Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/949 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Юқоричирчиқ туман касб-хунар мактаби
Source ID 1149960 Claim ID 3348792 PDF Hash 93172006bb2fe8af... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/949-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларсиз, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг YUQORI CHIRCHIQ TUMANI KASB-HUNAR MAKTABI ҳисобидан 20.547.852,21 сўм асосий қарз, 8.539.567 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, YUQORI CHIRCHIQ TUMANI KASB-HUNAR MAKTABI (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20.547.852,21 сўм асосий қарз билан бирга 8.539.567 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бошқармаси суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Даъвогар вакили суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизмати маълумотига кўра суднинг ажрими жавобгарга етказилган. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бошқармасини суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон манзили бўйича 2023 йил 2 июнда юборилган. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 12-11/460-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарга келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг 1.4-бандига асосан ҳар бир ой учун кунлик (соат) тенг тақсимланган ҳолда газни қабул қилиб олиши, шунингдек шартноманинг 4.11-бандига асосан газни етказишқабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида етказиб берилган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари ёки ўлчаш комплекси кўрсаткичлари бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиши қайд қилинган. Шартноманинг 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогар ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 70 фоиз суммасини олдиндан тўлаши, ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисобкитоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб етказиб берилган табиий газ учун 50 фоиз олдиндан тўлаш асосида ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида даъвогарга билдирги тартибида мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолатларда истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб рақамига табиий газ етказиб беришга тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 50 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлашлари шартлиги, амалда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун якуний ҳисоб-китоб ҳисобот ойининг охиригача амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига қарамасдан жавобгар етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида 2023 йил 31 март ҳолатига кўра истеъмол қилинган табиий газ учун даъвогар олдида 20.547.852,21 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар шартномада белгиланган талабларни бузиб, 20.547.852,21 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Бироқ, даъвогар томонидан судга жавобгар томонидан 20.547.852,51 сўм асосий қарз тўланганлиги ҳақида 2023 йил 12 июндаги 38-01-08/2636-сонли маълумотнома тақдим қилинди. Шунингдек, давъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотда жавобгар томонидан 29.900.000 сўм тўлов амалга оширилганлиги аниқланди. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 20.547.852,21 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби рад этилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун шартноманинг 8.6-бандига асосан 8.539.567 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, сўралган неустойканинг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблигини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган. Суд юқорида баён этилганларни инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.100.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 581.748,38 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар YUQORI CHIRCHIQ TUMANI KASB-HUNAR MAKTABIдан: - “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 1.100.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 1.133.000 сўм пул маблағи ундирилсин. - республика бюджетига 581.748,38 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев