Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/3569 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кармана туман давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый KARMANA ALCOHOL TRADE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089923 Claim ID 3325272 PDF Hash 0b4958b926987a96... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онун 6-моддаси онун 6 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 22-моддаси онун 22 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
Текст решения 7 814 символов
4-2101-2302/3569-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 12 июнь Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, аризачи туман солиқ инспекциясининг қарздор “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига туман солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи сифатида ХХХ-сонли СТИР берилган. Қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилиш натижасида масъулияти чекланган жамиятининг аризаси берилган вақтга бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан жами 101.965.344 сўм солиқ қарзи мавжудлиги, ҳисобрақамида солиқ органи томонидан қўйилган инкасса топшириқномалари асосида картотека (К-2) мавжудлиги, бугунги кунда қарздор молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги, унинг пул маблағлари ҳамда молмулклари мавжуд эмаслиги аниқланган. Қарздор бюджет ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятни бажаришга қодир эмаслигини эътиборга олиб, туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда-ДСИ) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Қарздор суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128, 170-моддаларига кўра ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Аризачи вакили суд мажлисида аризани қўллаб қувватлаб, қарздорнинг солиқ қарзини ундириш юзасидан чоралари кўрилганлиги, аммо унинг молмулклари мавжуд эмаслиги боис суднинг ижро варақалари ижро этилмасдан суд ижрочилари томонидан қайтарилганлигини билдириб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейин матнда-Қонун)нинг 5-моддасига кўра, доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмайди, унинг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан 101.965.344 сўм солиқ қарзи мавжуд бўлиб, уч ойдан ошиқ муддат давомида қарздор томонидан бажарилмаётганлигини, охирги баланс маълумотларида актив қиймати 0,0 сўм кўрсатилган ҳамда дебиторлик қарзи мавжуд эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас. Қарздорга хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномасига кўра, унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмас, ҳисоб рақамида солиқ органи томонидан қўйилган инкасса топшириқномалари асосида картотека (К-2) мавжуд. ДСИ томонидан боқиманда қарздорликни ундириш чоралари кўрилган. Бироқ, солиқ қарзи ундирувни мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги суд ҳужжатлари карздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 241-моддасига мувофиқ, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли қарорининг 35-бандига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёҳуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қарздор тугатиш бошқарувчиси этиб ХХХ (3-тоифали аттестатга эга) номзоди тавсия этилган. Қонун 22-моддасининг биринчи қисмига кўра, Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек ваколатли давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин. Номзод Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ келади, уни бу вазифага тайинлашни рад қилиш бўйича судда далиллар мавжуд эмас. Қайд этилганларга кўра, қарздор мажбурий тўловлар ҳамда бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой ва ундан ошиқ муддат давомида қарздор томонидан бажарилмаганлигини эътиборга олиб, суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни, тугатиш бошқарувчиси этиб аризачи томонидан тавсия қилинган 3-тоифали аттестатига эга бўлган ХХХни тайинлашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7, 51-52, 140, 241-242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб ХХХ тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - ўн беш кун муддатда қарздор фаолиятини батафсил таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”га мувофиқ судга хулоса тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш, ҳар ой ҳисоботларни тақдим этиб бориш ва якуний тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида 2023 йил 15 сентябрга қадар судга якуний ҳисобот такдим этиш вазифаси юклатилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи ва туман солиқ инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Бу ҳақида ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин. Судья Б.А.Джумаев