← Назад
Решение #588981 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер Кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 40 | — | code_article |
Текст решения
11 019 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар *****нинг жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Чиноз тумани, ***** ҳудуди, *****
маҳалласи кишлок хўжалиги харитасининг 584-контурларидаги 0,03 гектар ер
майдонида ўзбошимчалик билан 92,52 кв.м. ер майдонида ноқонуний қурилган
қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар ***** ишончли вакили ***** (ишончнома
асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари *****лар
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ,
сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар *****судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Чиноз тумани, ***** ҳудуди, *****
маҳалласи кишлок хўжалиги харитасининг 584-контурларидаги 0,03 гектар ер
майдонида ўзбошимчалик билан 92,52 кв.м. ер майдонида ноқонуний қурилган
қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 майдаги ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида "*****" фермер хўжалиги жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ***** ишончли вакили ***** даъво
аризадаги важларни такрорлаб, оилб борилган мониторинг асосида Чиноз тумани,
***** ҳудуди, ***** МФЙ, ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
"*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 584-контуридан 0,03 гектар ер
майдонини ўз бошимчалик билан эгаллаб, 92,52 кв.метрда ноқонуний қурилма
қурганлигини аниқланганлигини, ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда
далолатномалар расмийлаштирлганлигини, тушунтириш хатлари олинганлигини,
бир неча бор огохлантирилганлигига қарамасдан низоли ҳолат бартараф
этилмаганлигини, ўз бошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони сувли экин
майдони бўлиб, ушбу ер майдони "*****" фермер хўжалиги фойдаланиши
эканлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантириб,
ноқонуний
қурилган
қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари
*****
даъвога
нисбатан
эътироз
билдириб,
2019 йилда корхонани ташкил этиб, Чиноз тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ
ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, туризмни ривожлантириш
мақсадида ушбу биноларни қурганлигини, қурилиш жараѐнида ҳақиқатдан ҳам 0,3
гектар ер майдонига чегарадан чиқиб кетилганлигини, ушбу ер майдони "*****"
фермер хўжалиги фойдаланиши эканлигини билдирди.
Учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
талабларини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича Чиноз туман ҳокимининг 2018 йил
17 июлдаги "Чиноз тумани, "*****" массиви ҳудудидан "Кичик кемпинг" бино ва
иншоотлари қурилишини лойиҳалаштирига ер майдони ажратиш тўғрисида"ги
1700-сонли қарорига асосан фуқаро кўчкоров Тўрабек Йўлдошевичга Чиноз тумани
"*****" массиви ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган хўжлаик
харитасининг 585-контурдаги 0.4 гектар майдони "Кичик кемпинг" бино ва
иншоотлари қурилиши учун ажратилган.
Кадастр агентлигининг Чиноз туман бўлими томонидан 2023 йил
28 мартда тузилган мониторинг далолатномасига асосан "*****" масъулияти
чекланган жамияти томонидан Чиноз тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 584-контуридан 0.03 гектар ер майдонини ўз
бошимчалик билан эгаллаб, 92,52 кв.метрда ноқонуний қурилма қурганлигини
аниқланган.
Чиноз туман ҳокимининг 2019 йил 31 январдаги "Пахта-ғаллачилик
йўналишидаги "*****" фермер хўжалиги ер майдонларини мақбуллаштириш
тўғрисида"ги 239-сонли қарорига асосан қўшимча тарзда туман захира ер майдони
Чиноз тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг
548, 549 ва 584-контурларида умумий майдони 20.61 гектар ер майдони 49 йил
мудатга ижарага берилган бўлиб, Чиноз туман ҳокимлиги ва "*****" фермер
хўжалиги ўртасида 2023 йил 11 январда 110-сонли ер ижара шартномаси
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 212-моддасида қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ѐки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ѐки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланиши, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида
ҳуқуқлари бузилган шахснинг ѐки тегишли давлат органининг даъвоси билан
бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ѐки
унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, Кадастр агентлигининг Чиноз туман бўлими томонидан
2023 йил 12 апрелда "*****" масъулияти чекланган жамиятига Чиноз тумани, *****
ҳудуди, ***** МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 584-контуридан 0.03
гектар ер майдонини ўз бошимчалик билан эгаллаб, 92,52 кв.метрда ноқонуний
қурилган қурилма (капитал қурилиш)ни ўн беш кунлик муддат ичида ихтиѐрий
равишда бартараф этиш юзасидан 24-сонли огохлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиѐрий равишда бартараф
этилмаган(бузилмаган).
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ѐки) ўзбошимчалик
билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича
чоралар кўришер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси
мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2019
йил
17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сонли фармонинг 5-бандига мувофиқ
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни
қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик
объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Юқоридаги қонун нормаларига зид равишда "*****" масъулияти чекланган
жамияти томонидан "*****" фермер хўжалиги тасаруфида бўлган Чиноз тумани,
***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 584-контуридаги
0.03 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, 92,52 кв.метрда
ноқонуний қурилма (капитал қурилма) қуриб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик
билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик
қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилиши, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли
ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан Чиноз
тумани, ***** ҳудуди, ***** маҳалласи кишлок хўжалиги харитасининг 584контурларидаги 0,03 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан 92,52 кв.м. ер
майдонида ноқонуний қурилган қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаби иш хужжатлари, тақдим этилган
маълумотномалар, ер ижара шартномаси асосида ўз тасдини топганлиги сабабли,
ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма
ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан Чиноз тумани, *****
ҳудуди, ***** маҳалласи кишлок хўжалиги харитасининг 584-контурларидаги 0,03
гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан 92,52 кв.м. ер майдонида ноқонуний
қурилган қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси, Ер
кодексининг 40-моддаси 11-банди, 91-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-179, 186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти зиммасига у томонидан
Чиноз тумани, ***** ҳудуди, ***** маҳалласи кишлок хўжалиги харитасининг 584контурларидаги 0,03 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан 92,52 кв.м. ер
майдонида ноқонуний қурилган қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиш ва
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклатилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар ***** фойдасига 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
*****