Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/1373 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Chet el kapitali ishtirokidagi "HAMKORBANK" aksiyadorlik tijorat banki Ответчик / Подсудимый "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1095549 Claim ID 3354927 PDF Hash ecbb1edef77189ce... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
хатбошида ФК 541-моддаси хатбошида ФК 541 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Ушбу кодексининг 333-моддаси Ушбу кодекси 333 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ФКнинг 548-моддаси ФКнинг 548 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 891 символов
4-1103-2301/1373-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 13 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубов, даъвогар чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" АТБ жавобгар "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300.303 сўм қолдиқ қиймати, 330.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, соддалаштирилган таритибда, суд биносида, якка тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" АТБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300.303 сўм қолдиқ қиймати, 330.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш хужжатларидан кўринишича чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" АТБ Чирчиқ филиали (бундан буён матнда-"Ижарага берувчи" деб юритилади) ва "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Ижарага олувчи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 22 апрелда "Тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалларини ижарага бериш" тўғрисида 00223546-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Ижарага берувчи" "Ижарага олувчи"га "PAX 90" маркали S/N 3K 028106 серия номерли 2.371.391 сўмлик терминални ҳар ойда 50.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан фойдаланишга бериш юзасидан ўзаро келишган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бўлими 2.2.1-2.2.2бандларига асосан тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалидан мақсадли фойдаланиш, тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалидан фойдаланганлиги учун ижара ҳақини ҳар ойнинг 25 санасига банкнинг 45901000000001159101 ҳисобварағига ўтказиб беришнини таъминлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" АТБ Чирчиқ филиали (бундан буён матнда-"Ижарага берувчи" деб юритилади) ва "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Ижарага олувчи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 30 майда "тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалларини ижарага бериш" тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Ижарага берувчи" "Ижарага олувчи"га "MOW25" маркали 07835775 серия номерли "Хумо" терминалини ижара ҳақи тўлаш шарти билан фойдаланишга бериш юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2.2-бўлими 2.2.1-2.2.2-бандларига асосан тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалидан мақсадли фойдаланиш, тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминалидан фойдаланганлиги учун ижара ҳақини ҳар ойнинг 25 санасига банкнинг 45901000900000443101 ҳисобварағига ўтказиб беришнини таъминлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 9-қисмининг 8-хатбошида ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. "Ижарага олувчи" олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида "Ижарага берувчи" олдида 2023 йил 17 май ҳолатига 300.303 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил 25 мартда 244/13-0201-1159-сонли, 2023 йил 04 апрелда 291/12-0201-11сонли, огохлантириш (талабнома) хатлари асосида мурожаат қилган бўлиб, ушбу огохлантириш (талабнома) хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236, 238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам истеъмолчи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 300.303 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1.4-бандига асосан жавобгардан 330.000 сўм жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 548-моддасида агарда қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи мол-мулкни яхши ҳолда сақлаши, уни ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича бошқа харажатларни қилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 2532-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1.1-4.1.4-бандларига асосан "Ижарага берувчи" мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни "Ижарага олувчи"га қонунда белгиланган тартибда жарима (пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплаб бериши, "Ижарага олувчи" мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида зарарни "Ижарага берувчи"га қонунда белгиланган тартибда жарима пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплаб бериши, терминал "Ижарага олувчи"нинг айби билан йўқолтилганда ёки яроқсиз ҳолатда келтирилганда қолдий қиймат ва ИКОИХнинг бир баробари миқдорида жарима (пеня, неустойка) тўлаб берилиши белгиланган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномавий муносабат бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги юзасидан жавобгарлик белгиланганлигини инобатга олиб, даъво талабининг жарима ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 300.303 сўм қолдиқ қиймати, 330.000 сўм жарима ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ФКнинг 236, 238, 333, 535, 548, 541-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 2031-2035-моддаларига асосан, суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "TURKISTON NURI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" АТБ фойдасига 300.303 сўм қолдиқ қиймати, 330.000 сўм жарима, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов