Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2318/5295 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение INTER PRIME STEP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "INTER TOURISM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093731 Claim ID 3306336 PDF Hash 87ab927b71b5eb6d... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2318/5295-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Invest Group Centre” масъулияти чекланган жамияти вакили – Т.Каримов (2023 йил 6 апрелдаги ишончномага асосан), “Inter Prime Step” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Э.Омонов (раҳбар), А.Махмудов иштирокида “Inter Prime Step” масъулияти чекланган жамиятининг “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти ва “Invest Group Centre” масъулияти чекланган жамиятидан тўланган 340 000 000 сўм ва 58 088 550 сўм фоиз ундириш ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори устидан “Invest Group Centre” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Invest Group Centre” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 27 августда 1-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, қўшимча жавобгар, яъни ижарага берувчи ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, С.Азимов кўчаси 49-уй манзилида жойлашган 2 768 кв.м.дан иборат савдо-ресторан мажмуасини (бундан буён матнда объект деб юритилади) вақтинчалик фойдаланиш учун жавобгар, яъни ижарага олувчига ижара шартлари асосида топшириш, ўз навбатида жавобгар ижарага берилган объектни қабул қилиш, шу билан бир қаторда шартномада белгиланган миқдор ҳамда тартибда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу ижара шартномасига тарафлар ўртасида 2020 йил 7 сентябрда 1-сонли ва 2021 йил 22 февралда 2-сонли қўшимча келишувлар тузилган. Қўшимча жавобгар, жавобгар (дастлабки қарздор) ва “Inter Prime Step” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (янги қарздор) ўртасида 2021 йил 29 октябрда мажбуриятдаги тарафни алмаштириш тўғрисида келишув тузилиб, унга кўра дастлабки қарздор янги қарздорга ижара шартномаси бўйича қарздорликни қоплаш бўйича ўзига тегишли бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини солидар равишда ўтказиш мажбуриятини, янги қарздор эса ижара шартномаси ва қўшимча келишувлар бўйича дастлабки қарздорнинг барча мажбуриятларни солидар қабул қилишни ўз зиммасига олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан қўшимча жавобгарнинг ҳисоб рақамига тегишли тўлов топшириқномаларига асосан жами 340 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2119\47643-сонли иш бўйича қабул қилинган апелляция инстанция судининг 2022 йил 13 апрелдаги қарори билан 2020 йил 27 августдаги 1-сонли ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилиб, даъвогар солидар жавобгарликдан озод қилинганлиги, шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2205\56485-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида имзоланган 2021 йил 29 октябрдаги мажбуриятдаги тарафни алмаштириш тўғрисидаги келишув ҳам ҳақиқий эмас деб топилганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан тўланган 340 000 000 сўм ва 58 088 550 сўм фоиз ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 340 000 000 сўм тўланган пул суммаси, 3 400 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган ва даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Қўшимча жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъвогар томонидан ижара шартномаси асосида 340 000 000 сўм миқдордаги қарздорлик тўлаб берилганлиги эвазига жавобгар ижара объектини 2021 йил 16 июнда тузилган 2-сонли қўшимча ижара шартномасига асосан (ижарага берувчининг розилигини олмасдан) даъвогарга ҳар ойда 65 992 794 сўм тўлаш шарти билан ижарага берганлиги ва амалда ижара объектидан жавобгар ўрнига даъвогар фойдаланиб, даромад олиб келганлиги, ҳозирда мазкур қўшимча ижара шартномаси бўйича даъвогарнинг жавобгар олдида 362 960 367 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ушбу қарздорлик ҳозирги кунга қадар даъвогар томонидан тўланмаганлиги, мазкур қарздорлик мавжудлигига суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1001-2119/47643-сонли иш бўйича қабул қилган 2022 йил 13 апрелдаги қарорига асосан 2020 йил 27 августдаги 1-сонли ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилиб, даъвогар томонидан тўланган 340 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағларига нисбатан ҳам битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилганлиги сабабли жавобгардан қўшимча жавобгар фойдасига 748 718 121,14 сўм қарздорлик ундирилганлиги, бир шартнома бўйича суд томонидан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини такроран қўллаш мумкин эмаслиги, даъвогар томонидан судга битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво талаби эмас, аксинча даъво предмети сифатида 340 000 000 сўм миқдоридаги “тўланган пул суммасини қайтариш” тўғрисидаги даъво талаби киритилганлиги, ушбу ҳолда суд тўланган пул суммасини қайтариш тўғрисидаги даъво талабини битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво талаби сифатида қабул қилиб, даъво предметидан четга чиққанлиги, ижара объекти “Megabiz” МЧЖга сотилганлиги сабабли ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2119/47643-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 7 январдаги ҳал қилув қарори билан қўшимча жавобгарнинг жавобгар ва даъвогарга нисбатан солидар тартибда қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан қўшимча жавобгар фойдасига 748 718 121,14 сўм асосий қарз, 128 158 749,34 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанция судининг 2022 йил 13 апрелдаги қарори билан мазкур ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан қўшимча жавобгар фойдасига 748.718.121,14 сўм асосий қарз ва 14 974 362.34 сўм ундириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарорининг асослантирувчи қисмида, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 27 августдаги 1-сонли ижара шартномаси бир йилдан кўп муддатга тузилган бўлса-да, бироқ, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, мазкур ҳолатда даъвонинг асосий қарз ундириш талабини муҳокама этишда давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилинмаганлиги боис тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, шундай бўлса-да, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги сабабли шартномада келишилган ижара ҳақини тўлаши лозимлиги, ижара ҳақи бўйича қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги даъво талабини жавобгар ҳисобидан 748 718 121,14 сўмга қаноатлантириш лозимлиги, ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги учун даъвонинг асосий қарзни ижара шартномаси шартларига асосан солидар тартибда ундиришни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, шу сабабли асосий қарзни жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни рад этишни лозим топганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2205\56485-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида имзоланган 2021 йил 29 октябрдаги мажбуриятдаги тарафни алмаштириш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 21-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаб низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб билан ёки ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб билан бирга ёхуд алоҳида даъво кўринишида билдирилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни, жумладан, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2119/47643-сонли иш бўйича қабул қилинган апелляция инстанция судининг 2022 йил 13 апрелдаги қарори билан 2020 йил 27 августдаги 1-сонли ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, 340 000 000 сўм даъвогарга қайтарилмаганлиги, балки битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати сифатида даъвогар қарздорлик бўйича солидар жавобгарликдан озод қилинганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2205\56485-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида имзоланган 2021 йил 29 октябрдаги мажбуриятдаги тарафни алмаштириш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шу боис қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 340 000 000 сўм ундириш, даъвогар томонидан ушбу сумма жавобгарга тўланмаганлиги сабабли даъво талабининг унга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгарларнинг ҳаракатларида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик ҳолатлари даъвогар томонидан исботланмаганлиги сабабли даъво талабининг жавобгарлардан 58 088 550 сўм фоиз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, тўғри хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди даъво аризасида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш сифатида 340 000 000 сўм ундириш сўралганлигини, низо “Megabiz” МЧЖнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилмаслигини, ушбу ҳолда уни ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 6 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 700 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини қўшимча жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Invest Group Centre” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев