Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1592 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый O`ZBEKTELEKOM акционерлик жамияти
Source ID 1125588 Claim ID 3296710 PDF Hash 0ff0ae7e533f47cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
аролик кодекси 573-моддаси аролик кодекси 573 code_article
аролик кодекси 544-моддаси аролик кодекси 544 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 15 550 символов
4-1104-2301/1592-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 12 июнь Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ж.Эргашев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) ва жавобгар вакили М.Азимов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан 19 671 236,9 сўм ижара ҳақи ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан 19 671 236,9 сўм ижара ҳақи ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги хабардорлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд эмаслиги аниқланди ва суд, суд муҳокамасида даъвогарнинг иштирокини зарур деб ҳисоблайди. Жавобгар вакили суд муҳокамасида, даъвогарнинг даъво аризасидаги талаби билан келишмаслигини, “ХХХ” АЖнинг даъвогар олдида 19 671 236,9 сўм ижара ҳақи қўшимча маълумотларни судга тақдим этиш учун суд мажлисини кейинга қолдириш ҳақидаги қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, ижрага берилган мулкдан фойдаланганлиги учун жавобгар – “ХХХ” АЖ ўз вақтида 2023 йил январь-апрель ойлари учун ижара тўловларини тўламаганлигини айтиб, натижада ҳосил бўлган ижара тўловларидан 19 671 236,9 сўм асосий қарз вужудга келганлиги таъкидлаб, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар ижара тўловларидан ҳосил бўлган асосий қарздорликни тўлаб бермаганлиги боис, даъво аризадаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарздорликни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили, 2022 йил шартнома асосида ижарага берилган мулкдан фойдаланганлиги учун тарафлар ўртасида тузилган шартномалар тузилганлигини, бироқ даъвогарнинг айбига кўра, 2023 йил январь-апрель ойлари учун тегишли равишда ижара шартномалари тузилмаганлигини билдириб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. 1 Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Ўртачирчиқ тумани ҳокимияти, Оҳангарон тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби, Янгийўл тумани 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби, “А.Ортиқов” КШП, Юқоричирчиқ тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод тумани ҳокимияти, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими”, Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби, Янгийўл тумани 15-сонли ДМТТ, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси, Зангиота тумани Болалар ва Ўсмирлар спорти мактаби, Ўртачирчиқ тумани 66-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби, Янгийўл тумани 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод шаҳар 1-сонли мактабгача таълим муассасаси, Оҳангарон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод шаҳар 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби, “Оққўрғон тумани йўллардан фойдаланиш” УК, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармалари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим 2 даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, ижарага берилаётган давлат мулки объектлари қуйидаги жадвалдаги ижара шартномалари 2022 йил учун тузилиб, 2023 йил январь-апрел ойлари учун тузилмаган бўлсада, жавобгар жадвалда кўрсатилган объектлардан амалда фойдаланиб келганлиги аниқланди. № Балансда сақловчининг номи Ижарага олувчининг номи 2022 йилда тузилган шартнома рақами ва санаси 1 Оҳангарон туман 1-сонли касб-хунар мактаби Янгийўл тумани 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби “А.Ортиқов” КШП, “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 0119/08-22-сонли, 18.04.2022 йилдаги 0151/21-22-сонли 27.04.2022 йилдаги “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 0207/21-22-сонли, 18.05.2022 йилдаги 0208/20-22-сонли, 18.05.2022 йилдаги 235 676,7 “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 0240/09-22-сонли, 01.06.2022 йилдаги 0244/01-22-сонли, 01.06.2022 йилдаги 499 285,5 “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 0274/04-22-сонли, 22.06.2022 йилдаги 0340/18-22-сонли 13.10.2022 йилдаги 0344/18-22-сонли, 13.10.2022 йилдаги 235 676,7 “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 0366/21-22-сонли, 01.12.2022 0367/10-22-сонли, 01.12.2022 йилдаги 0372/12-22-сонли, 21.12.2022 йилдаги 0864/18-21-1сонли, 22.04.2022 йилдаги 0939/06-20-3сонли, 14.04.2022 йилдаги 0963/21-20-3сонли, 14.04.2022 йилдаги 0966/04-20-3сонли , 12.04.2022 йилдаги 0968/03-20-3сонли, 06.07.2022 йилдаги 0969/04-20-2сонли, 12.04.2022 йилдаги 0971/07-20-3сонли, 19.04.2022 272 337,5 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Юқоричирчиқ тумани 10сонли умумий ўрта таълим мактаби Бекобод тумани ҳокимияти Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими” ДУК Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби Ўртачирчиқ туман 2-сонли касб-ҳунар мактаби Ўртачирчиқ туман аграсаноат ва транспорт касб-ҳунар мактаби Янгийўл тумани 15-сонли ДМТТ Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси Зангиота тумани Болалар ва Ўсмирлар спорти мактаби Ўртачирчиқ тумани 66сонли умумий ўрта таълим мактаби Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби Янгийўл тумани 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби Бекобод шаҳар 1-сонли мактабгача таълим муассасаси Оҳангарон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби Бекобод шаҳар 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Оққўрғон тумани йўллардан фойдаланиш” УК “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали 3 2023 йил январь-апрель ойлари учун ҳисобланган ижара суммаси (сўм) 853 324,3 289 358,6 561 696,2 3 121 407,1 97 762,2 212 109 860 220 929 613,7 567 369,9 4 003 885,5 272 337,5 235 676,7 471 353,4 235 676,7 272 337,5 “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ “Ўзбектелеком” АЖ Тошкент филиали йилдаги 1062/01-21-1сонли, 10.05.2022 йилдаги 5 444 132,1 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги №234-сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 9-бандига кўра, судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 573-моддасига асосан бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Жавобгар – “ХХХ” АЖ Ўртачирчиқ тумани ҳокимияти, Оҳангарон тумани 1сон касб-ҳунар мактаби, Янгийўл тумани 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби, “А.Ортиқов” КШП, Юқоричирчиқ тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод тумани ҳокимияти, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими”, Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби, Янгийўл тумани 15-сонли ДМТТ, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси, Зангиота тумани Болалар ва Ўсмирлар спорти мактаби, Ўртачирчиқ тумани 66сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби, Янгийўл тумани 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод шаҳар 1-сонли мактабгача таълим муассасаси, Оҳангарон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бекобод шаҳар 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби, “Оққўрғон тумани йўллардан фойдаланиш” УК, “Олмалиқ конметаллургия комбинати” АЖ балансида бўлган мулклардан амалда 2023 йил 4 январь-апрель ойларида фойдаланганлиги аниланганлиги боис, юзага келган 19 671 236,9 сўм ижара ҳақидан қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Мазкур юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича даъвогар ёзма талаб билан жавобгарга мурожаат қилган, бироқ жавобгар мазкур мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаганлиги, яъни даъвогар судга даъво ариза тақдим этгандан сўнг, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар даъво аризадаги асосий қарздорликни даъвогарга ихтиёрий равишда тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда, суд даъвогар – ХХХ жавобгар – “To`ytepa Raxmon Trans Servis” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан асосий қарздорликни ундириш талабини рад қилишни ҳамда даъвогарнинг мазкур рад қилинган даъво талаби суд муҳокамасидаги ҳисоб-китоблар, иш ҳужжатларидаги маълумотлар ва томон вакилларини кўрсатувлари билан аниқланди ва суд муҳокамасида ўз исботини топди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан 19 671 236,9 сўм ижара ҳақи ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333, 535, 544, 573-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги №234сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори талабларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан: - даъвогар – ХХХ фойдасига 19 671 236,9 сўм ижара ҳақи ва 33 000 сўм 5 почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 393 424,74 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6