← Назад
Решение #588094 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| онун | 44 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2301/760-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ғайратжоновнинг котиблигида, аризачи
Паркент туман солиқ инспекциясининг қарздор “Yorqinoy Plyus Xizmat”
МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили И.Жамолов
(2023 йил 2 февралдаги 25-03530-сонли ишончнома), муваққат бошқарувчи
О.Адхамжонов, муваққат бошқарувчи вакили Ж.Лапасов (2023 йил 2
мартдаги 1-сонли ишончнома), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили
Д.Хамраев
(2023
йил
14
февралдаги
04-08/14-сонли ишончнома) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Паркент туман солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади)
ариза билан судга мурожаат қилиб, “Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖни (матнда
қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили
бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи
этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжонов
Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ
қарзлари 2023 йил 9 март ҳолатига жами 26.311.497,43 сўмни ташкил этиши,
тўловга лаёқатсизликнинг барча аломатлари мавжудлигини билдириб, суддан
қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этиб, қарздорнинг солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги 26.971.120,27 сўмни, кредит
шартномалари бўйича қарздорлиги 474.131.177,59 сўмни, жами
501.102.297,86 сўм қарзи мавжудлиги, Паркент тумани Гулбоғ кўчаси 13-уй
манзилида жойлашган кўчмас мулк (ҳаммом биноси) биноси мавжудлиги
аниқланганлиги, даромад манбаларига эга эмаслиги, корхонани
соғломлаштиришнинг имкони йўқлигини билдириб, корхонани тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш мақсадга
мувофиқлигини билдирди.
Суд мажлисида АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили иштирок этиб,
корхонанинг банк олдида кредит шартномалари бўйича қарздорлиги
474.131.177,59 сўмни ташкил этишини билдириб, корхонани тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш мақсадга
мувофиқлигини билдирди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор
қилинганлигига қарамай қарздор вакили ўз иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни қарздор вакили
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат
улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари
бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки
электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи
зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади.
Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖ
Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил
4 июлда 620076-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент тумани,
Паркент ҚФЙ, Чўққайма маҳалласи, Қамар кўчаси, 4-уй кўрсатилган. Низом
бўйича қарздорнинг асосий фаолияти хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб,
жамият раҳбари Норматов Қурванали Мамурович бўлган.
Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг
2023 йил 9 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармалар олдидаги қарздорлиги 26.810.672,93 сўмни ташкил этиши,
жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида
картотека (К-2) 26.311.497,43 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари
томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида 8 марта қарорлар қабул қилиниб,
қардорлик унинг мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги электрон қарорлар
шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами
11:09:03:02:01:0008 бўлган нотурар кўчмас мулк рўйхатга олинганлиги
аниқланган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига
ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги
маълумотига кўра, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
қарздорлиги 26.971.120,27 сўмни ташкил қилади. Муваққат бошқарувчига
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 474.131.177, сўм миқдорида
кредиторлар талаблари реестрига киритиш тўғрисида ариза келиб тушган.
Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги
26.971.120,27 сўмни, кредит шартномалари бўйича қарздорлиги
474.131.177,59 сўмни, жами 501.102.297,86 сўм қарзи мавжудлиги, Паркент
тумани Гулбоғ кўчаси 13-уй манзилида жойлашган кўчмас мулк (ҳаммом
биноси) биноси мавжудлиги аниқланган. Кредиторлар олдида умумий
йиғилиш ўтказилган кунга мавжуд қарздорлик суммаси тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади.
Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим
қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 12 июндаги биринчи йиғилиш
баёни қарори билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва унда
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчиси номзодига
Адхамжонов Одилжон Адхамжонович номзодини тавсия қилиш, муваққат
бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 15 (ўн беш)
баробари миқдорида иш ҳақи тайинлаш мақсадга мувофиқлиги белгиланган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни юритишни тугатади.
Суд томонидан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва
тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги
кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг
5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳамда
тугатиш бошқарувчиликка Адхамжонов Одилжон Адхамжоновичнинг
номзоди таклиф этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини инобатга олиб,
кредиторнинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни,
қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарган кредиторлар
томонидан номзоди кўрсатилган Адхамжонов Одилжон Адхамжоновични
тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни, кузатув даври учун меҳнатга ҳақ
тўлашнинг 10 (ўн) баравари миқдорида иш ҳақи тайинлашни, суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
“Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
иккинчи
тоифали
суд
бошқарувчиси
Адхамжонов
Одилжон
Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- “Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш
ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат
ичида тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш,
2023 йил 13 декабрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш
тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖда тугатишга доир иш юритиш
муддати 2023 йил 13 декабрга қадар этиб белгилансин.
“Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖ бошқарув организиммасига уч иш куни
ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Муваққат бошқарувчи О.Адхамжонов кузатув даврида ўз вазифасини
бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари
миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин.
“Yorqinoy Plyus Xizmat” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
900 000 сўм давлат божи, Паркент туман солиқ инспекцияси фойдасига
30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров