЖ
билан инвестиция шартномасини тузган вақтда ижара шартномаси амалда
бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб
қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган
ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳаақида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
12-бандида ФКнинг 116-моддасига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда;
ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши
мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, бунда, агар битимнинг бир ёки бир
неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, битимнинг
мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий
эмас деб ҳисобланиши, 31-бандида битимни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги талабга, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, умумий даъво муддати қўлланилади ҳамда даъво муддати фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 27-моддасига мувофиқ маъмурий суд маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг,
маъмурий ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа
органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади),
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор
шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик
шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш
тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.
ФКнинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Мазкур ҳолатда, 2022 йил 26 февралдаги “Кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида” Давлат
реестридан кўчирмада Тошкент шаҳар ҳокимининг 2001 йил 17 майдаги
183-сонли қарорига асосан Миробод тумани, Сарикўл 1-тор кўчаси, 8-А уй
манзилдаги 2098 кв.м. ер майдони кўчирманинг 1-иловасидаги бино
ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи МФЙ номига давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги қайд этилган.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, МФЙ
ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун 2019 йил июль ойидан бошлаб
туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги ва шартнома шартлари МЧЖ
томонидан бажарилмаётганлиги бўйича ФКнинг 154-моддасида белгиланган
қоидалар асосида амалга оширганлиги сабабли, МЧЖнинг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш, тарафлар
ўртасида тузилган 2018 йил 9 мартдаги инвестиция шартномасини қонун
талабларига зидлиги боис ҳақиқий эмас деб топиш, Миробод тумани,
Сарикўл 1-тор кўчаси, 8-А уй манзилдаги 2098 кв.м. ер майдонидаги
бино ва иншоотлар кадастр ҳужжатларига асосан оператив бошқариш ҳуқуқи
асосида тегишлилиги сабабли, МЧЖни Миробод тумани, Сарикўл кўчаси,
8-А уй манзилида жойлашган “Янги Замон” маҳалла фуқаролар йиғинининг
565 кв.м. ер майдонидан иборат ҳудудидан мажбурий тартибда кўчириб
чиқариш, 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис баённомасини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги талаб маъмурий судга тегишлилиги сабабли,
МЧЖ зиммасига “Янги Замон” МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонида ноқонуний
равишда қурган биносини ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво талабидан эса МФЙ воз кечганлиги сабабли мазкур иккита
даъво талаби бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида, апелляция инстанцияси
суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 3-бандига кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича
ҳудудий кенгашлар - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади.
Ушбу ҳолда, даъво аризаси 4 та даъво талабидан, яъни тарафлар
ўртасида 2018 йил 9 мартда тузилган инвестиция шартномасини ҳақиқий
эмас деб топиш, МФЙнинг 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис
баённомасини хақиқий эмас деб топиш, МЧЖ зиммасига МФЙнинг 565 кв.м.
ер майдонида ноқонуний қурган биносини ўз ҳисобидан бузиш
мажбуриятини юклаш, МЧЖни МФЙ ҳудудидан мажбурий тартибда
кўчириишдан иборат бўлиб, МФЙ қонун талаблари бўйича давлат божи
тўловидан озод этилмаганлиги, “Давлат божи ставкалари” 2-“б” кичик
бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундириш белгиланганлиги, МФЙ
томонидан 2 та талаб бўйича БҲМнинг 20 баравари миқдорида давлат
божини олдиндан тўлаганлиги, 2018 йил 27 февралдаги 14-сонли мажлис
баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб маъмурий судга
тегишлилиги сабабли ушбу талаб бўйича давлат божи ундирилмаслиги
инобатга олиниб, МЧЖ зиммасига МФЙнинг 565 кв.м. ер майдонида
ноқонуний қурган биносини ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги талаб бўйича МФЙдан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат
божи тўғри ундирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 282-моддасининг учинчи қисмига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция
тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик
субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суд қарорлари устидан кассация
шикояти бермаганлигини, ИПК талабига кўра ишда иштирок этишга
жалб қилиш масаласи биринчи инстанция суди ваколатига киришини
инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, кассация шикояти суд қарорининг фақат давлат божига оид
қисмига нисбатан берилганлиги сабабли, давлат божини ундирувсиз
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажатини МФЙ зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 169, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
“EM-DER-SAL-INSHAAT” масъулияти чекланган жамиятининг
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори
ўзгаришсиз, Тошкент шахар, Миробод тумани “Янги Замон” маҳалла
фуқаролар йиғини томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев