Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-17-2103/4 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HANWOO INDUSTRY Co.,Ltd. Ответчик / Подсудимый AVTOKOMPONENT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093713 Claim ID 3317693 PDF Hash 754563c9fd6ae201... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
чунки бу ИПК 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
чунки ИПКнинг 68-моддаси чунки ИПК 68 law
олат ИПК 327-моддаси олат ИПК 327 law
апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддаси апелляция ва кассация инстанциялари ИПК 327 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-17-2103/4-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Убайдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Махмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И июнь 2023 йил 13 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, “Hanwoo industry Co.Ltd” компаниясининг вакили Р.Ахмедшин (2023 йил 16 февралдаги ишончнома ва ордер асосида), “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Рахмонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Hanwoo industry Co.Ltd” компаниясининг жавобгар “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамиятидан 991 233,32 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 148 684,99 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят судининг 2023 йил 1 майдаги янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятинини видеоконференцалоқа режимидаги Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Hanwoo industry Co.Ltd” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Андижон вилоят судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 991 233,32 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 148 684,99 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни ундиришни ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 991 233,32 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 148 684,99 АҚШ доллари миқдорида пеня, 22 798,37 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ва 19 600 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Андижон вилоят судининг 2023 йил 1 майдаги ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган. Шикоятда, Андижон вилоят судининг 2023 йил 1 майдаги янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримини бекор қилиб, Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилган ҳолда ишни тиклаб янгидан кўриш ҳақида тегишли суд ҳужжати қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўради. Даъвогарнинг вакили суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасининг 1-бандига асосан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб, уни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризасида Балиқчи тумани прокуратураси томонидан 2023 йил 14 март куни жавобгар томонидан асоссиз равишда қиммат нархларда товарлар сотиб олганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, жиноят иши қўзғатилишига жавобгарнинг мансабдор шахслари томонидан аслида ишлаб чиқарувчи бўлмаган даъвогардан 2012-2020 йилларда жами етказиб берилган 8 457 802,26 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларни 292 526 000 АҚШ доллари миқдорида қиммат нархларда харид қилганлиги, бунинг оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида сунъий равишда катта миқдорда қарзи ҳосил бўлганлиги, жамият маблағлари талон-тарож қилинишига сабаб бўлганлигини кўрсатган. ИПК 327-моддасининг 1-бандига кўра, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 4-бандида, янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлиши, янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, ишни кассация ёки назорат тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмаслиги, бундай ҳолларда иқтисодий суд кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни рад этиши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Мазкур Қарор 5-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкинлиги, агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи)лиги ҳақида тушунтириш берилган. Андижон вилоят суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиб, асосли хулосага келган. Чунки, мазкур ҳолатларнинг мавжудлиги аризачига аввалдан маълум бўлиши мумкин бўлганлиги сабабли аризада билдирилган важлар суд қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос ҳисобланмайди. Шунга кўра, аризада суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга асос қилиб кўрсатилган ҳолат ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асосга мувофиқ келмайди. Ваҳоланки, янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда иқтисодий судларининг биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозим. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида таъкидланган. Аризада ва апелляция шикоятида қайд этилган важлар (тўлов амалга оширилганлиги, пандемия ва ҳ.к.) ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга эмас, балки ишни шикоят тартибида қайта кўришга асос бўлиши мумкин бўлган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган суд ажрими чиқарган. Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 281-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгардан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Андижон вилоят судининг 2023 йил 1 майдаги ажрими ўзгаришсиз, “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. “Avtokomponent” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров