Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1864 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EKSHN KAPITAL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSH VOXIDA BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1125532 Claim ID 3292933 PDF Hash 51d8ff6f0783790b... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июнь Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1864-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Ekshn Kapital” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ҳисобидан 8.086.940,64 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Ekshn Kapital” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Х.Раимназаров Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ҳисобидан 8.086.940,64 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади. Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчи даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекснинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш 1 муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи Қибрай туман Давлат солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Ekshn Kapital” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб топишни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг (4-1102-2201/2374-сонли иш) 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “Ekshn Kapital” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси сифатида Х.Раимназаров тайинланган. Тугатиш бошқарувчи томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қарздорнинг банк ҳисоб-рақами таҳлил қилинганда “Ekshn Kapital” МЧЖ ва “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ўртасида 2019 йил 30 декабрда 30-12-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома тузилганлиги аниқланган. Даъво аризасида қайд этилишича, “Ekshn Kapital” МЧЖ мазкур шартнома юзасидан “Tosh Voxida Baraka” МЧЖга 2019 йил 30 декабрдаги тўлов топшириқнома билан 8.086.940,64 сўм пул маблағи ўтказиб берган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ТИФ “Миллий банк” Яшнобод филиалининг маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариш шартлиги белгиланган. Тугатиш бошқарувчи мазкур пул маблағини қайтариш юзасидан “Tosh Voxida Baraka” МЧЖга 2023 йил 2 март куни талабнома йўллаган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, мазкур молиявий ёрдам суммасини “Ekshn Kapital” МЧЖга қайтармаган. Қайд этилган ҳолатларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8.086.940,64 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг 2 қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 732, 735-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Қ И Л Д И: Даъвогарнинг талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ekshn Kapital” МЧЖ фойдасига 8.086.940,64 сўм қарздорлик ундирилсин. Жавобгар - “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ҳисобидан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Tosh Voxida Baraka” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3