Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/37039 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BIGRETAIL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOHIRJON OTA GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093723 Claim ID 3279577 PDF Hash 444cde5d0ffd693c... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 112-моддаси нинг 112 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
бунда ФКнинг 114-моддаси бунда ФК 114 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2213/37039-сонли иқтисодий иш Қ А Р О Р 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили – Т.Ахмедов (2023 йил 4 январдаги ишончномага асосан), “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Ш.Хусанов (раҳбар), Х.Абдукаюмов (2022 йил 25 августдаги 01/25-сонли ишончномага асосан) иштирокида “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, ўзганинг ноқонуний эгалигидан мол-мулкни талаб қилиб олиш, 82 767 000 сўм аванс тўлови ва 2 358 684,90 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси ва “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамиятининг “Bigretail” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ижара шартномасининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ва 283 084 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори устидан “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 283, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев 2 4-1001-2213/37039-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Хусаинов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили – Т.Ахмедов (2023 йил 4 январдаги ишончномага асосан), “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Ш.Хусанов (раҳбар), Х.Абдукаюмов (2022 йил 25 августдаги 01/25-сонли ишончномага асосан) иштирокида “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, ўзганинг ноқонуний эгалигидан мол-мулкни талаб қилиб олиш, 82 767 000 сўм аванс тўлови ва 2 358 684,90 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси ва “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамиятининг “Bigretail” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ижара шартномасининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ва 283 084 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори устидан “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Tohirjon Ota Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 11 ноябрда 8-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига асосан, даъвогар умумий майдони 1066 м 2 бўлган, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райхон кўчаси 1-проезд 77-уйда жойлашган нотурур жой биносини ижарага бериш, жавобгар эса мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловини ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра 1 м2 майдоннинг қиймати 49 500 сўм этиб белгиланган. Ижара ҳақи таркибига коммунал ва фойдаланиш харажатлари учун тўловлар киритилган. Шартноманинг 5.1-бандига кўра ижара муддати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган орқали тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5 йил этиб белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 11 ноябрда ижара шартномасига қўшимча келишув тузилиб, унга кўра, қўшимча келишув билан ижара шатномасига 3.6-банд киритилиб, ижарага олувчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, ижарачига бинони ижарага топширишга тайёрлаш харажатлари сифатида 105 534 000 сўм аванс тўловларини келишилган жадвал асосида тўлаши, ижарачи эса бинони 2022 йил 15 февралга қадар тўлиқ фойдаланишга тайёрлаб топшириш мажбуриятини олган. Ижара объекти белгиланган муддатда фойдаланишга тайёрлаб топширилмаган ҳолларда ижарачи барча аванс тўловларини ижарага олувчининг ҳисоб-рақамига 5 банк куни ичида қайтариш мажбурияти белгиланган. Ижара шартномаси асосида кўчмас мулкни ижарага бериш ҳақида тузилган битим жавобгар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, қўшимча келишувга асосан ижарага олувчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ижарачига бинони ижарага топширишга тайёрлаш харажатлари сифатида 105 534 000 сўм аванс тўловларини келишилган жадвал асосида тўлаш мажбуриятини олганлиги, бироқ даъвогар томонидан 82 767 000 сўм аванс тўловлари тўланган бўлса-да, жавобгар томонидан қўшимча келишувда белгиланган муддатда ижара объектида таъмирлаш ишлари бажарилмаганлиги ва фойдаланишга топшириш чоралари кўрилмаганлиги сабали аванс тўловининг қолган қисми тўланмаганлиги, ижара шартномасига асосан ижара объектига савдо фаолиятини бошлаш мақсадида келтирилган 384 328 618 сўм қийматидаги мол-мулкларни жавобгар ноқонуний тарзда ушлаб турганлиги ва олиб кетишга тўсқинлик қилганлиги, жавобгар томонидан ижара объекти белгиланган муддатда фойдаланишга тайёр ҳолда топширилмаганлиги, ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, ижара объектида таъмирлаш ишларини амалга ошириб тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш, қўшимча келишувга асосан тўланган аванс тўловини қайтариш ҳақида жавобгарга юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлиги каби важларини келтириб, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, ўзганинг ноқонуний эгалигидан мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳамда жавобгардан 82 767 000 сўм аванс тўлови ва 2 358 684,90 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, жавобгар даъвогарга нисбатан судга қарши даъво аризаси тақдим этиб, даъвогар ижара объектидан фойдаланганлиги, мол-мулкларини ижара объектига олиб кирганлиги, ижара шартномасида ижара объектидан фойдаланиш учун 1 м2 майдоннинг қиймати 49 500 сўм этиб белгиланганлиги, мол-мулклар объектга 2021 йил 11 ноябрдан олиб кирилганлиги, жумладан, тўланган аванс тўлови 82 767 000 сўм билан биргаликда ижара тўлови 283 084 200 сўмни ташкил қилишлиги, ижара шатномасига киритилган қўшимча келишувга асосан, даъвогар ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бинони ижарага топширишга тайёрлаш харажатлари сифатида 105 534 000 сўм аванс тўловларини келишилган жадвал асосида 52 767 000 сўмни 2022 йил 1 февралда ва 52 767 000 сўмни 2022 йил 15 февралда амалга оширгандан сўнг ижара объектини 2022 йил 15 февралга қадар тўлиқ фойдаланишга тайёрлаб топшириш мажбуриятини олганлиги, бироқ даъвогар томонидан аванс тўлови қисман яъни, 82 767 000 сўм миқдорида амалга оширилиб, қолган қисми келишилган жадвал асосида тўланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк объекти мулкдорлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги, даъвогарга солиқ органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ахборот-коммуникация тизими орқали кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш тўғрисида 2021 йил 19 декабрда ва 2021 йил 23 декабрда тақдим этилган маълумотлар даъвогарнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланмаганлиги сабабли кўчмас мулк ижара шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмаганлиги, жавобгар томонидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортилмаганлиги, даъвогар томонидан юборилган талабномаларга тегишли равишда жавоб берилганлиги каби важларини келтириб, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказимаганлиги сабабли ижара шартномасининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда даъвогардан 283 084 200 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат Солиқ қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасини ва Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2022 йил 8 сентябрдаги ажрими билан жавобгарнинг қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига тарафлар ўртасида 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида давлат рўйхатидан ўтказиш ва ноқонуний эгалигидаги даъвогарга тегишли 384 328 618 сўм қийматидаги мол-мулкларни ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида қайтариш мажбурияти юклатилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 82 767 000 сўм аванс тўлови ва 2 358 684,90 сўм пеня ундирилган. Жавобгарнинг даъвогарга нисбатан ижара шартномасининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ва даъвогардан 283 084 200 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг - жавобгар зиммасига 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, жавобгар зиммасига ноқонуний эгалигидаги даъвогарга тегишли 384 328 618 сўм қийматидаги мол-мулкларни мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида қайтариш мажбуриятини юклаш, - жавобгардан даъвогар фойдасига 2 358 684,90 сўм пеня ундириш қисимлари бекор қилиниб, ушбу даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамияти ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 112-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. ФК 539-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 4-бандининг бешинчи хатбошисида тарафлардан бири битимни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортган ҳолда, иккинчи тараф ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгарнинг битимни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортганлиги исботланмаган. Жавобгар томонидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ахборот-коммуникация тизими орқали кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш тўғрисида 2021 йил 19 декабрь ва 2021 йил 23 декабрдаги маълумотлари даъвогар томонидан рад этилган. Даъвогарнинг 2022 йил 10 июндаги 10/06-сонли талабномасига жавобгар томонидан 2022 йил 15 июлда йўлланган 13-сонли жавоб хатида ижара шартномасини ҳисобга қўйиш тўғрисида тақдим этилган маълумот электрон рақамли имзоси билан тасдиқланмаганлиги ва рад этилганлиги сабабли даъвогарни ўзининг айби билан ижара шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмаганлиги ҳақида маълум қилинган. ФКнинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Аммо, даъвогар томонидан иловага мувофиқ мол-мулклар жавобгарга топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топширилганлиги, жавобгар томонидан мазкур мол-мулклар қабул қилиб олинганлиги исботланмаган. Ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас. Қайд этилган Пленум қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошисида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қўшимча келишувга асосан ижара шартномасига киритилган 3.6-бандда даъвогар ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, жавобгарга бинони ижарага топширишга тайёрлаш харажатлари сифатида 105 534 000 сўм аванс тўловларини келишилган жадвал асосида тўлаш, жавобгар эса бинони 2022 йил 15 февралга қадар тўлиқ фойдаланишга тайёрлаб, топшириш мажбуриятини олган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгарга бинони ижарага топширишга тайёрлаш харажатлари учун аванс сифатида тўлаган 82 767 000 сўмни ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, бироқ, шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур шартномага асосан жавобгардан 2 358 684,90 сўм пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли эмас. ФК 541-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади. Қайд этилган Пленум қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисида ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши, агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шартноманинг 2.1.1.бандида жавобгар ижара объектини мазкур шартномани давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг 2022 йил 15 февралдан кечиктирмай, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида (шартномага 2-иловага асосан) шартнома шартларида ва амалдаги қонунчилик нормаларига мос равишда фойдаланишга яроқли ҳолатда топшириш мажбуриятини олган бўлиб, бироқ, жавобгар ижара объектини даъвогарга топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топширганлиги исботланмаган. Шу боис жавобгарнинг ижара шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, даъвогардан 283 084 200 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги қарши даъво талаби асоссиз. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг - жавобгар зиммасига 2021 йил 11 ноябрда тузилган 8-сонли кўчмас мулк ижара шартномасини мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш, - жавобгар зиммасига ноқонуний эгалигидаги даъвогарга тегишли 384 328 618 сўм қийматидаги мол-мулкларни мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 15 кунлик муддат ичида қайтариш мажбуриятини юклаш, - жавобгардан даъвогар фойдасига 2 358 684,90 сўм пеня ундириш қисимларини бекор қилиб, ушбу даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақида, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 3 097 272 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Bigretail” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев