Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/420 Дата решения 09.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Уста Берди фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090743 Claim ID 3324518 PDF Hash e77b2336504a16b3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 341-моддаси ИПК 341 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2201/420-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2023 йил 9 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Уста Берди” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимни қисман ҳақиқий эмас деб топиш ва 113 782 720 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори юзасидан берилган ижро варақасининг дубликатини бериш тўгрисидаги “Уста Берди” фермер хўжалигининг аризасини Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Уста Берди” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 2021 йилда топиширилган уруғлик пахта хом ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни 113 782 720 сўм ундиришни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 585 514,40 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 9 февралдаги қарори билан иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари ўзгартирилган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 113 782 720 сўм асосий қарз, Кенгаш фойдасига 45 600 сўм почта харажатлари ва республика бюджетига 3 413 481,60 сўм давлат божи ундирилган. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Қарор юзасидан 2023 йил 10 февралда жавобгардан даъвогар фойдасига 113 782 720 сўм ундириш тўғрисида ижро варақаси берилган. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил 9 февралдаги қарори юзасидан берилган ижро варақасининг дубликатини беришни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада ижро варақаси даъвогарга етиб келмаганлигини кўрсатган. Кенгаш, даъвогар ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 341-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Кенгаш, даъвогар ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 341-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин. Даъвогарнинг аризасидан кўринишича, ижро варақаси даъвогарга етиб келмаганлиги важ қилиб кўрсатилган. Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, суднинг ижро варақаси RH101773171UZ-рақамли почта хабарномаси билан 2023 йил 13 февраль куни даъвогарнинг манзилига юборилган ва 20 февраль куни даъвогар вакилига имзо орқали топширилган. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади ва жавобгардан даъвогар фойдасига 113 782 720 сўм ундириш тўғрисида 2023 йил 10 февралда берилган ижро варақаси унга етиб келмаганлиги ва/ёки йўқолганлиги фактини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. 2 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва даъвогар ариза билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 195 ва 341-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Уста Берди” фермер хўжалигининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ажрим эълон қилинган кундан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова 3