← Назад
Решение #586786 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 236 | — | code_article | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
22 016 символов
4-1104-2301/1192-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Равшанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Х.Каримов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 июнь
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Х.Каримов ва Н.Юсуповдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Жумаевнинг котиблигида, Бўка
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили
Р.Абдуғаниев (2023 йил 10 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), даъвогар
раҳбари А.Муродов, жавобгар вакили А.Кабилов (2023 йил 4 январдаги
3-сонли ишончнома асосида) иштирокида Бўка туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Назокатхон
барака” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “APK BUKA” МЧЖ
ҳисобидан 366 071 328 сўм асосий қарз, 102 480 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги
ҳал қилув қарори устидан “APK BUKA” МЧЖ томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Назокатхон барака” фермер хўжалиги (кейинги ўринда даъвогар ёки
хўжалик деб юритилади) ва “APK BUKA” МЧЖ (кейинги ўринда жавобгар
ёки буюртмачи деб юритилади) ўртасида 2022 йил 24 март куни пахта хом
ашёсини етказиб бериш тўғрисида 103-сонли фьючерс шартномаси
имзоланган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб пахта
хом ашёсини етказиб берган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан ўз
мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида қарздорлик вужудга келган.
Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
(кейинги ўринда кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 366 071 328 сўм асосий қарз, 102 480 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан Тошкент вилоят давлат
солиқ бошқармаси ҳамда Бўка туман давлат солиқ инспекцияси низонинг
предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 366 071 328 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 9 371 026,56 сўм давлат божи
ундириш белгиланган ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
қабул қилишда иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, ҳал қилув қарорини
қабул қилиш вақтида пахта хом ашёси бўйича нархлар ўрганилмаганлигини,
шартномада белгиланган нархдан юқори нархда тасдиқланган ҳисоб-варақ
фактураларини ўзгартираолмаганлигини билдириб ҳал қилув қарорини тўлиқ
бекор қилишни ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни шунингдек,
ишга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
вакилларини жалб қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низоли ишлар бўйича
тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ҳамда тасдиқланган ҳисоб варақ
фактуралардаги фарқнинг мавжуд эканлиги бўйича мазкур ҳолларда
жавобгарнинг даъвогарларга нисбатан эътирози йўқлигини, чунки ҳақиқатдан
ҳам ушбу шартнома ва тасдиқланган ҳисоб варақ фактуралар бўйича маҳсулот
қабул қилиб олинганлигини, лекин электрон тасдиқланган ҳисоб варақ
фактураларда нарх юқори тасдиқланганлиги сабабли, шартнома доирасида
пахта хом ашёси учун қарздорликни тўлаб берилишини ҳамда тўловлар амалга
ошириб келинганлигини билдирди ва апелляция шикоятини қаноатлантириб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво
аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва Кенгаш вакили
апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, апелляция
шикоятини рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Бугунги суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган учинчи
шахс вакиллари суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган Тошкент вилоят давлат солиқ
бошқармаси вакили бугунги кунда тасдиқланган электрон ҳисоб варақ
фактуралари бўйича ҚҚС ундириб олинганлигини, агар электрон ҳисоб варақ
фактураларида хатолик кетган ҳолларда уни тўғрилаб олиш тарафларнинг
ҳуқуқи ва ихтиёрида эканлигини, бироқ ушбу ҳисоб варақ фактуралар бугунги
кунга қадар тўғриланмаганлигини, жавобгар томонидан дастурий таъминотда
хатолик бўлган деган важлари асоссиз эканлигини билдирган.
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК деб
юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда мутахассисларнинг фикрини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта
хом ашёсини етказиб бериш бўйича 103-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 80,2 гектар ер майдонидан
328,7 тонна пахта хом ашёсини буюртмачига етказиб беришни, буюртмачи эса
ушбу маҳсулотни қабул қилиб олишни ва унинг ҳақини тўлашни зиммасига
олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб пахта хом
ашёси жавобгарга етказиб берилган.
Жавобгар томонидан ушбу ҳисоб-фактуралар асосида маҳсулот етказиб
берилганлик ҳолатлари тасдиқланган, бироқ етказиб берилган маҳсулот (пахта
хом ашёси) ҳақи ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмаганлиги натижасида,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 366 071 328 сўмни ташкил
этган.
Шунингдек, жавобгар ушбу қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу боис, Кенгаш даъвогар манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК деб юритилади) 8 ва
234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари шартномадан
келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Ушбу кодекснинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси
тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Аниқланишича, даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятни бажариб,
тегишли ҳисоб-фактуралар асосида жавобгарга маҳсулотни етказиб берган,
жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилганлик ҳолатлари ҳисобфактуралар асосида тасдиқланган, аммо етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлиқ
тўлаб берилмаган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабларининг асосий қарз
ундириш талабини қисман, яъни 366 071 328 сўмга қаноатлантирган ва суд бу
ҳақда тўғри ҳулосага келган.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгардан
шартноманинг 5.4-бандига асосан пеня ундириб беришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида тўлов
кечиктирилган тақдирда буюртмачи хўжаликка кечиктирилган ҳар бир кун
учун ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 2-бандида шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 326-моддаси ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг 4-бандига кўра,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Баён этилганларга кўра, суд ФК 326-моддасини қўллаган ҳолда даъвонинг
пеня ундириш талабини 11 000 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини рад
этган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи инстанция суди
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Жавобгар апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш
ҳолатлари
тўлиқ
ўрганилмаганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори
3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан
биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1
декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон
қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар
чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминланмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 23 мартдаги
04/024-257-сонли хати билан фақат тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи синф
пахта хомашёсининг минимал нархларини қайси йил ҳосили учун тааллуқли
эканлигини ёритмасдан, вилоят ҳокимликларига юбориш билан чекланиб,
кластер ва фермер хўжаликларига маълум қилмаган, Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги томонидан 2022 йил пахта хом-ашёсининг минимал нархлари эълон
қилинмаганлиги, бундан ташқари жамият тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4.1-бандининг иккинчи хат бошисига мувофиқ 1 тонна пахта
хом-ашёси учун ўртача нархларда 6 512 000 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини
олганлиги, қабул қилинган ҳисоб фактуралар солиқ ҳисобот даври
якунланаётганлиги сабабли тасдиқланганлиги, шартномадаги нархлар қатъий
эканлигига эътиборини қаратмасдан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хати
тавсиявий характерга эга эканлигини инобатга олмасдан, 1 тонна пахта хомашёсини ўртача харид нархини 9 770 000 сўмдан деб қабул қилиб, ҳал қилув
қарори чиқарганлиги тўғрисида важ келтирган.
Апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиш мақсадида 2023
йил 25 майдаги ажрим билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон пахтатўқимачилик кластерлари уюшмасидан мутахассис жалб этилган ва уларнинг
ёзма тушунтиришлари олинган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра апелляция шикоятида кўрсатилган
важлар билан келишмайди.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-банди иккинчи хат
бошисига кўра, 1 тонна пахта хом-ашёси учун ўртача нархларда 6 512 000 сўм
этиб белгиланиши билан бирга, шу банднинг биринчи хат бошисида, хўжалик
томонидан буюртмачига етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг бир
тоннаси учун “нарх”, ҳосил йилининг сентябрь ҳолатига жаҳон бозоридаги
бир тонна пахта толасининг ўртача фъючерс котировкалари нархида
белгиланишига ҳамда буюртмачи хўжаликга якуний ҳисоб-китобларни пахта
хом ашёсининг сортлари бўйича тасдиқланган тавсиявий нархлардан кам
бўлмаган нархда тўлашни зиммасига олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарорининг 3-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори
нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил
ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда
бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга
тузатишлар киритилишини таъминласин деб кўрсатилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2022 йил 7 сентябрдаги 03/28-04/6377-сонли хатида, Жахон бозорида
шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари
томонидан Ўзбекистонда етиштирилган бир тонна пахта хомашёсининг
минимал нархи иловадаги жадвал асосида юборилган.
Шундан сўнг, хўжалик томонидан, етиштирган пахта хом ашёсини сотиш
учун расмийлаштирилган ҳисоб фактураларда, маҳсулотнинг нархи
кўрсатилган тарзда жавобгарга юборилган ва унинг ваколатли шахслари
томонидан ҳисоб фактуралари электрон равишда тасдиқланган ва имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи
иқсмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг
2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча
хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон
шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий
тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, электрон
ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринда ЭҲФ деб юритилади) - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул
қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан
тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни
тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
(кейинги ўринда 489-сонли Низом деб юритилади) 2-бандига кўра,
ҳисобварақ-фактура-Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ
уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар 489-сонли Низомнинг 5-бобида кўрсатилган қўшимча
ҳисобварақ-фактура ёки тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактураларни
қайта расмийлаштирмаган.
Демак, иш ҳужжатларидаги мавжуд ҳисоб-фактуралар суд томонидан
мақбул далил сифатида эътироф этилган.
Шунингдек, иш ҳужжатларидаги тарафлар томонидан тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралардаги шартноманинг рақами, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома рақамларидан фарқланса-да, шартномалар буюртмачи
томонидан фермер хўжалигига ўз вақтида берилмаганлиги ҳамда ҳисобфактуралар
жавобгарнинг
масъул
шахслари
билан
биргаликда
расмийлаштирилганлиги, шунингдек 2022 йилда тарафлар ўртасида битта
шартнома имзоланганлиги, бошқа шартномалар мавжуд эмаслиги сабабли, иш
ҳужжатларидаги ҳисоб фактуралар ушбу шартнома юзасидан тузилган бўлиб,
жавобгарнинг суд мажлисида берган кўрсатмасида ҳам бу ўз исботини
топганлиги даъво талабини рад этиш учун асос бўлмайди.
Қолаверса, жавобгарнинг илтимосномасига асосан ишга мутахассис
сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги томонидан берилган 2023 йил 13 июндаги ёзма фикрида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида
бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-4633-сонли қарори ижроси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
томонидан 2022 йил пахта хом-ашёсининг минимал тавсиявий нархлари эълон
қилинганлиги баён этилган.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси
Н.Хужақулов томонидан берилган ёзма фикрида, жахон бозорида шаклланган
нархлар тахлилидан келиб чиқиб масъул этиб белгиланган вазирлик ва
идоралар томонидан билдирилган таклифлари асосида минимал нарх ишлаб
чиқилиши, шунингдек ушбу минимал нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилиб олувчи субъектлар шартномавий
муносабатар доирасида пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли
келишув асосида мустақил равишда белгиланишини кўрсатган.
Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси мутахассиси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сонли қарори билан
тасдиқланган “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низом ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартлари асосида нархлар белгиланиши лозимлиги юзасидан ёзма фикр
берилган.
Шунингдек, Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассиси
судлов ҳайъатига берган кўрсатмасида, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб
фактуралар асосида солиқ ҳисобланганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўлаб
берилганлиги қайд этилган.
ФК 354-моддаси 5-қисмига кўра, шартноманинг шартлари тарафларнинг
хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда
кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Демак, тарафлар ўртасида тузилган шарномада пахта хом ашёсининг
қиймати белгиланган бўлса-да, аммо унинг қиймати қонун ҳужжатларида
белгиланган нархлардан кам бўлмаслиги ҳам кўрсатилган. Ушбу нархлар
ваколатли вазиликлар томонидан тавсиявий нарх сифатида эътироф этилган.
Шу боис, шартнома шартидаги пахта-хом ашёсининг қиймати
қонунчиликда кўрсатиб қўйилган нормаларга асосланган тарзда белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом ашёси
жавобгар томонидан қабул қилиниб, ҳисоб-фактуралар эътирозсиз
тасдиқланган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги ҳамда ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, апелляция
шикоятида келтирилган важлар билан келиша олмайди ва ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
жавобгарнинг
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасликни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд
9
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни ҳамда ихтиёрий равишда
тўланганлигини инобатга олишни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278,
280-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л д и:
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “APK BUKA” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик қилувчи судья:
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Х.Каримов
Н.Юсупов