← Назад
Решение #588405 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онунинг | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1090-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг
қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили М.Муртозоқулов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда - аризачи)
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда - қарздор)га нисбатан соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабларини
қувватлаб, қарздор томонидан давлат бюджетига ва давлат мақсадли
жамғармаларига тўланадиган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлик суммаси қопланмаганлигини, қарздор бугунги кунда
фаолият олиб бормаётганлигини, қарздорликни ундириш бўйича барча чоралар
кўрилиб, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини, қарздорлик пеня
ҳисобига ўсиб бораётганлигини, Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб
борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулки
мавжуд эмаслиги аниқланиб, қонуний асосларда ижро ҳужжати солиқ органига
қайтарилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Қарздор суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
масъулияти чекланган жамияти 01.04.2019 йилда тадбиркорлик субъекти
сифатида давлат рўйхатга олинган ва унга 306281098 СТИР берилган. Қарздор
раҳбари сифатида Бадалян Гарник Юревич фаолият юритиб келган.
Аризачи
Жиззах
вилоят
солиқ
бошқармаси
томонидан
тақдим этилган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича,
қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги
2023 йил 07 май ҳолатига 6.022.171.165 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ
қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан суд ва аризачининг
қарор(лар)и мавжуд бўлиб, ушбу қарор(лар)нинг ижроси юзасидан олиб
борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий
ижро бюроси томонидан қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини
қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган
доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи
қисми 3-бандига асосан ундирувчи Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасига
қайтарилган.
Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур ҳолатда суд қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларини уч
ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир бўлмаганлигини инобатга олиб,
ариза талабини қаноатлантиришни, яъни ILG`OR DO`STLIK QURILISH
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни ва унга нисбатан тугатиш доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти
ҳудудий бошқармасининг тавсиясига кўра қарздорни тугатиш бошқарувчиси
этиб,
4-тоифали
суд
бошқарувчиси
Х.Комиловни
Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг
22-моддасига асосан суд бошқарувчиси сифатида тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини, яъни 990.000 сўм давлат божини қарздор зиммасига юклашни
ва қарздордан аризачи фойдасига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 140-142, 241-242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 36, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг қарздор ILG`OR
DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ҳамда ILG`OR DO`STLIK
QURILISH масъулияти чекланган жамияти (ИНН 306281098)ни тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
Қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамиятини
тугатиш бошқарувчиси этиб Х.Комилов тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 224-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхонада
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳисоботни 30 кунлик муддат ичида судга
тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва ҳар ойнинг якунига бўйича судга унинг натижалари ҳақида оралиқ
ҳисобот, 2023 йил 12 сентябрга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш
юклатилсин.
- Қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган жамияти
зиммасига уч иш куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган
жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджети, суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 990.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Қарздор ILG`OR DO`STLIK QURILISH масъулияти чекланган
жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Жиззах вилоят солиқ бошқармаси
фойдасига 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Қурбанов