← Назад
Решение #588249 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 156 символов
4-2101-2302/3444-сонли иш
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2023 йил 12 июнь
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат
палатаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “А” хусусий корхонаси ва
қўшимча жавобгар “Д” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит
қарздорлигини солидар ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “А”
хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Д масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит
шартномаси бўйича жами 27.372.886 сўм кредит қарздорлиги, шундан
24.263.833 сўм кредитнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 3.109.054 сўм
пеня ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Савдо-саноат палатаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга
оширилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда
ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим
топади.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб,
қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк”
ҳамда “А” хусусий корхонаси ўртасида 2020 йил 10 ноябрда 18 ой муддатга
йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.000.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратиш тўғрисида 493-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас
қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни
қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1.6-бандига
кўра, банк қарздор томонидан 15 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича
асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва
фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин
ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Банкнинг 12.06.2023 йилдаги 23/539-сонли маълумотига кўра,
жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли,
ҳозирги кунда жавобгарнинг банк олдида қарздорлиги мавжуд эмас.
Шу боис суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қопланганлиги
боис даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар ундирувни гаровга қўйилган мулкка
қаратишни сўраган.
Даъво талабининг кредит қарздорликни ундириш талаби рад
этилганлиги сабабли ундирувни гаров таъминотига қаратишни ҳам рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 547.458 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажатлари, шунингдек судлар фаолиятини
таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит
ҳисоб рақамига 3.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “А” хусусий корхонасидан республика бюджетига 547.458
сўм давлат божи ва судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий
вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 3.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция шикоят бериши, прокурор
протест келтириши мумкин.
Б.Джумаев