← Назад
Решение #587252 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
8 653 символов
4-1104-2302/1759-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 13 июнь
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, аризачи Хххххнинг
қарздор “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили А.Акмалжонов ва А.Худаяров (2023
йил 12 июндаги 03590-сонли ишончномага асосан), иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, қарздор “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб,
қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд аризачининг тушинтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ѐки)
пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган
юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан
буѐн матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “ХХХХХ” МЧЖнинг таъсис
ҳужжатлари Тошкент вилояти, Пискент туман Давлат хизматлари маркази
томонидан 26.04.2019 йилда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга
олинган ва унга 306369517 СТИР рақами берилган.
Тошкент вилояти Пискент тумани солиқ инспекцияси томонидан
“ХХХХХ” МЧЖнинг қарздорлиги ўрганилганда, 2021 йил 8 ноябрь куни
ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 1 855 959 931.65
сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиѐтга жорий этилган дастурий
маълумотларига кўра, қарздорнинг ҳисоб варақасига қўйилган инкассо
топшириқномалари асосида картотека (К-2) қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган
қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши
бўйича Мажбурий ижро бюроси Пискент тумани бўлими давлат
ижрочисининг 2023 йил 28 апрелдаги қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қарздорнинг мол-мулки
аниқланмаганлиги сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро
ҳужжатлари ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ѐки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган
таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан номзоди тақдим қилинган
биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Абдужаббаров
Турдумурод Бийтимировични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
5,51,141,142
моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,128,170, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор “ХХХХХ” МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида банкрот
деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
“ХХХХХ” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга Абдужаббаров Турдумурод Бийтимирович
номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- “ХХХХХ” МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир
иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда
эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
“ХХХХХ” МЧЖ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари
(ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан
уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор
юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
“ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан Ххххх фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
“ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 990 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Пискент тумани бўлими ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасига
етказиш
тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов