Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/3553 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Худудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый 36-сонли Жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1124551 Claim ID 3325225 PDF Hash 528e613ccf4b4945... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 205 символов
4-2101-2302/3553-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 13 июнь Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, Ж.Қурбоновнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХга нисбатан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХХдан 31.789.430 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 22 май куни 01.05.2023 йил ҳолатида бўлган 31.789.430 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Бироқ, шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга оширадилар. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топган. Даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини яъни 31.789.430 сўм асосий қарз ундиришни қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 635.788 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 31.789.430 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 635.788 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Б.Джумаев