← Назад
Решение #588201 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| онуни | 16 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 221 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
11 178 символов
4-1103-2301/1064-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлимининг жавобгар "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели
МФЙ ҳудудида жойлашган "тош майдалаш корхонаси ва бетон маҳсулотлари
ишлаб чиқариш"ни фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан
аризачи Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлими бошлиғи. Ш.Пўлатов, ишончли вакили Б.Бабаев (2023 йил
12 июндаги 198-сонли ишончнома асосида), жавобгар "TRANSPORT FREE
GROUP" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили И.Халилов (2023 йил
12 июндаги 12/06-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлими (бундан буён матнда "аризачи" деб юритилади) судга
аризаси билан мурожаат қилиб, "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда "жавобгар" деб юритилади)га нисбатан
нисбатан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида
жойлашган "тош майдалаш корхонаси ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш"ни
фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ тумани санитария
эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи.
Ш.Пўлатов, ишончли вакили Б.Бабаевлар аризадаги важларни такрорлаб,
корхона фаолияти тегишли тартибда ва қоидалар асосида 2023 йил 13 май куни
текширилганлиги текшириш натижасида бир қатор камчиликлар қонун бузилиш
ҳолатлари аниқланганлигини бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилганлигини,
аҳолидан жамият фаолияти натижасида атрофга чиқаётган шовқин ва чангтузондан норози бўлиб шикоятлар келиб тушаётганлигини, корхона фаолияти
чекланган бўлсада бугунги кунда ҳам фаолият юритаётганлигини билдириб,
аризани қаноатлантириб, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ
ҳудудида жойлашган "тош майдалаш корхонаси ва бетон маҳсулотлари ишлаб
чиқариш"ни фаолиятини тўхтатишни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "TRANSPORT FREE GROUP"
масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили И.Халилов корхона фаолияти
тайёр бетон ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилганлигини, бугунги кунда
фаолият юритмаётганлигини, корхона фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида
бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини билдириб, аризани рад қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг арз
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, бундан ариза судга
келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий
санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно.
Суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб
чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини
ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари
бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи
органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик
учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлаши назарда
тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "TRANSPORT FREE GROUP"
масъулияти чекланган жамияти (СТИР:307334590) 3-тоифа хавфсизлик
даражасидаги корхона бўлиб тайёр бетон ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланади.
"TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамиятининг
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида жойлашган "тош
майдалаш корхонаси ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш"цехи фаолиятидан
норози бўлиб, ҳудуддаги фуқаролардан эътирозлар келиб тушган.
Ушбу эътирозалрни жойида ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2023 йил 10 майдаги 388-196144-сонли текширишга рухсати асосида, Қуйичирчиқ тумани санитария
эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2023 йил 12
майдаги 90-10-140-SES/2023-сонли буйруғи билан Қуйичирчиқ тумани
санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
мутахассиси Б.Бабаев ҳамда "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти
чекланган жамияти иш юритувчиси (вакили) А.Абдурахмоновлар иштирокида
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида жойлашган
"TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамияти фаолияти
текширилган бўлиб, ушбу текшириш натижасида:
-корхонанинг "тош майдалаш цехи" (шовқин ва чанг чиқарувчи манбалари)
дастгоҳлари
қонун
талабларига
зид
равишда
яшаш
хонадонига
201 метр бўлган масофада жойлаштирилганлиги;
-корхона (объект) ҳудуди 8 гектар майдондажойлашганлиги, ҳудудда
тошни майдалаш (дробилка) агрегати ва 3 дона бетон заводи (биттаси ишчи
ҳолатида хўжалик корпуси, 20 ўринли ётоқхона, ошхона, душ, хожатхона ва
идоралардан иборатлиги санитаария ҳолати қониқарсизлиги, ҳудудни тозалаш ва
иш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш ўрналари ўрнатилмаганлиги;
-ходимлар махсус кийим бош ва шовқин, чангга қарши шахсий ҳимоя
воситалари билан таъминланмаганлиги;
-ходимлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2012
йил 10 июлдаги "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 200-сонли буйруғини 1-2-иловасига мувофиқ
тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги;
-корхонда дезинфекция, дератизация ва дезинсекция тадбирларини
ўтказиш ҳамда маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун тегишли ташкилотлар
билан шартнома тузилмаганлиги аниқланиб, бу ҳақида 2023 йил 13 майда
далолатнома тузилиб, далолатнома мазмуни ва оқибатлари юзасидан
"TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси
сифатида А.Абдурахмонов таништирилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида"ги 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунининг
16-моддасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
аҳолининг
санитария-эпидемиологик
осойишталиги
тўғрисидаги
қонунчилик, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи
мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари талабларини бажариши;
юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф
этиш мақсадида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши
тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида
маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган
хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш,
ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш пайтида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига таҳдид солувчи
авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий
давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи
органларга ишончли ахборот тақдим этиши шарт.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасида
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкинлиги назарда
тутилган.
Аризачи томонидан ишлаб чиқариш корхонасига Ўзбекистон
Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги
тўғрисида"ги 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонун талабларига риоя
қилиниши юзасидан камчиликларни бартараф этиб, тегишли хужжатларни
тақдим қилиш юзасидан огохлантирилган бўлсада, текширишда аниқланган
ҳоллатлар бартараф этилмаган ҳолда фаолиятини давом эттириб келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб
туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, бунда фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари;
Ушбу кодекснинг 221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб
чиқилиши керак, бундан ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан
сўнг кўриладиган молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно
бўлиб, иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор-йўқлигини аниқлаши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан қонунда
белгиланган талаблар бажарилмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги учун
жавобгарлик назарда тутилганлигини, аризачининг важлари асослилигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириб, "TRANSPORT FREE GROUP"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани Сергели МФЙ ҳудудида жойлашган "тош майдалаш корхонаси ва бетон
маҳсулотлари ишлаб чиқариш"ни фаолиятини тўхтатиб туришни белгилашни,
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда тарафлар
давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб ундирувсиз
қолдиришни, почта харажатини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлимининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида
жойлашган "тош майдалаш корхонаси ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш"ни
фаолияти тўхтатиб турилсин.
Жавобгар "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги бўлими фойдасига 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Давлат божи харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
"TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан
фаолиятининг тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг, Қуйичирчиқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги бўлими томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси
(қарори) асосида "TRANSPORT FREE GROUP" масъулияти чекланган
жамиятининг фаолияти тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун
ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
М.М.Якубов