← Назад
Решение #587824 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 июнь
4-1102-2302/1969-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Қибрай туман
прокурорининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар –
“Do`rmonavtoyo`l” ИЙФУК ҳисобидан 34.037.240 сўм муддати ўтган қарз,
168.553.197 сўм пеня ва қайта уланиш хизмати учун 9.000.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили –
С.Агзамова (2023 йил 11 январдаги ДА43-10/03-34-сонли ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Қибрай туман прокурори “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Do`rmonavtoyo`l”
ИЙФУК (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 34.037.240
сўм муддати ўтган қарз, 168.553.197 сўм пеня ва қайта уланиш хизмати учун
9.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан Қибрай туман прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг “гибрид почта”
хизмати орқали хабардор қилинган Қибрай туман прокуроратураси вакили
ҳамда жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Қибрай туман
прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Қибрай туман
прокуроратураси вакили ҳамда жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил
13 июндаги 02-419-сонли маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар томонидан
қарздорликлар қисман бўлсада бартараф қилинмаганлигини маълум қилиб,
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
январь ойида
“Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор
истеъмолчилар учун электр таъминоти” тўғрисида 240456-сонли шартномаси
тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандига мувофиқ, Корхона
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса уни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган тартибда
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги тузилган электр
энергияси таъминот шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 1 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
34.037.240 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2023 йил 14 апрелдаги 02-242-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
41-моддасида прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, прокурорнинг аризаси суд томонидан қонун
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши белгиланган. Шу
боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги 34.037.240 сўм муддати ўтган қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар
амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво
талабларининг 34.037.240 сўм муддати ўтган қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини
бажарилмаганлиги учун шартноманинг 3.12-бандига асосан жавобгардан
168.553.197 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 168.553.197 сўм пеня миқдорини
26.000.000
сўмгача
камайтиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар қайта уланиш хизмати учун жавобгардан
9.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.16-бандига мувофиқ, “Таъминотчи” корхона етказиб
берилган электр энергия учун қарздор бўлган “Истеъмолчи”га қарзни беш кун
ичида тўланиши ҳақида хабардор қилишни таъминлайди. “Таъминотчи”
корхона “Истеъмолчи”ни хабардор қилган вақтдан бошлаб беш кун муддат
ўтганидан сўнг, “Истеъмолчи”ни дебитор қарздорлик учун тармоқдан узиб
қўйиш ва уларни қайтадан улашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
амалга ошириши белгиланган.
Шунингдек, “Истеъмолчи” томонидан қоидабузарлик ҳолати бартараф
этилиб, мавжуд қарздорликни тўлов пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн баравари миқдорида тўлов ундирилгандан сўнг тармоқга қайта уланиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвонинг қайта уланиш хизмати учун
жавобгардан 9.000.000 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, ФКнинг 234,
236, 244, 326, 468, 474-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Do`rmonavtoyo`l” ИЙФУК ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
фойдасига 34.037.240 сўм муддати ўтган қарз, 26.000.000 сўм пеня, қайта
уланиш хизмати учун 9.000.000 сўм ва 33.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Do`rmonavtoyo`l” ИЙФУК ҳисобидан республика бюджетига 4.231.808,74
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов