← Назад
Решение #588801 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илинмаганлиги сабабли ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 265 | — | law | |
| июндаги ажрими билан ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 3051 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 305 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2113/30935-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья А.Сафаров
Апелляция шикоятини қабул
қилишни рад этган судья А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
Ишни кассация тартибида такроран
кўришда маърузачи судья
Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Т.Аннаева раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Сайфуллаев, О.Халмирзаев, З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Epsilon development” маъсулияти
чекланган жамияти вакили З.Маҳкамов (2023 йил 28 апрелдаги 08/1-1-042сонли ишончнома асосида), “Olot neft va gaz qidiruv ekspeditsiyasi”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Ахматов, И.Чўллиев (2023 йил
17 апрелдаги 253-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
“Olot neft va gaz qidiruv ekspeditsiyasi” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “Epsilon development” маъсулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасига нисбатан даъвогар балансидаги Россия Федерациясида ишлаб
чиқарилган қайта баҳоланган баланс қиймати 79,6 млрд сўмлик, 5 (беш)
комлект “Уралмаш-3Д” бурғулаш қурилмаларини қайтариб бериш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан Олий суд раиси ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестни иш ҳужжатлари билан бирга
Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Olot neft va gaz qidiruv ekspeditsiyasi” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “Epsilon
development” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво арзаси билан
мурожаат қилиб, даъвогар балансидаги Россия Федерациясида ишлаб
чиқарилган қайта баҳоланган баланс қиймати 79,6 млрд сўмлик, 5 комлект
“Уралмаш-3Д” бурғулаш қурилмаларини қайтариб бериш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Тошкент туманларо иқтисодий судининг 2021 йил 29 ноябрдаги
ажрими билан мазкур иқтисодий иш Косон туманлараро иқтисодий судига
ўтказилган.
Суднинг 2021 йил 16 декабрдаги ажрими билан иқтисодий иш иш
юритишга қабул қилиниб, ишга “Ўзбекнефтгаз”АЖ ва Давлат активларини
бошқариш агентлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблари
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Шунингдек, суднинг 2022 йил 17 январдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “Косон нефть газ қидирув экспедицияси” МЧЖ ҳамда
“Шуртаннефтгаз” МЧЖлар жалб қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти ва
унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 апрелдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикояти қайтарилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 майдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикояти қайтарилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 майдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикояти қайтарилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 июндаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти иш
юритишга қабул қилиш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги қарори билан Қашқадарё вилоят
судининг 2022 йил 14 мартдаги, 2022 йил 8 апрелдаги, 2022 йил 10 майдаги,
2022 йил 18 майдаги ва 2022 йил 9 июндаги ажримлари ўзгаришсиз
қолдирилган.
Бундан норози бўлган жавобгар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раисига ариза билан мурожаат қилиб, ишни кассация тартибида такроран
кўриб чиқишни сўраган.
Бунга асос қилиб, аризада биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори устидан белгиланган муддатда, жумладан, дастлаб 2022 йил 9 мартда,
такроран 2022 йил 31 мартда, 2022 йил 28 апрелда, 2022 йил 13 майда ва
2022 йил 1 июнда апелляция шикояти берилганлиги, бироқ ушбу шикоятлар
давлат божи тўланмаганлиги тўғрисидаги асос билан суд томонидан нотўғри
қайтариб юборилганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг
протестида ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили протестни
қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг ажримларини бекор қилишни ва
апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига
юборишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари протестни
қонуний ҳал қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган
“Ўзбекнефтгаз”АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Косон нефть
газ қидирув экспедицияси” МЧЖ ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ вакиллари
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги
қарорини ўзгартиришни, Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрелдаги,
2022 йил 18 майдаги ва 2022 йил 9 июндаги ажримларини бекор қилишни
ҳамда апелляция шикоятини апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборишни лозим топади.
Аниқланишича, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига 2019 йил март ойида мулкни қабул
қилиш ва топшириш далолатномалари орқали берилган 5 комплект Россияда
ишлаб чиқарилган “Уралмаш-ЗД” бурғалаш қурилмаларини даъвогарга
қайтариб бериш мажбурияти юклатилган. Шунингдек, жавобгардан даъвогар
фойдасига 2 450 000 сўм, республика бюджетига 1 193 159 460,17 сўм давлат
божи ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 мартдаги ажрими билан шикоят нусхаси учинчи шахс
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлигининг
Бухоро вилоят бошқармасига юборилмаганлиги сабабли жавобгарнинг
апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрелдаги, 10 майдаги ҳамда
18 майдаги ажримлари билан жавобгарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикоятлари қайтарилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 июндаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш
юритишга қабул қилиш рад этилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 10 августдаги қарори билан
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
ушбу ажримлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси суди Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 мартдаги, 2022 йил 10 майдаги
ҳамда 2022 йил 9 июндаги ажримларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Жумладан, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар апелляция шикоятининг нусхаси
учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш
Агентлигининг Бухоро вилоят бошқармасига юборилмаганлиги, шунингдек,
апелляция шикоятини имзолаган жавобгар бош директор вазифасини
вақтинча бажарувчи М.Пармоновнинг апелляция шикоятни имзолаш
ҳуқуқини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
апелляция
шикоятига
илова
қилинмаганлиги сабабли ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
2-бандларига асосан асосли равишда қайтарилган.
Чунки, ИПК 265-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида кассация
шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми ва
отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса,
3-бандига кўра, кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари
ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова
қилинмаган бўлса, кассация шикояти қайтарилиши белгиланган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан 2022 йил 1 июнда берилган
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 июндаги ажрими
билан ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан рад этилган.
Чунки, ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Бироқ, кассация инстанцияси суди Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 апрелдаги ва 18 майдаги
ажримларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Жумладан, жавобгар 2022 йил 31 мартда ва 13 майда ҳам апелляция
шикоятлари билан мурожаат қилган. Шикоятларга илова қилган
илтимосномаларда давлат божи тўлашни шикоят кўриб чиқилгунга қадар
кечиктириб
туриш
сўралган.
Ушбу
илтимосномаларга
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Амалиёт бошқармаси, “Асака банк” АТБ,
“Микрокредитбанк” АТБ Амалиёт бошқармаси ва АТ “Халқ банки”нинг
2022 йил 28 мартдаги ҳамда 12 майдаги жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул
маблағлари мавжуд эмаслиги ва картотека-2 да қарздорлиги мавжудлиги
тўғрисида маълумотномаларини илова қилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
илтимосномалар ва унга илова қилинган банк маълумотларини инобатга
олмасдан, 2022 йил 8 апрелдаги ва 18 майдаги ажримлари билан
жавобгарнинг
давлат
божи
тўловини
кечиктириш
тўғрисидаги
илтимосномаларини қаноатлантиришни асоссиз рад этиб, ИПК 269-моддаси
биринчи қисмининг 3-бандини нотўғри қўллаган ҳолда апелляция
шикоятларини қайтарган.
Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасининг йигирма
еттинчи қисмига асосан пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат
кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра
давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк
тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана
қайд этилган бўлиши керак.
Мазкур ҳолда жавобгарнинг ҳисобрақамида давлат божи тўлаш учун
пул маблағи йўқлиги банк маълумотлари билан тасдиқланган.
Қайд этилганларга кўра, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 8 апрелдаги ҳамда 18 майдаги ажримлари
билан апелляция шикоятларини қайтариш, кассация инстанцияси суди эса
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 апрелдаги ва 18 майдаги
ажримларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Баён этилганлардан кўринадики, апелляция ва кассация инстанцияси
судлари томонидан қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилган. Бу эса, асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим,
қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва
апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати протестни қаноатлантириб,
жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантирган ҳолда,
Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрель ҳамда 2022 йил 18 майдаги
ажримларини бекор қилишни, мазкур ажримлар бекор қилинганлиги сабабли
Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 9 июндаги апелляция шикоятини қабул
қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримини ҳам бекор қилишни, қайд этилган
суд ажримлари бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги
қарорининг Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрелдаги, 2022 йил
18 майдаги ва 2022 йил 9 июндаги ажримларини ўзгаришсиз қолдиришга оид
қисмини бекор қилишни, қарорнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириб,
апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси судига
юборишни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда, тарафларнинг ҳар бир
важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд
харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303 ва 3051-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 августдаги қарори ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 августдаги қарорининг Қашқадарё вилоят судининг
2022 йил 8 апрелдаги, 2022 йил 18 майдаги ва 2022 йил 9 июндаги
ажримларини ўзгаришсиз қолдиришга оид қисмини бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 августдаги қарорининг бекор қилинган қисми бўйича
янги қарор қабул қилинсин.
Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 8 апрелдаги, 2022 йил 18 майдаги
ва 2022 йил 9 июндаги ажримлари бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 августдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
7
“Epsilon development” маъсулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
“Epsilon development” маъсулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б.Сайфуллаев
О.Халмирзаев
З.Рустамов