Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3491 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Эастерн ленд фермер хўжалиги
Source ID 1093726 Claim ID 3300664 PDF Hash 8744b4ff27e8a745... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исоблаб ИПКнинг 107-моддаси исоблаб ИПК 107 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2202/3491-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – И.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Estern land” фермер хўжалиги вакиллари – Ч.Қодиров (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), Ш.Ахмедов (ишончномасиз), “Fer export” МЧЖ вакили - Т.Тиллаева (2023 йил 6 мартдаги 3-сонли ишончнома ва 2023 йил 12 майдаги ордер асосида), Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Юсупалиев иштирокида, Оҳангарон туман прокурорининг Оҳангарон туман ҳокимлиги манфатида “Estern land” фермер хўжалиги эгаллаб турган Оҳангарон туманидаги “Гулобод” МФЙ, “Шодмалик” массиви ҳудудидаги 14к, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 24кконтурларидан жами 62,62 гектар ҳамда 23, 25, 27, 28, 29, 30, 39, 42, 48қконтурларидан жами 15,34 гектар, жами 78,96 гектар ер майдони юзасидан 2022 йил 2 мартда тузилган 546-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 мартдаги қарори устидан “Estern land” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Оҳангарон туман ҳокимининг (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) 2018 йил 28 сентябрдаги 1891-сонли қарори билан фуқаро И.Ахмедовага Гулобод МФЙ, “Шодмалик” массиви ҳудудида жойлашган туман давлат захирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 14к, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 24к-контурларида жойлашган жами 62,62 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида янги фермер хўжалиги ташкил қилиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага ажратиб берилган. Шунингдек, туман ҳокимининг 2019 йил 7 мартдаги 1447-сонли қарори билан фуқаро И.Ахмедовага боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигини юритиши учун туман захира ер фонди “Шодмалик” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 23, 25, 27, 28, 29, 30, 39, 42, 48қ-контурларида жойлашган жами 15,34 гектар ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилиб, умумий ер майдони 78,96 гектарни ташкил этиши белгиланган. Фуқаро И.Ахмедова “Estern land” фермер хўжалигини (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) ташкил қилган ва юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказган. Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси 2022 йил 2 мартда кадастр органида 546-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Оҳангарон туман прокурори туман ҳокимлиги манфатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб фермер хўжалиги эгаллаб турган Оҳангарон туманидаги “Гулобод” МФЙ, “Шодмалик” массиви ҳудудидаги 14к, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 24к-контурларидан жами 62,62 гектар ҳамда 23, 25, 27, 28, 29, 30, 39, 42, 48қ-контурларидан жами 15,34 гектар, жами 78,96 гектар ер майдони юзасидан 2022 йил 2 мартда тузилган 546-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни, фермер хўжалигини бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни ва ер майдонини давлат захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 7 декабрдаги ҳамда 2023 йил 16 январдаги ажримлари билан Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси ва “Fer export” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан “Fer export” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти ҳамда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан берилган апелляция протести қаноатлантирилиб, 2023 йил 7 февралдаги ажрим бекор қилинган. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди фермер хўжалиги томонидан тақдим этилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган мақбул далилларни инобатга олмаганлиги, 4-1107-2201/732-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 20 майдаги қабул қилинган ажримга эътибор қаратмаганлиги, чунки ушбу ажримда даъво аризаси билан мурожаат қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинмаганлиги қайд этилганлиги, ажримда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмасдан, такроран ушбу даъво аризаси билан мурожаат қилинганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида Оҳангарон туман ҳокимлиги, Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими ва Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциясидан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, уларндан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган фермер хўжалиги вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган “Fer export” МЧЖ ва Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 179-моддасининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида: ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари; суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар; суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари; ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонун ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаганлигининг асослари кўрсатилиши керак. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига ҳаволалар кўрсатилиши мумкин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак. Бироқ, биринчи инстанция суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда қайд этилганидек Халқ депутатлари Оҳангарон туман кенгашида кўриб чиқилмаган деб ҳисоблаб ИПКнинг 107-моддасининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради деб белгиланганлигидан келиб чиқиб, Оҳангарон туман ҳокимлиги томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмагани асоси билан Оҳангарон туман прокурорининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида, барвақт хулосага келган. Чунки, даъво аризасида шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабдан ташқари, ердан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда ерни туман захирасига олиш тўғрисида талаблар ҳам мавжуд бўлиб, ушбу талабларни муҳокама қилиш суднинг эътиборидан четда қолдирилган, ушбу талабларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулоса мавжуд эмас. Қолаверса, низоли ер майдонига нисбатан “Fer export” МЧЖ билан ҳам тузилган шартнома мавжудлиги ўрганилмаган. ИПК 281-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Мазкур модда учинчи қисмининг 3-бандига кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, жумладан, даъво аризасидаги ҳар бир талаб тўлиқ муҳокама қилинмаганлигини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ажримини бекор қилиб, ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация 5 шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланиши лозим бўлган 4 500 000 сўм давлат божининг 1 500 000 сўми ва 33 000 сўм почта харажати фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун республика бюджетига ундирилиши лозим бўлган 3 000 000 сўм давлат божини фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Estern land” фермер хўжалигининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Estern land” фермер хўжалигидан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев