← Назад
Решение #588173 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chas,i 47
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
mail: i.fargona.t@sud.uz
е-
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 13 июнь
4-1501-2302/4219-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Д. А.
Кенжаева (2023 йил 25 май кунги 01/539-сонли ишончномага асосан), жавобгар
раҳбари А. Макуловнинг иштирокида, даъвогар “Фарғона сув таъминоти” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар "Фергана фитодиагностига” масъулияти чекланган
жамиятидан 14 259 732 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
+
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар жавобгар "Фергана фитодиагностига”
масъулияти чекланган жамиятидан 14 259 732 сўм зарар харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили судга етказилган зарар, давлат божи ва почта харажати
тўлаб берилгани учун даъводан воз кечиш ҳақидаги 2023 йил 13 июнь кунги 01-02/46сонли даъво аризасини имзолаш ваколати берилган “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ
директори ўринбосари Э.М. Хамзаев томонидан имзоланган аризани тақдим этди.
Жавобгар даъвогар билан келишув асосида ихтиёрий равишда зарар
қопланганини баён қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 110-моддаси
биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар даъво аризасидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ушбу қоида судга киритилган
аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Суд бошқарувчи жавобгар 2020 йил 8 октябрь
куни пул маблағини корпоратив пластик картадан тўлаб берилгани маълум бўлгани
учун даъводан воз кечиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат этган. Суд ушбу
илтимосномани инобатга олиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб
топади.
ИПК 111-моддасининг бешинчи қисмига кўра, иш юритиш тугатилган
тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 111, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этгани учун иш бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Д.С. Акрамова