Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/961 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "IPOTEKA-BANK" aksiyadorlik tijorat iрoteka banki Ответчик / Подсудимый "CHINOZ SHUXRAT TAYORLOV SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1123562 Claim ID 3308497 PDF Hash 04bc78019d383aec... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 23 025 символов
*****-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан банк фойдасига: -803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича муддатли асосий қарз 2.239.583.333,35 сўм, муддати ўтган асосий қарз 104.133.333,32 сўм, муддатли фоиз тўлов 5.579.404,66 сўм, муддати ўтган фоиз тўлови 66.888.828,54 сўм ва 2.442.453,11 сўм пеня, жами 2.418.627.352,98 сўм; -546/754/2020-сонли шартномаси бўйича муддатли асосий қарз 1.937.500.000 сўм, муддати ўтган асосий қарз 124.995.000 сўм, муддатли фоиз тўлов 9.503.363,05 сўм, муддати ўтган фоиз тўлови 51.917.599,92 сўм ва 2.302.750 сўм пеня, жами 2.126.218.713,42 сўм ундириш; -ундирувни гаровдаги "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат бўлган кўчмас мулк ва Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат бўлган кўчмас мулк объектларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар "*****" акциядорлик тижорат банки ишончли вакили ***** (2023 йил 27 мартдаги 02/222-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" акциядорлик тижорат банки манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан банк фойдасига: -803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича муддатли асосий қарз 2.239.583.333,35 сўм, муддати ўтган асосий қарз 104.133.333,32 сўм, муддатли фоиз тўлов 5.579.404,66 сўм, муддати ўтган фоиз тўлови 66.888.828,54 сўм ва 2.442.453,11 сўм пеня; -546/754/2020-сонли шартномаси бўйича муддатли асосий қарз 1.937.500.000 сўм, муддати ўтган асосий қарз 124.995.000 сўм, муддатли фоиз тўлов 9.503.363,05 сўм, муддати ўтган фоиз тўлови 51.917.599,92 сўм ва 2.302.750 сўм пеня ундириш; -ундирувни гаровдаги "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат бўлган кўчмас мулк ва Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат бўлган кўчмас мулк объектларига қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар "*****" акциядорлик тижорат банки ишончли вакили ***** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан ѐзма маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 27 ноябрда 546/754-20020-сонли тузилган кредит шартномасига асосан жавобгарга 3.000.000.000 сўм миқдорда ҳамда 2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномасига мувофиқ, 2.500.000.000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилганлигини, жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги натижасида муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да, қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўради. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Юсупахмедов, ишончли вакили У.Мамаджановлар даъво талаблари юзасидан ўз тушунтиришларини баѐн қилиб, судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида келишувга эришиш мақсадида суд мухокамасини бошқа кунга қолдиршни сўраган. Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, "*****" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда "Кредитор" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 27 ноябрда 546/754-2020-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит (пул маблағлари) бериш мажбуриятини олиши, "Қарздор" "Банк"дан олинган кредит мабларини ушбу шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлари билан бирга тўлаш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.4-бандларига асосан "Банк" "Қарздор"га 3.000.000.000 сўм пул маблағлари 60 ой муддатга 12 ой имтиѐзли давр асосида, фоизлар кунлик ҳисобланиб, ҳисобот ойининг 30 (310 санасига қадар ундирилиши, кредит балиқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 120 та ѐпиқ турдаги сув айланма тизими (УЗБ) ҳамда 2 та 500 тонналик манфий музлатгич қуриш учун ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1-4.2-бандига асосан "Қарздор"га ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси 20 фоизни ташкил этиши, (шундан 10 фоиз компенсация Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилиши), кредит бўйича фоизлар календарь йили давомида 365 кунлик муддат асосида, кредит бўйича кунлик қолдиғидан ҳисобланиши, агар "Қарздор" амалга ошириши лозим бўлган фоиз тўлови Ўзбекистон Республикасида иш кунига тўғри келмай қолса, унда бундай тўлов кейинги иш кунида тўланиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдлек кредит шартномасининг 5-бўлими 5.1-бандига кўра, "Қарздор" 1-иловада келтирилган жадвал асосида имтиѐзли даврни ҳисобга олган ҳолда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда ҳамда миқдорларда тўлаб бориши лозимлиги белгиланган. Кредит мажбуриятларини бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида: тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7-бўлими 7.1-бандига мувофиқ, "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат кадастр рақами ***** бўлган кўчмас мулк 2.500.000.000 сўм қийматда гаровга қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 1.500.000.000 сўм қийматда кафиллиги тақдим этилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, тарафлар "*****" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 29 ноябрда 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.4-бандларига асосан "Банк" "Қарз олувчи"га 2.500.000.000 сўм пул маблағлари 60 ой муддатга 12 ой имтиѐзли давр асосида, кредит балиқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида ѐпиқ турдаги сув айланма тизими (УЗБ) ҳамда интенсив усулда балиқ боқиш хавзаси барпо қилиш учун ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1-4.2-бандига асосан "Қарздор"га ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси 22,8 фоизни ташкил этиши, (шундан 11,4 фоиз компенсация Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилиши) юзасидан ўзаро келишган. Кредит мажбуриятларини бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида: тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлими 6.1-бандига мувофиқ, "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат бўлган кўчмас мулк 3.125,0 млн сўм миқдорда гаровга қабул қилиниши юзасидан ўзаро келишагн. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида: -2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномаси бўйича: 2.239.583.333,35 сўм муддатли асосий қарз: 104.133.333,32 сўм муддати ўтган асосий қарз; 5.579.404,66 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 66.888.828,54 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.442.453,11 сўм пеня қарздорлиги жами 2.418.627.352,98 сўм; -2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича: 1.937.500.000 сўм муддатли асосий қарз; 124.995.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9.503.363,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 51.917.599,92 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.302.750 сўм пеня қарздорлиги жами 2.126.218.713,42 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан жавобгарга 2023 йил 17 апрелда 02/416-сонли талабнома (огохлантириш) хати асосида мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома (огохлантириш) хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида "*****" акциядорлик тижорат банки томонидан 2023 йил 12 июнъ ҳолатига тақдим қилинган: -2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномаси бўйича 1/960-сонли маълумотномасига асосан: 1.812.500.000 сўм муддатли асосий қарз: 249.995.000 сўм муддатли ўтган асосий қарз, 2.106.152,06 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 90.958.449,32 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 5.482.119,21 сўм пеня қарздорлиги жами 2.161.041.720,59 сўм; -2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича 1/671-сонли маълумотномага асосан: 2.135.416.666,69 сўм муддатли асосий қарз; 208.299.999,98 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.586.378,90 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 115.688.324,51 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 7.051.978 сўм пеня қарздорлиги жами 2.469.043.348,08 сўм, тарафлар ўртасида тузилган икки шартнома бўйича жами қарздорлиги 4.630.085.068,67 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб: -2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномаси бўйича: 2.239.583.333,35 сўм муддатли асосий қарз: 104.133.333,32 сўм муддати ўтган асосий қарз; 5.579.404,66 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 66.888.828,54 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.442.453,11 сўм пеня қарздорлиги жами 2.418.627.352,98 сўм; -2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича: 1.937.500.000 сўм муддатли асосий қарз; 124.995.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9.503.363,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 51.917.599,92 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.302.750 сўм пеня қарздорлиги жами 2.126.218.713,42 сўм қарздорлигини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида 2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли сонли кредит шартномасининг 8-бўлимига ва 2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномасининг 9-бўлимига асосан мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганда "Банк" "Қарздор"га мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганлиги ва ушбу ҳолатни ҳал қилиш муддатини белгиланган ҳолда ѐзма хабар юбориш, "Қарздор"нинг кредитдан фойдаланишини тўхтатиш ѐки бекор қилиш, муддатидан олдин ѐки дарҳол кредитни тўлиқ ѐҳуд қисман қайтарилишини талаб қилиш, ундирувни таъминотга қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан тарафлар ўртасида 2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида: Тарафлар "*****" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда"Ипотекага олувчи" деб юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи- Ипотекага-қўювчи " деб юритилади) ўртасида 2020 йил 28 норябрда Тошкент вилояти ***** тумани ***** шаҳри, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган ***** туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариал идораси, нотариус Хатамова Гулирух Фархадовна томонидан гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага қўювчи" "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат кадастр рақами ***** бўлган кўчмас мулкини кредит шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. "*****" акциядорлик тижорат банки, "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 12 ноябрда "Гаровга қўйилаѐтган мол-мулкни баҳолаш бўйича" расмийлаштирилган келишув далолатномасига асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат кадастр рақами ***** бўлган кўчмас мулклар мустақил баҳоловчи "*****" масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 27 июлдаги 003/27/07-сонли хулосасига асосан 7.923.465.000 сўмга баҳоланиб, "*****" акциядорлик тижорат банки томонидан гаровга 2.250.000.000 сўм миқдорда гаровга қабул қилинган. Шунингдек, кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан тарафлар ўртасида 2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида: Тарафлар "*****" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда"Ипотекага олувчи" деб юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи- Ипотекага-қўювчи " деб юритилади) ўртасида гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилиб, мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага қўювчи" "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат кадастр рақами ***** бўлган кўчмас мулкини кредит шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. "*****" акциядорлик тижорат банки, "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 11 ноябрда "Гаровга қўйилаѐтган мол-мулкни баҳолаш бўйича" расмийлаштирилган келишув далолатномасига асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат кадастр рақами ***** бўлган кўчмас мулклар "*****" акциядорлик тижорат банки томонидан гаровга 3.125.000.000 сўм миқдорда гаровга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай молмулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол- мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига: -2020 йил 27 ноябрда тузилган 546/754-2020-сонли кредит шартномаси бўйича: 2.239.583.333,35 сўм муддатли асосий қарз: 104.133.333,32 сўм муддати ўтган асосий қарз; 5.579.404,66 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 66.888.828,54 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.442.453,11 сўм пеня қарздорлиги жами 2.418.627.352,98 сўм; -2021 йил 29 ноябрда тузилган 803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича: 1.937.500.000 сўм муддатли асосий қарз; 124.995.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9.503.363,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 51.917.599,92 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 2.302.750 сўм пеня қарздорлиги жами 2.126.218.713,42 сўм қарздорлигини ундиришни; ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат бўлган кўчмас мулк ва Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат бўлган кўчмас мулк объектларига қаратишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар "*****" акциядорлик тижорат банки фойдасига: -803/1438/2021-сонли кредит шартномаси бўйича: 2.135.416.666,69 сўм муддатли асосий қарз; 208.299.999,98 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.586.378,90 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 115.688.324,51 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 7.051.978 сўм пеня; -546/754/2020-сонли кредит шартномаси бўйича: 1.812.500.000 сўм муддатли асосий қарз: 249.995.000 сўм муддатли ўтган асосий қарз, 2.106.152,06 сўм муддатли фоиз қарздорлиги; 90.958.449,32 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги; 5.482.119,21 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчасида ер участкасининг 0,8 гектар, умумий майдони 3015,05 кв.м, 18 литердан иборат бўлган кўчмас мулк ва Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙда жойлашган нотурар жой, умумий майдони 73872 кв.м, 9 литердан иборат бўлган кўчмас мулк объектларига қаратилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 90.896.921,32 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья *****