Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/758 Дата решения 13.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Паркент туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Паркент консалтинг техник сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090734 Claim ID 3259094 PDF Hash b3cfd6a65e06d9ec... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/758-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ғайратжоновнинг котиблигида, аризачи Паркент туман солиқ инспекциясининг қарздор “Parkent Konsalting Texnik Servis” МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили И.Жамолов (2023 йил 2 февралдаги 25-03530-сонли ишончнома), муваққат бошқарувчи О.Адхамжонов, муваққат бошқарувчи вакили Ж.Лапасов (2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Паркент туман солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Parkent Konsalting Texnik Servis” МЧЖни (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжонов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2023 йил 9 март ҳолатига жами 44.346.869,51 сўмни ташкил этиши, тўловга қобилиятсизликнинг барча аломатлари мавжудлигини билдириб, суддан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этиб, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 44.346.869,51 сўм, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ олдида 36.137.136 сўм қарздорлиги мавжудлиги, қарздорнинг номида 16 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ва 2 та кўчмас мулк биноси мавжудлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорига асосан қарздорнинг устав фондидаги 78.6 фоиз давлат улушини оммавий савдолар орқали сотиш белгиланганлиги, ҳозирда қарздорнинг мол-мулкларини хатлов ва баҳолаш ишлари олиб борилаётганлиги, қарздорнинг асосий воситаси қолдиқ қиймати мажбурияти миқдоридан юқори эканлиги сабабли қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмаслигини, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад қилиш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай қарздор вакили ўз иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни қарздор иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ҳамда аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Parkent Konsalting Texnik Servis” МЧЖ Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2013 йил 5 июнда 005051-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Паркент тумани, Паркент ҚФЙ, Гулбоғ қўрғони кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, жамият раҳбари Тожибоев Музаффар Хожакбарович бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2023 йил 9 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 44.346.869,51 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 38.745.920,4 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан 2020-2022 йиллар мобайнида 6 марта қарорлар қабул қилиниб, қарздорлик унинг молмулкидан ундириш тўғрисидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами 11:09:03:02:01:0160, 11:09:03:02:01:0159 бўлган нотурар кўчмас мулклар рўйхатга олинганлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 51.484.711 сўм қарздорлигини, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 36.137.136 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари МИБ Паркент туман бўлимининг иш юритувида мавжуд. Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги аризачи олдида 2023 йил 31 март ҳолатига 44.561.046,03 сўмни ташкил қилиши, қарздорнинг номида 16 дона қишлоқ хўжалиги техникаси, Паркент тумани Гулбоғ кўчаси 45-уй манзилида жойлашган ошхона биноси, Паркент тумани Тонг кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 2 қаватли маъмурий бино ва иншоотлар биноси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорига асосан қарздорнинг устав фондидаги 78.6 фоиз давлат улушини оммавий савдолар орқали сотиш белгиланганлиги, ҳозирда хатлов ва баҳолаш ишлари олиб борилаётганлиги, қарздорнинг асосий воситаси қолдиқ қиймати мажбурияти миқдоридан юқори эканлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса берилган. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан ўтказилган кредиторлар йиғилишида қарздорда тўловга қобилиятсизликнинг аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида ҳисобот берилган бўлса-да, ягона кредитор аризачи томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн) баробари миқдорида иш ҳақи тайинлаш мақсадга мувофиқлиги белгиланган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорига асосан қарздорнинг устав фондидаги 78.6 фоиз давлат улушини оммавий савдолар орқали сотиш белгиланганлиги ва қарздорнинг асосий воситалари қиймати мажбуриятларини қоплашга етарли эканлиги аниқланди. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги, муваққат бошқарувчи томонидан қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса берилганлигини инобатга олиб, кредиторнинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини асоссиз деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн) баравари миқдорида иш ҳақи тайинлашни ва уни қарздордан ундиришни, солиқ инспекцияси давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис иш бўйича давлат божи ундирмасликни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини аризачи зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад қилинсин. Паркент туман солиқ инспекцияси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм миқдоридаги почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Муваққат бошқарувчи О.Адхамжонов кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин ва уни тўлаб бериш мажбурияти “Parkent Konsalting Texnik Servis” МЧЖ зиммасига юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров