Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4222 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "QUVASOYSHIFER HRIZOTIL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1125659 Claim ID 3313067 PDF Hash 665ad862e3deb56e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 46 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июнь 4-1501-2302/4222-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И. Толипов (2023 йил 5 июнь кунги 01-30/30-02-32/718-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Т. Валиев (2023 йил 1 июнь кунги 19-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибида 540 196 020 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти 540 196 020 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили 2023 йил 5 июнь кунги суд мажлисида жавобгар қарздорликни бартараф этганини тушунтириб ўтди. Даъвогар вакили иккинчи суд мажлисига келмагани учун суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Жавобгар вакили даъво аризаси қарздорлик бартараф этилганини инобатга олишни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этишни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган 56 нафар ходимлар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан ёши 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланиб, уларга 2022 йилни январь-декабрга қадар жами 540 196 020 сўм имтиёзли пенсия тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси биринчи қисмида ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эгалиги кафолатланган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган. Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган пенсия тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабнома юборган. Талабнома жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг квитанцияси билан тасдиқланади. Жавобгар вакили томонидан банк тўлов топшириқномаларга кўра, даъво аризаси суд девонхонасига 2023 йил 15 май куни кирим қилинган. Даъво аризасида ундириб бериш талаб этилган 540 196 020 сўм имтиёзли пенсиядан 281196020 сўмлик қисми бўлиб-бўлиб судга даъво аризаси киритилганига қадар тўланган, 259 000 000 сўм пул маблағи 2023 йил 25 май кунги 102-сонли тўлов топшириқномасига асосан, яъни судга ариза киритилганига қадар тўланган бўлган. Қарздорлик жавобгар томонидан тўла қоплангани учун суд даъво аризасини рад этишни лозим деб топади. Суд харажатларини тақсимлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118-моддасига мувофиқ ҳал этилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 5бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божидан озод этилганлиги 3 сабабли даъвогардан рад этилган 281196020 сўм даъво талаби бўйича давлат божи ундирилмайди. Жавобгардан республика бюджетига даъво талабидаги 259 000 000 сўм пенсия тўлови судга ариза киритилганидан кейин даъвогарга ўтказилгани учун ушбу сумманинг 2 фоизи миқдоридаги давлат божини, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар НОМИ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 5 180 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова