← Назад
Решение #588561 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
16 514 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
АТБ "*****" манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 46.351.714,19 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 1.466.196,78 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровдаги "*****"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли кўчатларни томчилатиб суғориш
тизими, дори сепиш ускунаси, бегона ўтларни кесувчи машина, 2 тоннали дори
сепиш ускуналарига ва Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, ***** массиви,
***** МФЙ, 2-бўлимида жойлашган кадастр рақами ***** бўлган дала
шийпонига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар АТБ
"*****" ишончли вакили ***** (2023 йил 05 январдаги 01/05-20-сонли
ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ "*****" манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 46.351.714,19 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик, 1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровдаги "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли кўчатларни томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш
ускунаси, бегона ўтларни кесувчи машина, 2 тоннали дори сепиш ускуналарига
ва Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, ***** массиви, ***** МФЙ, 2-бўлимида
жойлашган кадастр рақами ***** бўлган дала шийпонига қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар АТБ "*****" ишончли вакили
***** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан ѐзма
маълумотнома
тақдим
этиб,
тарафлар
ўртасида
2021 йил 22 февралда 7/21-сонли тузилган кредит шартномасига асосан
жавобгарга айланма пул маблағларини тўлдириш мақсадида 550.000.000 сўм
миқдорда кредит ажратилганлигини, жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя
қилинмаганлиги сабабли, 2023 йил 01 май ҳолатига 46.351.714,19 сўм муддати
ўтган асосий қарздорлик, 1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да, қарздорлик
қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб, ундирувни гаров
мулкларига қаратиб беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари М.Акбаров даъво талаблари юзасидан ўз
тушунтиришларини билдириб, етиштирилган ўрик ҳосилни териб олиш ва
сотиш ишлари амалга оширилаѐтганлигини, муддат берилса қарздорликни тўлиқ
қоплашини билдирган.
Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, АТБ "*****" (бундан буён матнда
"Кредитор" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22
февралда 7/21-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.6-бандларига мувофиқ, "Кредитор"
кредит комиссиясининг 2021 йил 17 февралдаги 7/21-сонли мажлис баѐнига
асосан "Қарз олувчи"га 550.000.000 сўм миқдорида кредитни мазкур
шартноманинг 2.7-банди бажарилганидан сўнг ажратиши, кредит 12 ой муддатга
яъни 22.02.2021 йилдан 21.02.2022 йилгача ажратилиши, асосий қарз тўловини
бошлашга 4 ойлик имтиѐзли давр белгиланиши, бунда, асосий қарз тўлови
бўйича имтиѐзли муддатнинг бошланиши кредит ажратилган санадан
ҳисобланиши, кредит учун фоиз ставкаси йиллик 24 фоиз қилиб белгиланиши,
кредит айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилиши юзасидан ўзаро
келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими 2.7-бандига асосан
кредит таъминотига мажбуриятни таъминлаш усули сифатида "Қарз олувчи"
қуйидаги таъминот(лар)ни тақдим қилиши ва кредит маблағлари босқичмабосқич ажратилиши:
1-босқичда: "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли кўчатлар
томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш ускунаси, бегона ўтларни кесувчи
машина, 2 тонннали дори сепиш ускуналари тақдим этилганда 275.00.000 сўм
ажратилиши;
2-босқичда: "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент
вилояти,Оққўрғон
тумани
*****
массиви
Хосилдор
МФЙ
2-бўлим ҳудудида жойлашган дала шийпонини навбатдаги гаров сифатида
тақдим этилгандан сўнг кредитнинг қолган 275.000.000 сўм ажратилиши ўзаро
белгиланган.
Шунингдек, тарафлар АТБ "*****" (бундан буён матнда "Кредитор" деб
юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
"Қарз
олувчи"
деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 22 февралда тузилган 7/21-сонли кредит шартномасига ўзгартириш
киритиш юзасидан 2022 йил 29 апрелда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб,
кредитни қайтариш муддати 2023 йил 24 февралга қадар узайтирилиб, тўловлар
жадвалига тегишли ўзгаритишлар киритилган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 2023 йил 01 май ҳолатига 46.351.714,19 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан жавобгарга
2023 йил 17 февралда 01/07-360-сонли огохлантириш хати асосида мурожаат
қилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Суд
муҳокамасида
АТБ
"*****"
томонидан
2023
йил
12 июнъ ҳолатига тақдим қилинган 02/1-1-1314-сонли маълумотномасига
мувофиқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги муддати ўтган
қарздорлик 46.351.714 сўмни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, 46.351.714,19 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик,
1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 7/21-сонли кредит
шартномасининг 4-бўлимига асосан мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари
вужудга келганда "Банк" "Қарздор"га мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари
вужудга келганлиги ва ушбу ҳолатни ҳал қилиш муддатини белгиланган ҳолда
ѐзма хабар юбориш, "Қарздор"нинг кредитдан фойдаланишини тўхтатиш ѐки
бекор қилиш, муддатидан олдин ѐки дарҳол кредитни тўлиқ ѐҳуд қисман
қайтарилишини талаб қилиш, ундирувни таъминотга қаратиш ҳуқуқига эга
бўлиши белгиланган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти
сифатида:
Тарафлар АТБ "*****" (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб
юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда"Ипотекага-қўювчи"
деб
юритилади)
ўртасида
2021
йил
19 мартда Тошкент шаҳар Олмазор туманида хусусий амалиѐт билан
шуғулланувчи нотариал идораси, нотариуси Исмаилов Аҳмад Базарбаевич
томонидан гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур
ипотека
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага қўювчи"
"*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, ***** массиви, ***** МФЙ, 2-бўлимида жойлашган кадастр рақами
***** бўлган дала шийпони (нотурар жой биноси)ни кредит шартномасида
назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш
мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, АТБ "*****" (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб
юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда"Гаровга-қўювчи"
деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 24 февралда Тошкент шаҳар Олмазор туманида хусусий амалиѐт билан
шуғулланувчи нотариал идораси, нотариус Исмаилов Аҳмад Базарбаевич
томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилиб, "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли кўчатлар томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш
ускунаси, бегона ўтларни кесувчи машина, 2 тонннали дори сепиш ускуналари
гаровга қўйилган.
АТБ "*****" Тошкент вилояти минтақавий филиали мижози "*****"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 550.000.000 сўм миқдорида қисқа
муддатли кредит маблағлари таъминоти сифатида гаровга қўйилаѐтган мулкни
келишув нархи юзасидан:
2021 йил 22 февралда расмийлаштирилган келишув далолатномасига
асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган:
-кўчатларни томчилатиб суғориш тизими-1.420.232.000 сўм;
-дори сепиш ускунаси-294.566.000 сўм;
-бегона ўтларни кесувчи машина-159.704.000 сўм;
-2 тоннали дори сепиш ускуналари-154.972.000 сўм қийматда;
2021 йил 04 мартда расмийлаштирилган келишув далолатномасига асосан
"*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, ***** массиви, ***** МФЙ, 2-бўлимида жойлашган кадастр рақами
***** бўлган дала шийпони (нотурар жой биноси) 105.000.000 сўм қийматда
гаровга қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида
мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарз олувчи гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай молмулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси
бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка
бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров
шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси
бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган
ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва
ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 46.351.714,19 сўм
муддати ўтган асосий қарздорлик, 1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундиришни, ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли кўчатларни томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш ускунаси, бегона
ўтларни кесувчи машина, 2 тоннали дори сепиш ускуналарига ва Тошкент
вилояти,
Оққўрғон
тумани,
*****
массиви,
*****
МФЙ,
2-бўлимида жойлашган кадастр рақами ***** бўлган дала шийпонига қаратиш,
низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 118, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар АТБ "*****" фойдасига 46.351.714,19 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 1.466.196,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 33.000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 956.358,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув: "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли кўчатларни
томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш ускунаси, бегона ўтларни кесувчи
машина, 2 тоннали дори сепиш ускуналарига ва Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, ***** массиви, ***** МФЙ, 2-бўлимида жойлашган кадастр рақами
***** бўлган дала шийпонига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
*****