Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/960 Дата решения 12.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1131682 Claim ID 3310594 PDF Hash 61113de729d8440a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 15 278 символов
4-1103-2302/960-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "Тошкент вилояти фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 451.584.714 сўм асосий қарз, 195.069.044 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "Тошкент вилояти фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" ишончли вакили Р.Жамолов (2023 йил 17 февралдаги 01-07/034-сонли ишончнома асосида), жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Б.Ортиқов (2023 йил 10 апрелдаги 77-сонли ишончнома асосида), кенгаш бухгалтерия маркази ҳисобчилари М.Мадаминов, А.Мирсобиров, Б.Мирзаев, Н.К.Холхўжаевалар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: "Тошкент вилояти фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда "даъвогар" деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 451.584.714 сўм асосий қарз, 195.069.044 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "Тошкент вилояти фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" ишончли вакили Р.Жамолов даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ва фермер хўжалиги ўртасида "Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш бўйича" фьючерс шартномаси тузилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 07 сентябрдаги хатига асосан 1 тонна пахта хом ашёсининг минимал нарҳи илова асосида тасдиқланганлигини, ушбу қарор асосида хўжаликнинг ҳақдорлиги вужудга келганлигини, 31 декабрь санасига қадар тўлаб бериш белгиланган бўлсада, асосий қарз ўз вақтида қоплаб берилмаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Б.Ортиқов даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, жаҳон бозорида пахта хом ашёсининг тан нарҳи пасайганлиги сабабли, белгиланган нарҳ ўзини оқламаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси "O’zto’qimachiliksanoat" уюшмасининг 2022 йил 18 октябрдаги тола баҳосининг жаҳон бозорида нарҳнинг пасайганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, даъвонинг пеня ундириш қисмини корхонанинг иқтисодий салоҳиятига салбий таъсир қилишини инобатга олиб, рад қилишни сўради. Судда сўралган кенгаш бухгалтерия маркази ҳисобчилари М.Мадаминов, А.Мирсобиров, Б.Мирзаев, Н.К.Холхўжаевалар "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалигининг бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширишларини, 2022 йил топширилган пахта хом-ашёси учун юборилган ҳисоб-варақалар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинганлигини, ушбу ҳисоб-варақалар асосида фермер хўжалиги қўшилган қиймат солиғи ҳамда даромадлари ушбу ҳисобкитоблардан келиб чиққан ҳолда ҳисоботлар топширилганлигини, бугунги кун ҳолатига 9.700 сўм қийматда белгиланган маълумотдаги 265.603.104 сўм ҳақдорлик тўғрилигини баён қилиб, фермер хўжалигининг иқтисодий ҳолатларини инобатга олишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш хужжатларидан кўринишича "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалиги (бундан буён матнда-"Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 25 мартда "Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш бўйича" 46-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Хўжалик" ўзининг 2022 йил учун "Агротехнологик харита" (бизнес-режаси)га асосан ер майдонининг балл бонитетига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ўртача балл бонитетига асосан пахта хом ашёсини 25 декабрь санасига қадар етиштириш ва келишилган ҳолда етказиб бериш "Буюртмачи" эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган муддатларда ушбу маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 1.2-бандида "Хўжалик" томонидан етиштирилган пахта хом ашёси учун "Буюртмачи" томонидан ушбу шартноманинг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда ва муддатда ҳисоб-китоблар амалга оширилиши, "Хўжалик" пахта хом ашёсини белгиланган муддатда етиштириб беришни ўз зиммасига олган. "Хўжалик" томонидан юборилган ҳамда "Буюртмачи" томонидан қабул қилинган электрон тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар асосида "Хўжалик" томонидан пахта хом ашёси "Буюртмачи"га тегишли тартибда юборилиб, у томонидан қабул қилиниб, тасдиқланганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги "Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 522-сонли қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган "Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомининг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра, товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юбориши лозимлиги белгиланган. Низомнинг 16-бандига кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши, бунда ЭҲФ "етказилган"дан "рад этилган" мақомига ўзгариши, шу билан бирга, Низомнинг 17-бандига асосан сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юборилиши. бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда "етказилган"дан "тасдиқланган" мақомига ўзгариши, шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактураларни Низомнинг 14-17-банди талаблари асосида икки томонлама тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш ҳужжатларига тақдим этган электрон ҳисоб-фактураларига кўра, "Хўжалик" томонидан "Буюртмачи"га жами 1.699.777.866 сўмлик пахта хом ашёси топширилиб, "Буюртмачи" томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга ошириб, маҳсулотнинг қолган қисмидан 451.584.714 сўм қарз бўлиб қолган. Тарафлар ўртасида электрон тартибда имзоланган ҳисоб-варақалар асосида "Хўжалик" ҳисобига қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиб, тегишли тартибда солиқ органлари томонидан ундириб олинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.4-бандига мувофиқ, "Буюртмачи" томонидан "Хўжалик"нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил (жорий) йилнинг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини "Буюртмачи"га топширган вақтда тўловлар амалга оширилиши ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Бироқ, маҳсулот ҳақи "Буюртмачи" томонидан тўлиқ қоплаб берилмаган ва даъвогар томонидан қарздорлик тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома (огохлантириш) хатлари қисман оқибатсиз қолдирилган. Гарчи "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси "O’zto’qimachiliksanoat" уюшмасининг 2022 йил 18 октябрдаги тола баҳосининг жаҳон бозорида нарҳнинг пасайганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиб, маҳсулот ҳақи тўлиқ тўланмаганлигини важи билан келишиб бўлмайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномада белгиланган нарх бўйича тафовуд мавжудлиги, ҳисоб-варақалар тасдиқланиши натижасида "Хўжалик" томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиб, тегишли тартибда ундириб олинган ва молиявий ҳисоботлар топширилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Суд муҳокамаси жараёнида "Буюртмачи" бош ҳисобчиси ва "Хўжалик" ҳисобчилари томонидан ўзаро тасдиқланган ҳисоб-китобларга ва тарафлар вакилларининг берган тушунтиришларига асосан "Буюртмачи"нинг маҳсулот ҳақидан "Хўжалик" олдида 2023 йил 12 июнь куни ҳолатига 265.603.104 сўм қарздорлиги қолганлигини ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби иш хужжатларига илова қилинган шартнома, ҳисобфактуралар ва тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва ўзаро қилинган ҳисоб-китоблар асосида ўз тасдиғини топганлигини даъво киритилгунидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини 265.603.104 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 5.4-банди ва Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг талабларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 195.069.044 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд шартноманинг шартларига кўра, топширилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, кечиктирилган кунларга нисбатан жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг келиб чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини, маҳсулот ҳақи қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 16.458.684 сўм миқдорида белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 265.603.104 сўм асосий қарз, 16.458.684 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333, 437моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан6 Даъвогар "RAXMATOV XABIBULLA NUSRATILLAEVICH" фермер хўжалиги фойдасига 265.603.104 сўм асосий қарз, 16.458.684 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 12.933.075,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья М.М.Якубов