← Назад
Решение #588614 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
15 601 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси АТБ "*****" манфаатида жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 285.000 АҚШ доллар муддати ўтган қарздорлиги,
4.959 АҚШ доллар фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар
"*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, *****
тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр рақами ***** бўлган
автокорхона бино-иншоотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даьвогар АТБ "*****" ишончли вакили ***** (2023 йил 05 январдаги 01/05-20сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ "*****" манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 285.000 АҚШ
доллар муддати ўтган қарздорлиги, 4.959 АҚШ доллар фоиз қарздорлигини
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда
жойлашган, кадастр рақами ***** бўлган автокорхона бино-иншоотига
қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар АТБ "*****" ишончли вакили
***** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан ѐзма
маълумотнома
тақдим
этиб,
тарафлар
ўртасида
2021 йил 18 августда 43/21-сонли тузилган кредит шартномасига асосан
жавобгарга айланма пул маблағларини тўлдириш-мевалар сотиб олиш мақсадида
285.000 АҚШ доллар миқдорда кредит ажратилганлигини, жавобгар томонидан
тўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги сабабли, 2023 йил 01 май ҳолатига
285.000 АҚШ доллар муддати ўтган қарздорлиги, 4.959 АҚШ доллар фоиз
қарздорлиги вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да,
қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб,
ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ***** даъво талаблари юзасидан ўз
тушунтиришларини билдириб, етиштирилган ҳосилни териб олиш ва сотиш
ишлари амалга оширилаѐтганлигини муддат берилса қарздорликни тўлиқ
қоплашини билдирган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарлар тегишли тартибда, суд ажрими орқали
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, АТБ "*****" (бундан буён матнда
"Кредитор" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18
августда 43/21-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Кредитор"
шартнома бўйича "Қарз олувчи"га келишилган миқдорда ва шартларда кредит
бериш, "Қарз олувчи" эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш,
келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.7-бандларига
мувофиқ, "Кредитор" кредит комиссиясининг 2021 йил 18 августдаги 44/21сонли қарорига асосан "Қарз олувчи"га 285.000 АҚШ доллар миқдорида
кредитни мазкур шартноманинг 2.7-банди бажарилганидан сўнг ажратиши,
кредит 08 ой муддатга яъни 18.08.2021 йилдан 17.04.2022 йилгача ажратилиши,
асосий қарз тўловини бошлашга 3 ойлик имтиѐзли давр белгиланиши, кредит
учун фоиз ставкаси йиллик 4 фоиз қилиб белгиланиши, кредит айланма
маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилиши, Кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш муддатлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 1-илова "Асосий қарз ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали"га
мувофиқ амалга оширилиши, кредит таъминотига мажбуриятни таъминлаш
усули сифатида "Қарз олувчи" кредит таъминотига "*****" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани, *****, *****
кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр рақами ***** бўлган автокорхона биноиншоотини гаровга тақдим этиши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Шунингдек, тарафлар АТБ "*****" (бундан буён матнда "Кредитор" деб
юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
"Қарз
олувчи"
деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 18 августда тузилган 43/21-сонли кредит шартномасига ўзгартириш
киритиш юзасидан 2022 йил 29 апрелда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб,
кредит шартномасининг 2.6-банди шартноманинг 1-иловаси бекор қилиниб,
2-иловасига асосан кредитнинг фоизларини ва кредитнинг асосий суммасини
қайтариш муддатларига ўзгартиришлар киритилган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 2023 йил 01 май ҳолатига 285.000 АҚШ доллар муддати ўтган асосий
қарздорлик, 4.959 АҚШ доллармуддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан жавобгарга
2022 йил 03 мартда 0/10-418-сонли, 24 августда 01/10-2149-сонли ҳамда 2023
йил 01/07-360-сонли талабнома (огохлантириш) хатлари асосида мурожаат
қилган бўлиб, мазкур талабнома (огохлантириш) хатлари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Суд
муҳокамасида
АТБ
"*****"
томонидан
2023
йил
12 июнъ ҳолатига тақдим қилинган 02/1-1-1314-сонли маълумотномасига
мувофиқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги муддати ўтган
асосий қарздорлик 285.000 АҚШ доллар, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
4.959 АҚШ долларни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, 285.000 АҚШ доллар муддати ўтган қарздорлиги, 4.959 АҚШ
доллар фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 18 августда тузилган 43/21-сонли кредит
шартномасининг 4-бўлимига асосан мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари
вужудга келганда "Банк" "Қарздор"га мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари
вужудга келганлиги ва ушбу ҳолатни ҳал қилиш муддатини белгиланган ҳолда
ѐзма хабар юбориш, "Қарздор"нинг кредитдан фойдаланишини тўхтатиш ѐки
бекор қилиш, муддатидан олдин ѐки дарҳол кредитни тўлиқ ѐҳуд қисман
қайтарилишини талаб қилиш, ундирувни таъминотга қаратиш ҳуқуқига эга
бўлиши белгиланган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти
сифатида:
Тарафлар АТБ "*****" (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб
юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз
олувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда-"Ипотекага-қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20
августда Тошкент шаҳар ***** туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи
нотариал идораси, нотариус ***** томонидан гаров-ипотека шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур
ипотека
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага қўювчи"
"*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, *****
тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр рақами ***** бўлган
автокорхона бино-иншоотини кредит шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага
олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган.
АТБ "*****" Тошкент вилояти минтақавий филиали мижози "*****"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 285.000 АҚШ доллар миқдорида
кредит маблағлари таъминоти сифатида гаровга қўйилаѐтган мулкни келишув
нархи юзасидан АТБ "*****" Тошкент вилояти минтақавий филиали, "*****"
масъулияти чекланган жамияти ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2021 йил 18 августда расмийлаштирилган келишув далолатномасига
асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
шаҳар, ***** тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр рақами
***** бўлган автокорхона бино-иншоотлари мустақил баҳоловчи "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 23 июлдаги 344-сонли хулосасига
асосан 7.436.384.000 сўмга баҳоланиб, АТБ "*****" Тошкент вилояти
минтақавий филиали томонидан гаровга 4.000.000.000 сўм миқдорда қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида
мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
талабларини қондириш учун ундирувни қарз олувчи гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай молмулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси
бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка
бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров
шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси
бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган
ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва
ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 285.000 АҚШ доллар
муддати ўтган қарздорлиги, 4.959 АҚШ доллар фоиз қарздорлигини ундиришни,
ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
шаҳар, ***** тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр рақами
***** бўлган автокорхона бино-иншоотларига қаратишни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта
харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 118, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар АТБ "*****" фойдасига 285.000 АҚШ доллар муддати ўтган
қарздорлиги, 4.959 АҚШ доллар фоиз қарздорлиги, 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув: "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Тошкент шаҳар, ***** тумани, *****, ***** кўчаси, 80-уйда жойлашган, кадастр
рақами ***** бўлган автокорхона бино-иншоотларига қаратилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 66.371.789,07 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
*****