Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/869 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ADVOKAT GALAKTIS" адвокатлик бюроси Ответчик / Подсудимый "TURG`UNBOY QIZI XAYRINISO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1091796 Claim ID 3191410 PDF Hash 753868157417e5c5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 161-моддаси онуни 161 law
онуни 165- моддаси онуни 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуни 166-моддаси онуни 166 law
Текст решения 12 616 символов
4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 12 июнь раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, қарздор вакили Х.Хамилева (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюросининг қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иши бўйича қарздор ва кредитор ўртасида тузилган келишув битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги аризасини Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Аризачининг аризаси 2023 йил 3 март куни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан, иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган ва суднинг 2023 йил 16 мартдаги ажримига асосан қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ХХХномзоди тасдиқланган. Қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий этилганлиги тўғрисида “Biznes-Daily media” нашрининг “Birja” рўзномасининг 2023 йил 6 апрелдаги 26 (3013)-сонида эълон берилган. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 8 майдаги йиғилишида кредиторлар талаблари реестри 12 851 279 сўмга тасдиқланиб, шундан 12 851 279 сўм “ХХХ” адвокатлик бюросидан иборат. Қарздорнинг кредиторлари йиғилишида муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида ҳақ белгилаш тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг таклифига кредиторлар рози бўлиб овоз берган. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 8 июндаги кредиторлар йиғилишининг баённомаси қарорига кўра, кредиторлар ва қарздор ўртасида келишув битими тузилиб тасдиқланганлиги сабабли, иш юритишни тугатиш учун судга мурожаат қилиш кераклиги кўрсатилган. 1 Кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, 4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иши бўйича қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва кредитор ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган. Шу билан бирга, аризачи вакили суд мажлисини кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд, мазкур иқтисодий ишни кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд муҳокамасида иштирок этган қарздорнинг вакили, аризачининг аризаси талаби бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришилганлигини билдириб, иш юритишни тугатишни сўради. Суд муҳокамасида, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг барчасини суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардорлигини тасдиқловчи маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Суд, қарздорнинг раҳбарининг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ва тақдим қилинган аризани ҳамда келишув битимини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 161-165моддаларига мувофиқ иш юритишга қабул қилишни, қуйидагиларга кўра, 41104-2301/869-сонли иқтисодий иш бўйича тақдим этилган келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган молмулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига йўл қўйилади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим 2 чиқаради, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 165- моддасига кўра, келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Қарздор, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси келишув битими имзоланган пайтдан эътиборан беш кун ичида судга келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризани тақдим этиши керак. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак: келишув битимининг матни; келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилишининг баённомаси; қарздор кредиторларининг талаблари реестри; ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар қопланганлигини ва талаблар қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; келишув битими тузиш ҳақидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки келишув битимини тузишга қарши овоз берган кредиторларнинг ёзма эътирозлари. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризага қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иши бўйича, кредитор ва қарздор ўртасида ўртасидаги 2023 йилнинг 6 июнь куни куни тузилган келишув битимида қуйидагилар белгиланган, яъни: 1. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюросининг олидидаги суднинг 4-1104-2101/1373-сонли ижро варақаси асосан 10 998 480 сўм қарздорлик ва суднинг 4-10012308/6231-сонли ижро варақасига асосан 9 330 000 сўмга қарздор ҳисобланиши ва жами қарздорлик 20 328 480 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. 2. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 20 328 480 сўм асосий қарзнинг 12 000 000 сўмини тўлаб берилганлигини кўрсатган. 3. Кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси эса “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг қолган қарзидан воз кечиши ва қарздорлик бўйича судга ва бошқа органга мурожаат қилмаслигига ўзаро келишишган. 4. Судга ариза киритишда олдиндан тўланган суд харажатларини “ХХХ” адвокатлик бюроси зиммасида қолишини белгиланган. Келишув битими бир хил юридик кучга эга қарздор ва кредиторлар учун етарли равишда нусхада тузилди, қарздор ва кредиторлар учун бир нусхадан, бир нусхаси келишув битимини тасдиқлайдиган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этилади. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси биринчи қисми, 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 165-моддасига кўра, келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Ушбу модда талабларига кўра, қарздорнинг кредиторлари йиғилишида муваққат бошқарувчига кузатув даври учун тайинланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида ҳақ тўлаб берилганлиги муваққат бошқарувчи Д.Турсунбоеванинг ёзма аризасига асосан аниқланди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 166-моддасига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Қарздор юридик шахснинг ташқи бошқарувчиси ва тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари сайлангунига (тайинлангунига) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттиради. Келишув битими тасдиқланган кундан эътиборан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси ёхуд учинчи шахс кредиторлар олдидаги қарзни тўлашга киришади. Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу келишув битими шартлари ўзга шахсларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини поймол этмаслигини, амалдаги қонунларга хилоф эмаслигини инобатга олган ҳолда ушбу келишув битимини тасдиқлашни ва ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 161-166-моддаларинига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Қарздор раҳбарининг 4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иши бўйича қарздор ва кредитор ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилсин. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиш қарорига асосан кузатув даври учун муваққат бошқарувчи Д.Турсунбоевага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги тасдиқлансин ва ушбу ойлик иш ҳақини тўлаб берилганлиги инобатга олинсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1104-2301/869-сонли иқтисодий иши бўйича, кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюросининг 4 қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ўртасидаги 2023 йилнинг 6 июн куни куни тузилган келишув битими қуйидагилар асосида тасдиқлансин, яъни: 1. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюросининг олидидаги суднинг 4-1104-2101/1373-сонли ижро варақаси асосан 10 998 480 сўм қарздорлик ва суднинг 4-10012308/6231-сонли ижро варақасига асосан 9 330 000 сўмга қарздор ҳисобланиши ва жами қарздорлик 20 328 480 сўмни ташкил этади. 2. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 20 328 480 сўм асосий қарзнинг 12 000 000 сўмини тўлаб берилганлиги аризачи ва қарздор ўзаро тан олади. 3. Кредитор (аризачи) – “ХХХ” адвокатлик бюроси эса “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг қолган қарзидан воз кечади ва “ХХХ” адвокатлик бюроси қарздорлик бўйича судга ва бошқа органга мурожаат қилмайди. 4. Судга ариза киритишда олдиндан “ХХХ” адвокатлик бюроси томонидан тўланган 33 000 почта харажати ва 900 000 сўм давлат божи, “ХХХ” адвокатлик бюроси зиммасида қолдирилсин. Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув таомили тугатилсин. Келишув битими бир хил юридик кучга эга қарздор ва кредиторлар учун етарли равишда нусхада тузилди, қарздор ва кредиторлар учун бир нусхадан, бир нусхаси келишув битимини тасдиқлайдиган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этилди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ушбу битимда назарда тутилган келишувлар белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда ижро этади. Мазкур иқтисодий иш бўйича, яъни тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилсин. Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида иштирок этаётган шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди. Ажримдан норози тараф ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 5