← Назад
Решение #588175 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодексиниг | 23 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодексиниг | 31 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 33 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
18 323 символов
4-1103-2302/962-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар
Қуйичирчиқ туман адлия бўлими "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳисобидан 2.573.157.000
сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар Қуйичирчиқ туман адлия бўлими ишончли вакили З.Жуманов
(2023 йил 22 майдаги 3/91-сонли ишончнома асосида), "AKMAL MEVA"
фермер хўжалиги раҳбари И.Джуманов, жавобгар Қуйичирчиқ туман
ҳокимлиги ишончли вакили Т.Саитмуродов (2023 йил 12 июндаги 28-сонли
ишончнома асосида), учинчи шахс "ТСТ AGRO CLUSTER" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили З.Холиков (2023 йил 21 февралдаги
01/62-сонли ишончнома асосида), учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатасини Қуйичирчиқ туман бўлими ишончли вакили
А.Авазханов (2023 йил 30 майдаги 01-23/46-сонли ишончнома асосида),
Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги бўлими ишончли
вакили Д.Каршибаев (2023 йил 02 июндаги 107-сонли ишончнома асосида),
гувоҳлар Д.Хайдаров, С.Маматкулов, А.Бековлар иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Қуйичирчиқ туман адлия бўлими "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда "даъвогар" деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (кейинги
ўринларда "жавобгар" деб юритилади) ҳисобидан 2.573.157.000 сўм етказилган
зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 22 майдаги ажримига асосан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида:
-"ТСТ AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти;
-Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасини Қуйичирчиқ туман
бўлими;
Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги бўлими;
Мустақил баҳоловчи "BUSINEST INVEST CONSULT" масъулияти
чекланган жамияти жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Қуйичирчиқ туман адлия
бўлими ишончли вакили З.Жуманов даъво аризасидаги важларни такрорлаб,
Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2018 йил 10 апрелдаги 604-сонли қарорига
мувофиқ, И.Джумабаевга умумий ер майдони 46,47,83,84-контурларидаги жами
14,2 гектар ер майдони боғдорчилик учун ажратиб берилганлигини, "AKMAL
MEVA" фермер хўжалиги томонидан 16.200 дона узум кўчатлари олиб келиб
экканлигини, ер майдонлари туман захирасига қайтариб олиниб, кейинчалик
кластерга бириктириб берилганлигини, бироқ узум кўчатлари экилган ер
майдони ҳайдаб ташланганлигини, етказилган зарарни ундиришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган даъвогар "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги
раҳбари И.Джуманов даъвони қўллаб-қувватлаб, Фарғона вилоятидан 16.200
дона узум кўчатлари ўзининг шахсий маблағлари эвазига сотиб олиб, ер
майдони нотекис бўлганлиги сабабли 80 сотихига зич ҳолда экканлигини,
етказилган зарар миқдори мустақил баҳоловчи "BUSINEST INVEST
CONSULT" масъулияти чекланган жамиятининг 2022 ил 19 октябрдаги
185/10-ҳисоботига асосан 2.753.157.000 сўмга баҳоланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар Қуйичирчиқ
туман ҳокимлиги ишончли вакили Т.Саитмуродов даъвога нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан ҳам Қуйичирчиқ туман ҳокимининг
2018 йил 10 апрелдаги 604-сонли қарорига мувофиқ, 46,47,83,84контурларидаги жами 14,2 гектар ер майдони боғдорчилик учун ажратиб
берилганлигини, бироқ хўжалик томонидан боғни борпо этиш учун
киришмаганлигини, туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида ижара
шартномаси расмийлаштирилмаганлигини, ҳақиқатда қилинган сарфхаражатларнинг хужжатлари тақдим этилмаганлигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
Судда сўралган иштирок этган учинчи шахслар:
"ТСТ AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили
З.Холиков даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдириб, туман ҳокимининг
қарорига асосан ер майдони очиқ экин майдони сифатида берилганлигини, у
ерда узумзор ташкил қилинмаганлигини баён қилди.
-Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасини Қуйичирчиқ туман
бўлими ишончли вакили А.Авазханов судга ўзининг ёзма фикрномасини тақдим
этиб, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2018 йил 10 апрелдаги 604-сонли
қарорига мувофиқ, 46,47,83,84-контурларидаги жами 14,2 гектар ер майдони
боғдорчилик учун ажратиб берилган бўлсада, ер қаровсиз қолдирилганлигини,
туман ҳокимлиги ва хўжалик ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлигини,
ер майдонлари туман заҳирасига қайтариб олиниб, "ТСТ AGRO CLUSTER"
масъулияти
чекланган
жамиятига
тегишли
тартибда
бириктириб
берилганлигини баён қилди.
- Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги бўлими
ишончли вакили Д.Каршибаев судга ўзининг ёзма фикрномасини тақдим этиб,
узумзор яратилганлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига ёзма равишда мурожаат
қилмаганлигини,
тарафлар
ўртасида
ижара
шартномаси
расмийлаштирилмаганлигини, ер майдонлари туман заҳирасига қайтариб
олиниб, "ТСТ AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
тартибда бириктириб берилганлигини, ҳозирда самарали фойдаланиб
келаётганлигини билдирди.
Судда сўралган гувоҳ Д.Хайдаров 2019 йилда "TCT AGRO CLUSTER"
масъулияти чекланган жамиятида ишлаганлигини, низоли ер майдонини бегона
ўт босиб кетганлиги натижасида у ерда узум кўчатлари кўринмаганлигини баён
қилди.
Шунингдек, судда сўралган гувоҳлар С.Маматкулов ва А.Бековлар
"AKMAL MEVA" фермер хўжалиги раҳбари И.Джуманов билан бир маҳаллада
истиқомад қилишини, Фарғона вилоятига бирга бориб узум кўчатлари олиб
келинганлигини, узумлар ерга зич ҳолда экилганлигини, кейинчалик
тракторларда ҳайдаб ташланганлигини билдирди.
Учинчи шахс мустақил баҳоловчи "BUSINEST INVEST CONSULT"
масъулияти чекланган жамияти тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги
суд муҳокамасида иштирок этмади, ишни ўзинниг иштирокисиз кўриб чиқиш
юзасидан мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолатда ишни учинчи шасх иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
мутахассисларининг фикрларини, гувоҳларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги
ҳузуридаги фермер хўжалигини ташкил этиш учун ер участкалари бериш,
танлов ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш махсус комиссиясининг 2018 йил
25 мартдаги 5-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда "Улуғбек" ҳудудидаги
боғдорчилик-узумчилик йўналишидаги "Мирқосим агро файз-2" лойиҳавий
участкасида танлов ғолиби сифатида И.Джумабаев тасдиқланиб, Қуйичирчиқ
туман ҳокимининг 2018 йил 10 апрелдаги 604-сонли қарорига мувофиқ,
И.Джумабаевга умумий ер майдони 46,47,83,84-контурларидаги жами
14,2 гектар, шундан 12,1 гектар сувли экин ер ва 0.4 гектар ариқлар,1,7 гектар
бошқа ер майдонлари бириктириб берилиб, "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги
ташкил этилган.
Даъвогар "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги томонидан келтирилган
важларга асосан хўжалик томонидан ушбу ер майдонларига 2018 йилда
16.200 дона узум кўчатлари экилиб, парвариш қилинганлиги ҳамда ушбу
парвариш учун қилинган сарф-харажатлари мустақил баҳоловчи "BUSINEST
INVEST CONSULT" масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
19 октябрдаги 185/10-ҳисоботига асосан 2.753.157.000 сўмга баҳоланган.
Бироқ, Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда "AKMAL MEVA" фермер
хўжалиги ўртасида ер ижара шартномаси расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексиниг 23-моддасида ер участкаларини
эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация
қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилиши, ер участкаларини ажратиб
бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида
белгиланадиган тартибда амалга оширилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
Тошкент
вилоятининг "Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат класстерини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 1 декабрдаги 974-сонли қарорига
асосан "ТСТ CLUSTER" масъулияти чекланган жамият таркибига кирадиган
агросаноат корхоналарига (кейинги ўринларда агрокорхоналар деб аталади)
пахта хом-ашёси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни, шунингдек,
чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш учун
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида доимий эгалик қилиш ҳамда
фойдаланиш ҳуқуқи билан 35,4 минг гектар суғориладиган ер ва 3,1 минг
гектар балиқчилик кўллари ажратилиб, кенг турдаги балиқ маҳсулотларини
етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, шу жумладан, экспорт қилиш бўйича
замонавий комплекс ташкил қилиш учун собиқ "Балиқчи" АЖ мулкий
комплексини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва 8,2 млн АҚШ доллари
миқдорида инвестициялар киритиш шарти билан, "ТСТ CLUSTER" масъулияти
чекланган жамиятга "ноль" қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига
розилик берилган.
"TCT CLUSTER" хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг
2018 йил 14 декабрдаги 1-сонли йиғилиш қарорига асосан жамият қошида
"TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамият ташкил қилиниб,
2018 йил 14 декабрда 656822 рақами билан "TCT AGRO CLUSTER"
масъулияти чекланган жамият Низоми Давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 12.04.2019 йилдаги 1305-сонли
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 01 декабрдаги
974-сонли қарорининг ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 01 декабрдаги "Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги 974-сонли қарори ижроси юзасидан халқ депутатлари туман
Кенгашининг 2019 йил 22 январдаги XLVII/I-сонли қарори, шунингдек туман
ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш)
масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2019 йил 11 апрелдаги йиғилиш
баёни маълумот ва ижро учун қабул қилиниб, иловага мувофиқ фермер
хўжаликларининг фойдаланишларидаги умумий майдони 24861,5 гектар,
шундан 20821,0 гектар суғориладиган экин ер, 82,3 гектар боғзорлар, 0,2 гектар
токзорлар, 2385,4 гектар балиқчилик кўллари, 1655,1 гектар қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари, шунингдек, яъни "Улуғбек"
ҳудудидаги боғдорчилик йўналишидаги "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги
тасаруфида бўлган 46,47,83,84-контурларидаги жами 14,2 гектар, шундан
12,1 гектар сувли экин ер ва 0.4 гектар ариқлар,1,7 гектар бошқа ер майдонлари
туман захирасига қайтариб олиниб, "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти
чекланган жамиятига бириктириб берилган.
Гарчи даъвогар "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги томонидан
2018 йилда ўз маблағлари ҳисобидан Фарғона вилоятидан 16.200 дона узум
кўчатлари сотиб олиб, ер майдонлари нотекислиги сабабли, ушбу кўчатларни
80 сотихга экиб, парвариш қилинганлиги аммо асоссиз тартибда бузиб
ташланганлигини важ қилиб келтириб, ушбу парвариш ва кўчатларни сотиб
олиш учун қилинган сарф-харажатлари мустақил баҳоловчи "BUSINEST
INVEST CONSULT" масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
19 октябрдаги 185/10-ҳисоботига асосан 2.753.157.000 сўмга баҳоланган
бўлсада, қилинган сарф-харажатларни исботловчи яъни кўчат сотиб
олинганлиги юзасидан маблағ ўтказилганлиги, кўчат 80 сотихга экилган
бўлсада, аммо ушбу кўчатлар кўкарганлиги юзасидан хужжатлар тақдим
этилмади.
Шунингдек, мустақил баҳоловчи "BUSINEST INVEST CONSULT"
масъулияти чекланган жамиятининг 2022 ил 19 октябрдаги 185/10-ҳисоботига
асосан узум кўчатлари 2.753.157.000 сўмга баҳоланган бўлсада, аммо
баҳоловчи томонидан амалда йўқ кўчатларга нисбатан баҳолаш хулосасини
тақдим этган.
Суд жараёнида сўралган гувоҳ Д.Хайдаров томонидан берилган ёзма
фикрномасига асосан 2019 йилда "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти
чекланган жамиятида ишлаганлигини, низоли ер майдонини бегона ўт босиб
кетганлиги натижасида у ерда узум кўчатлари кўринмаганлигини баён қилган.
Шунингдек, "AKMAL MEVA" фермер хўжалигига Қуйичирчиқ туман
ҳокимининг 2018 йил 10 апрелдаги 604-сонли қарорига мувофиқ, ер ажратилган
бўлсада, аммо фермер хўжалиги томонидан 2019 йилда ҳам ишлаб чиқаришга
киришмасдан, боғни тўлиқ яратмаган ҳамда туман ҳокимлиги билан тегишли
тартибда ижара шартномасини тузмасдан, давлат рўйхатидан ўтмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексиниг 31-моддасида юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келиши, ушбу кодекснинг 33-моддасида кўчмас мулк объектларига
бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига
бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлиги, кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк
ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер
участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара
шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка
мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар
ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд
қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган
шахсларнинг қарори асосида берилиши, ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу
ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга кириши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг
бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари,
унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу
шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилиши, агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад
олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой
берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб
қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг
19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда зарарга
шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк
йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг
ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши, бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
Кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақлилиги,
агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд
сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаби
хужжатлар асосида яъни, 16.200 дона узум кўчатларини сотиб олиш учун
қилинган сарф-харажатлар, ер майдонларига экиб, парвариш қилганлик
ҳолатлари хужжатлар асосида исботлаб берилмаганлиги, баҳолаш фақатгина
бир томонлама кўчатлар ўрганиб чиқилиб, ҳолатига қараб баҳоланмаганлигини
инобатга
олиб,
қаноатлантиришдан
рад
қилишни,
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексиниг 23,31,33-моддалари, Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68,118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Қуйичирчиқ туман адлия бўлимининг "AKMAL MEVA" фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳисобидан
2.573.157.000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "AKMAL MEVA" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 51.463.140 сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.М.Якубов